тирди. Бизнинг давримизда Б. А. Ас-туаров ва В. Н. Струнниковлар томо-нидан фақат эркак насл етиштириш андрогенетик наел олиш усули ишлаб чиқилди ва такомиллаш-тирилди.
Ҳайвонтурларининг кўпида, жинс-/ларнинг нисбати бир-бирига яқин 1 : 1 бўлади, яъни айни турга кирувчи ҳайвонлар наслининг умумий миқ-дори одатда, ярим урғочи ва ярим эркак бўлади. Шу билан бирга қиш-лоң хўжалигида кўпинча фақат бирор хил жинсни кўпайтириш фойдали бў-лади. Масалан, сутчилик хўжалигида фақат урғочи бузоқлар, асаларичи-.ликда эркаклари ва ипакчиликда ур-ғочилари камроқ чиқиши мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун келажак-да сунъий партеногенезнинг янги усулларини топиш фойдали ҳаша-ротлар учун амалий аҳамиятга зга.
Педогенез — болалик даврида кўпайиш, бунда личинка ичида тухумдон ҳужайраларда ёш личинкалар ҳосил бўлади. Ёш личинкалар она личинканинг терисини ёриб тащ-қарига чиқади ва ривожланади ёки педогенетик йўл билан яна бир марта личинкалар ҳосил қилади. Булар ри-ложланиб вояга етади.
Баъзи бир паразит пардасимон қа--нотлиларнинг битта тухумидан бир неча эмбрион етишади ва баъзан 100 дан ортиқ личинка чиқади. Бу хил кўпайиш полиэмб,риония деб айтилади. Бунда тухум бўлинган-да ҳрсил бўладиган бластомерлар группаларга тўпланади ва группалар-нинг ҳар қайсисидан алоҳида эйбрион ҳосил бўлади, бу билан турнинг кў-пайиши тезлашади.
Вояга етган ҳашарот ғумбакдан жинсий маҳсулотлари етишган ёки етишмаган ҳолда чиқади. Жинсий маҳсулот етишиб чиқса улар тез вақт ичида жуфтлашишга ва тўхум қўйиш-га киришади. Бунга мисол қилиб ипакчи капалакларни келтириш мумкин. Бу турдаги ҳашаротлар овқатланмайди, ҳатто уларнинг оғиз ор" ганлари ҳам тарақдий этмаган бўлади-Жинсий етилмаган ҳашаротларнинг жинсий маҳсулоти фақат овңатлан-гандан сўнг пайдо бўлади. Вояга етган фазасида овқатланиш қ ў ш и м-ча овқатланиш дейила-д и. Бу даврда кўпгина ҳашаротлар (масалан, беда, майса ва лавлаги фил-чалари ва бошқа қўнғизлар) ўсимлик-ларга шикает келтириши мумкин. Уларнинг ҳаётчанлиги шу даврда 5— 10 кун,- бир ой ва ҳатто ундан ҳам кўп бўлиши мумкин.
Кўпайишнинг асосий
шарти икки жинснинг учрашуви, жуфтлашиши ва уруғланишидир.
Эркак ва урғочиларнинг учрашуви турли хил аниқловчи тур сигналла-ри (товуш, кўриш ва химиявий) ор-қали вужудга келади. Тўғри қанот-лилар товуш сигналларини ҳар иккала жинс ҳам чиқариши мумкин. Ҳар бир тур ўзига хос товуш бериш ху-сусиятига эга.
Кўриш сигналлари танасининг ранги орқали аниқланиши мумкин. Кундузги капалакларнинг устки ңа-ноти очиқ рангда, кўпчилик чигирт-касимонларда кейинги ңаноти ҳам очиқ рангли бўлади.
Химиявий сигналларда ҳашарот-лар турли ҳид чиқариб бир-бирини жалб этади.
Оталаниш кўпайишнинг муҳим бйологик хусуеияти ҳисобланиб, турли формаларда бўлади. Булар турнинг муҳим белгиси ҳисобланади.
Академик М. С. Гиляров оталаниш ңобилиятларининг ривожланиши эво-люцион қонунини ва унинг ташңи муҳит билан боғлиқлигини очди.
Намлик муҳитда (тупроқда, сувда) яшовчи тубан ҳашаротлар (қуш-думлилар) эркаклари спермасини ва сперматофорларини яшаб турган му-ҳитга томчи шаклда чикарадилар. Урғочилари эса ташңи муҳитдаги эр-каклик жинсий маҳсулотларини жинсий тешиги ёрдамида
камраб олади-лар, натижада эркак билан урғочи
лари жуфтлашмасдан ҳашаротлар-
інинг тухумлари уруғланади. Бундай оталаниш ташки уруғланиш деб айтилади, яъни уруғ ҳужайралар ташқи муҳитдан урғочи жинсий органларига киради.
Ҳашаротларнинг ташқи эркин ҳаво муҳитига яшашга ўтиши муносабати билан жуфтлашмасдан оталаниши мумкин эмас. Чунки ташқи ҳаволи муҳитда уруғ ҳужайралар ўлиши мумкин. Бунинг натижасида жуфтланиш зарурати туғилади.
Олий ёки қанотли ҳашаротлар нам-сиз очиқ ҳавода яшашга ўтиши муносабати билан уларда уруғланиш, ички жуфтланиш содир бўлади. Тубан туркумлар ва қанотлилар уст туркумларда уруғланиш эркаклар аж-ратган сперматофорларни урғочилар жинсий ўсимталари ёрдамида қам-раб олиш натижасида содир бўлади. Масалан, сувараксимонлар,
бешик-терватарлар, узун мўйловлилар ва бошңалар. Олий қанотлилар группа-сига кирувчи ҳашаротларда эркаклик жинсий маҳсулотлар махсус жинсий аппарат — капулятив орган ёки эдеердамида урғочиларнинг жинсий органларига юборилади.
Уруғланиш процессидан кейин ур-ғочилар тухум қўяди (ёки тирик бола туғади). Баъзи ҳолларда, масалан, ипакчи капалаклар қайта уруғла-нади. Урғочи ҳашарот ҳар хил сонда тухум қўйиши мумкин. Масалан, урғо-чи суварак ортиқ безларининг шира-сидан махсус халта ясаб унга 16 та тухум қўйса, уй пашшаси ҳар гал 150 та ва бутун умрида 600 та тухум қўяди. Асаларининг урғочиси кунига мингта ва ундан ортиқ, бутун умрида эса 1,5 миллионтагача тухум қўяди. Термитлар урғочиси кунига 30 минг, бутун умр бўйи 10 миллионтага яқин тухум қўяди. Жамоа бўлиб яшайди-ган ҳашаротлар серпушт бўлади. Ак-сари ҳашаротларнинг урғочиси ҳар гал ўрта ҳисобда 50 тадан 150 тагача тухум қўяди, ҳар бир урғочи ҳашарот-нинг етиштирадиган жами насли қўя-диган тухумларининг сонидан таш-қари, шу ҳашаротнингқанча яшашига ва неча марта тухум кўйишига ҳамда бир йилда неча марта авлод беришига боғлиқ.