18
Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА ОТА-ОНАЛАР ФАОЛИЯТИ
Райимов Алишер Холдорович
Фарғона жамоат саломатлиги
тиббиёт институти Ўзбекистон
Аннотация:
Инсонлар ҳаёти ва ижтимоий турмуш маданияти кўп қиррали ҳамда кўлами
кенг воқеликлар билан узвий боғланиб кетади. Уларнинг таркибида жисмоний тарбия ва
спортнинг мазмуни, шакллари ҳамда моҳияти ижтимоий-педагогик жараён сифатида устун
турмоқда. Чунки жисмоний тарбия воситалари табиий фаол ҳаракатлар, жисмоний ва ақлий
меҳнатни ўз ичига олиши билан бир қаторда, инсонларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш,
ёшларнинг жисмоний баркамоллигини тарбиялашда асосий омиллардан бири бўлиб
ҳисобланади (1, 2, 4).
Калит сўзлари:
Жисмоний,
психология, педагогика, фаолият,
ижтимоий-педагогика,
тадқиқод, спорт.
Анатомия, физиология, психология, педагогика соҳасидаги таълим жараёнлари
билан
жисмоний тарбия таълимининг ўзаро боғлиқлиги ота-оналардан чуқур билим ва етарли
даражада амалий малакаларни талаб этади.
Замонавий таълимнинг ҳозирги давр талаблари асосида
ота-оналарнинг жисмоний
тарбия ва спорт соҳасидаги оммавий соғломлаштириш тадбирларида фаол иштирок
этишлари лозим бўлади (3, 6). Бу ижтимоий педагогик жараёнларни
илмий-назарий ва
амалий жиҳатдан асослаб бериш эса ҳозирги куннинг муаммоларидан биридир. Тадқиқот
ишининг айнан шу соҳага қаратилиши мавзунинг долзарблигини исботлайди.
Замонавий таълим асосида жисмоний тарбия таълимини аҳоли онгига чуқур сингдириш
ва бу йўлда ота-оналар фаолиятини кучайтириш йўлларини илмий-амалий жиҳатдан
исботлаш тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади. Қўйилган мақсад асосида қуйидаги
вазифалар белгиланди:
1. Замонавий таълим таркибида жисмоний тарбия таълимининг ўрни ва ижтимоий-
педагогик моҳиятларини очиб бериш.
2. Жисмоний тарбия таълими асосида ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб
тарбиялашда ота-оналар фаолиятини ўрганиш ва илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этиш.
3. Оилада жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил этиш йўлларини ишлаб чиқиш
ва тавсия этиш.
Тадқиқот усуллари:
-
замонавий таълим, жисмоний тарбия таълимининг узлуксизлиги ва уларни оила
шароитида қўллашга доир адабиётларни таҳлил этиш;
- замонавий таълим мазмунида жисмоний тарбия воситаларидан оилада фойдаланиш
даражаларини кузатиш, суҳбат, сўровномалар орқали аниқлаш;
- тадқиқот натижаларини математик йўл билан техник воситалари ёрдамида
(компьютер, қўл телефон, ЭҲМ ва ҳ.к.) ҳисоблаш.
Тадқиқот манзиллари ва предмети. Педагогик ва ижтимоий тадқиқот жараёнлари
асосан шаҳар ва қишлоқлар аҳолисининг турли қатлами ҳамда тоифаларида синов шаклида
ўтказилди (2010-2014йй.). Тадқиқот предмети бўлиб ота-оналарнинг касби, фарзандларни
тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортга бўлган
муносабатлари, эътиқодлари ҳамда
амалий фаолиятлари ҳизмат қилди.
Тадқиқот натижалари, хулоса ва амалий тавсиялар.
1. Ўзбекистон мустақиллиги даврида (1991-2014йй) ўтказилаётган туб ислоҳотлар
ота-оналарнинг жамият тараққиёти ва мустаҳкам оила қуриш ҳамда обод-фаровон турмуш
кечириш йўлидаги тафаккур ва амалий фаолиятларида катта ўзгаришлар содир бўлишига
ижобий таъсир ўтказмоқда. Бунда, айниқса, миллий қадриятларни тиклаш,
маънавий-
маърифий маданиятни кенгайтириш,
замонавий таълим бериш, унинг узлуксизлигини
педагогик технологиялар билан таъминлаш каби энг устувор тадбирлар амалга оширилиб,
юксак самараларга эришилмоқда. Бу каби ижтимоий-педагогик жараёнлар
таълим
муассасалари ва оилаларнинг ўзаро ҳамкорлик асосида ёшларни соғлом ва баркамол қилиб
тарбиялашга даъват этмоқда (5, 7).