Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
- жисмоний тарбия ва спортга доир ўқув-услубий қўлланмалар (5-10%), журналлар (3-
5%) ва газеталарни (15-20%) ўқиб, назарий билим эгаллашга интилувчилар ҳам озчиликни
ташкил қилади, чунки улар мактаб кутубхоналарида ва айниқса уй шароитида деярли кам
учрайди ёки умуман йўқ ҳисоби.
4. Оила муҳитида биргалашиб эрталабки соғломлаштириш машқ-ўйинларни бажариш,
бўш вақтларда ўйин майдонларида турли машқ-ўйинларни бажариш, дам олиш куни сайр-
саёҳатларга чиқиш, спорт мавзусида суҳбатлашиш, китоблар ўқиш, телекўрсатувларни
кўриб бориш каби жисмоний тайёргарликни тарбияловчи назарий билим ҳамда амалий
кўникмаларга эътибор берувчи аҳоли тоифаларининг фаолиятларини қуйидагича ифода
этиш мумкин:
- тиббий ходимлар, давлат идоралари хизматчилари - 65-70%;
- ўқитувчилар, ижодкорлар (оммавий ахборот воситалари), маданият, санъат ходимлари
– 55-60%;
- тижорат, савдо, банк-молия, иқтисод соҳасида хизмат қилувчилар - 30-35%;
- турли ишлаб чиқариш корхоналарнинг ишчи, хизматчи, техник ходимлари - 15-20%;
- қишлоқ ва сув хўжалиги меҳнаткаш, деҳқонлари - 5-10%.
Мазкур турли кўрсаткичларнинг у ёки бу (объектив ва субъектив) сабаблари бор, албатта.
Умуман айтганда, юқорида қайд этилган тадбирлар (шуғулланиш, эътибор, муносабат)
бўйича кўпроқ жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоий тарбиявий хусусиятларини билган,
тушунган кишиларгина амалда бажариши табиий бир ҳол деса бўлади. Шу маънода уларга
қуйидаги саволларни беришга тўғри келди:
1. Инсон танасида нечта суяк, қанча мушак ва асаб толалари бор? Жавоблар: а) жуда кўп
- 80-85%; б) билмадим, бунинг нима аҳамияти бор - 65-70%.
2.
Бир дақиқа давомида юрак неча марта уради, қанча нафас олиш мумкин, томир
уриши орқали юрак фаолиятини қандай аниқлаш мумкин? Жавоблар: а) бу соҳага эътибор
бермаганман-20-25%; б) билмадим, зарур бўлса шифокордан сўрайман - 60-65% в)
50-60%-респандентлар тинч ҳолатда юрак– 60-80 марта уради деган жавобни берди.
3.
Эрталаб ва бўш вақтларда гимнастика ёки бошқа машқ-ўйинлар билан
шуғулланасизми? Жавоблар: а) ҳа – 30-35%; б) баъзи пайтларда – 35-40%; в) йўқ – 50-55%.
4.
Жисмоний тарбия машқ-ўйинлари билан уй шароитида шуғулланмаслигингизнинг
сабаби нимада? Жавоблар: а) вақт етишмайди - 60-65%; б) нима қилишни билмайман – 40-
45%; в) таним соғ, унга муҳтож эмасман – 30-35% ва ҳ.к.
Меҳнаткаш ишчи-хизматчилар, зиёли ва ижодкор ходимларнинг саволларга берган
жавоблари уларнинг жисмоний тарбия таълими ҳақидаги назарий тушунчалари билан
бевосита боғлиқ эканлигини билиш қийин эмас. Яъни бу соҳада аввалги эгалланган
билим ва тушунчаларни унутиш, зарур манбалар, адабиётлардан мақсадли фойдаланишга
эътиборнинг камлиги бўлса, ажаб эмас. Муҳими шундаки, оилада аввало ота-оналар ва,
қолаверса, барча аъзолар, айниқса ўқувчи ёшларнинг одам танаси таркиби (анатомия),
аъзоларнинг фаолияти (физиология), ҳаракатчанлик, иш қобилиятининг юқорилиги, руҳий
ҳолатларнинг ўзгарувчанлиги, уларни ҳар қандай шароитда ҳам ижобий томонга буриш
ҳолатларни (педагогика, психология) тўла билиш шарт. Бунинг учун эса:
- жисмоний тарбия таълими, жисмоний тарбия воситалари ва уларнинг инсон танасини
ривожлантириш қонуниятларини билиш лозим бўлади;
- саломатликни яхшилаш, меҳнат қобилиятини кучайтириш, жисмонан баркамол бўлиш
йўлларини шифокорлар, жисмоний тарбия мутахассислари билан мулоқотлар, суҳбатлар
ўтказиш орқали ўзлаштириб олиш керак;
-
оила бўлиб ҳар куни эрталабки соғломлаштириш машқ-ўйинларини бажаришга
одатланиш зарур;
- уй шароитида шуғулланиш учун оддий шароитларга (тўп, чамбарак, арғамчи ва бошқа
асбоб-ускуналарни сақлаш) эга бўлиш, ҳовли ёки болахонада (балкон) осилиб тортилиш,
кураш, бокс, теннис, бадминтон ва бошқа машқ турлари билан шуғулланишга ноанъанавий
мосламалар, жиҳозларни яратиш;
- машқлар бошланиши ва охирида ёки ўзини бошқача (чарчаш, оғриқ сезилиши, нафас
қисилиши ва ҳ.к.) сезганда томир уришини ўлчаш йўлларини ўзлаштириш;
- енгил машқлар (юриш, юрганда қўл, гавда ҳаракати – бурилиш, эгилиш, силтаниш)
бажариш йўли билан нафас олишни секинлаштириш, томир уришини дастлабки ҳолатга
21
Do'stlaringiz bilan baham: |