Тошкент — «МЕҲнат» —1986


К>п ҳашаротлар ўрта ичагида п е-ритрофик



Download 2,23 Mb.
bet27/85
Sana13.07.2022
Hajmi2,23 Mb.
#790250
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85
Bog'liq
энтомология 11

К>п ҳашаротлар ўрта ичагида п е-ритрофик мембрана деб аталадиган юпқа парда бўлиши би­лан характерлидир. Хулоса қилиб айтанда, ўрта ичакда овқат ҳазм ңи-лиш Еа ҳазм бўлган овкатларнинг қон-'га сўрилиши каби асосий процесслар содир бўлади.
Орқа ичак мальпигий томир-лари (яъни ҳашаротларнинг чиқа-риш 'Органла'ри) ичакка очилган жой-дан бошланади. Унинг ички юзаси хитиндан иборат парда билан қоплан-ган бўлиб, ингичка, йўғон ва т ў ғ р и ичакларга бўлинади. Баъ­зан орка ичак бўйлаб кўричак жойлашади.
Баъзи ҳашаротларнинг тўғри ича­гида алоҳида ўсимталар бўлиб, улар ректал безлар деб аталади. Орқа ичакда овқат ҳазм бўлмайди ва сўрилмайди, унда фақат ортиқча сув сўрилади. Бу ичакнинг асосий вазифаси тезакни вақтинча тўплаш ва уни маълум шаклга киритишдан иборат. Ҳашаротлар орқа ичагининг учида баъзан анал безлари бўлади; бу безлар овқат ҳазм қилиш процес-сида иштирок этмайди, улар ҳимоя. вазифасини бажаради (14- расм).
Ичак мускулларининг пери-стальтик ңискариши туфайли озиқлар ичак бўйлаб ҳаракат қи-лади ва ҳазм бўлмаган қолдиқлар анал тешиги орқали ташқарига чи-қарилади.
Овқатланиш ва овқат ҳазм бўлиши. Ҳашаротлар таш­ки муҳитдан мураккаб кжори молеку-лали, энергия запасига бой озиқалар билан озиқланиб ҳамда уларни парча-лаб ҳаёт кечиради. Натижада орга-низмда модда алмашиш ёки мета­болизм содир бўлади.
Ҳашарот организмида ташқари-дан қабул қилинган овқат икки йўл билан: механик ва химия­вий ңаңта ишланади.
Механик кайта ишлаш кеми­рувчи оғиз аппарати ёрдамида ва баъзи бир ҳашаротларда мускулли ошқозонида озиқа майдаланади ва эзилади.
Химиявий қайта ишлашда мураккаб . процесс — г и д р о л и-тик реакциялар содир бўлиб, бу вақтда озиқ моддалар молекуласига сув молекулалари бирикади, нати­жада дастлабки моддаларга нисбатан анча содда маҳсулотлар — о қ с и л-лар, ёғлар, углеводлар ҳосил бўлади.
Гидролитик реакция-лари (гидролиз) ферментлар ёки энзимлар ёрдамида вужудга келади.,
Овқат ҳазм қилувчи ферментлар асосан уч группага бўлинади: оқсилни парчаловчи ферментлар — п р о т е-и з л а р, ёғни парчаловчилар — л и-пазалар ва углеводлар-н и парчаловчилар — к а р б о г и д-р а з л а р. Оғиз бўшлиғида ва ҳал-қумда овқат, одатда сўлак безларидан чиққан сўлак таъсирида дастлабки хи­миявий ўзгаришларга, яъни озиқа-нинг крахмалли моддасини ўзлашти-

и 4,uvm. ҲйШаротларнин» анатомия ва физиологияси

рилиши мумкин бўлган қанд мод-дага _ глюкозага (амилаза «ферменти таъсирида) айланади.
Урта ичакда — липаза ферменти таъсирида ёғлар глицерин ва ёғ кис-лотага парчаланади. ёғ кислоталари ишқорлар билан бнргаликда туз, яъни совун ва бир қанча бирикма-лар ҳосил к.илади. Совун ёр модда-ларни эмульсиялаштиради ва улар-нинг сўрилиш ҳамда сингдирилиши-ни осонлаштиради.






Углеводлар амилаза ва мальтоза (карбогидразлар) ферментлари ёрда-мида гидролизланади ва гексозагача парчалааади. Оқсиллар триптаза ва пептаза (липазалар) ферментлари таъ-сирида аминокислоталар-г а айланади.
Махсус таркибли озиқ ейдиган ҳашаротлар (кийим куяси, клет-чаткахўр ва бошқа ҳашаротларда) юқорида айтиб ўтилган ферментлар-дан ташңари яна махсус ферментлар ишлаб чиқаради. Булардан ташқари овқат ҳазм қилиш процессларида ҳа-шаротлар ичагида яшовчи симбиотик микроорганизмлар — бактериялар-дан ва содда ҳайвонлардан чиқадиган ферментлар ёғоч ва шунга ўхшаш ов-катларни ҳазм қилишда катта роль ўйнайди.
Баъзи, хусусан, йиртқич ҳашарот-ларда (туя чумоли, хонқизи личинка-ларида) овңат махсус усулда — ичакдан ташқарида ҳазм бўлади, бундай усулда ҳазм бўлиш экстраинтестинал ҳазм ■Ьулиш^дейилади". Бундай усулда ов-қат ҳазм қилишда ҳашарот озиқ ус-тига ҳазм суюқлиги чиқаради, шундай қилиб, озиқ ичакдан ташқарида «ҳазм» ■бўлади. Бу процесс баъзан жуда тез ўтади. Сўнгра «ҳазм бўлган» ёки «чала ҳазм бўлган» озиқни сўриб оладш овқат ҳазм қиладиган суюқлик ўрта ва олдинги ичак мускулларининг иш-лаши туфайли ташқарига отилиб чи-қади.
Ҳашаротлар организмида турли хил ферментларнинг бўлишидан қатъи назар, ҳашарот организмида овқат тўла ҳазм бўлмайди. Айниқса ўсим-ликхўр ҳашаротларнинг тезагида ҳазм бўлмаган кўп моддаларни кўриш мум­кин. Эҳтимол овқатни тулиң ҳазм ңил-маслик, биринчидан уларнинг кўп овқат ейишига, иккинчидан танаси­нинг кичиклигига боғлиқ бўлиши мум­кин.
Ҳашаротлар бир суткада ўз тана массасига нисбатан 2—2,5 марта кўп озиқ ея олади.
Ҳашаротларнинг овңатланиши хилма-хил бўлишига қарамай, ҳар тур ҳашарот маълум даражада муай-ян хилдаги озиққа ҳам эҳтиёж сезади. Ҳашаротлар орасида м о н о-ф а г л а р, яъни муайяң хилдаги овқат билан овңатланадиган (масалан, капалаклар орасида фақат маълум ўсимликлар баргини еядиган) ва п о-лифаглар бор. Булар хилма-хил, лекин маълум тур учун асосий ҳи-собланган озиқаларни ейди.


С/^и^Сі4^ііЛ^ ҚОН АЙЛАНИШ СИСТЕМАСИ

С/с
^Ҳашаротларнинг/крн ,айланишсис­темаси очиқ, қони гавда бўшлиғини, органлар оралиғини тўлдириб, ювиб туради. Қонни гавда бўшлиғининг ■елка томонида перикардиал бўлим-да (синусида) жойлашган елка крн томири ҳаракатга келтиради. Елка іқон томирининг олдинги қисми '•—-аорта ва кейинги қисқариб-кенгаюв-■чи камералардан тузилган қисми— ю р а к к а бўлинади (15- расм). Юрак камераларнинг сони ҳар хил ҳашаротларда турлича (суваракларда 13 тагача) бўлади. Камералар, ->бири билан клапанл^гр орҚали ажрал-іган. Бу клапанл»р ңбннинг олдинги камерадан орқа камерага қаитишига йўл қўймайди. Юракнинг орқа то-монидаги энг кейинги камераси берк бўлади.
Елка кон томири ҳашаротнинг қорин қисмидан, баъзан кўкрак то-монига ҳам ўтиши мумкин. Бу ерда у аортага айланади. Томир қисқа мускуллар ёки бириктирувчи тўқима-лар ёрдами билан тана тергитларига бирикади, остки томондан эса парда, яъни перикардиал диафраг­ма билан ажралиб туради. Бу парда учбурчак шаклдаги қанотсимон мускуллар тўпламидан ибо­рат.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish