Ҳашаротларда эмбрион йўли бир хилда ҳосил бўлмайди. Қўнғизларда, капалакларда ва тўғри қанотлиларда эмбрион йўли тухум сиртида ҳосил бўлади ва шунинг учун сиртқи эмбрион й ў л и деб айтилади; бу ерда эмбрион ҳам ҳосил бўлади.
Ярим қаттиқ қанотлилар туркуми ва тенг ңанотли хартумлиларда эмбрион йўли тухум ичига ботиб киради ва бундай ҳолда ички эмбрион й ў л и деб айтилади. Ривожланаёт-ган эмбрион эса кейинчалик эгиладв ва тухум юзасига қайрилиб чиқади. Эмбрионнинг қайрилиб чнқиш про-цесси бластокинез деб айтилади (25- расм, А).
Ҳосил бўлган эмбрион йўли ўсиб бластомерни қрплайди, ички эмбрион йўли ҳосил бўлишида ботиб киришдан ҳосил бўлган чуқурча четлари туташиб, бирикиб кетади.
Эмбрион йўли устида иккала яп-роқча — бластодермалар бурмалари жипслашганда эмбрион устида иккита парда: эмбрион йўлига айлана-диган ички парда — амнион ва ташқи сероз парда ҳосил қи-лади. Ички парда эмбрион устида ҳамма томони берк бўшлиқ ҳосил қилади, бу бўшлиққа парда ҳужайра-лари камодга етаётган эмбрионни ҳи-моя қилувч4!! суюқлик чиқаради.
Кўпгина ҳашаротларда эмбрион
пардалар бошқачароқ ҳссил бўлади.
Масалан, баъзи паразит парда қанот-
лиларда битта сероз парда ҳосил
бўлади, икки қанотли ва тубан ҳаша-
ротларда эса эмбрион парда бўл-
майди. *
Ҳашаротларнинг эмбрион йўлида учта ңават: эктодерма, энтодерма ва мезодерма ҳосил бўлади. Бунда эмбрион йўлида аввало узунасига кетган чуқур ариқча—дастлабки жўяк ривожланади. Баъзи дата ротларда дастлабки жуяі^ девори-дан эмбрион йўли остига ҳужайралар кетади; бошңа ҳашаротларда эса дастлабки жўяк узилади ва эмбрион йўли остига ботади; баъзан эса, масалан, тангача қанотлиларда жўяк ботмай, балки ажралган япрокча ботиб жўяк ҳосил бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларнинг ҳаммасида бир қаватли эмбрион йўл эмас, балки икки қа-ватли ташқи — эктодерма ва ички қаватлар ҳосил бўлади; ички қават-дан кейинчалик эндодерма ва мезодерма ҳосил бўлади.
Эмбрион қаватлар ҳосил бўлиши билан эктодерма ичга қайрилиб ки-риб, бўлажак личинканинг олдинги ва орқа ичагини ҳосил қилади. Энто-дерманинг ичга қайрилиб кира бош лаган жойлари кейинчалик оғиз вг анал тешигига айланади. Сўнгра эмбрион бўғимланиши бошланади (25-расм, Б) ва шу билан бир вақтда ёкі бир оз кейинроқ оёқлар, мўйловлаг ва оғиз аппаратлари пайдо бўлади.
Кейинчалик ривожланиб, олдинп: ва орқа ичакка айланадиган қайрил-малар орасида ўсиб кетган энтодер-мадан ўрта ичак ҳосил бўла бош-лайди.
Эктодермадан ажралиб чиққан ҳу-жайралар эмбрионнинг ўрта йўлида иккита ип ҳосил қилади, булар ўрта-сида эктодерма чуңурроққа тушиб, дастлабки жўяк ҳосил қилади. Жўяк-лар остида ўрта нерв ипи ажралади: бу тузилмаларнинг ҳаммасидан кейинчалик нерв системаси ҳосил бўлади.
Ичга қайрилиб кирган эктодермадан нафас системаси, тери безлари ва жинсий органларнинг тоқ йўл-лари, орқа ичак деворининг ботиб киришидан мальпиги каналлари пайдо бўлади.
ж Мезодермадан мускуллар, гемолимфа, елка қрн томири, ёғ танача-лари, перикардиал ҳужайралар, тухум ёки уруғ йўллари ҳамда жинсий безларининг эпителийси ҳосил бўла-ди. Кейнчалик тухум ёки уруғ (сперматозоид) ҳосил қилувчи ҳужайралар жуда барвакт эмбрион ңаватлари ҳо-сил бўлишидан илгари, яъни тухум бўлишининг дастлабки даврларида ёки эмбрион йўлининг орқа учидаги бластодермадан тузилади.
Эмбрион тўлиқ риЕОжланиб бўлган-дан кейин личинкага айланади ва интенсив хаоакатланиб. тоахенлавни ҳавога тўлдиради, амнитик суюқлик-ларни ютиб.ҳажмини катталаштиради. Ниҳоят личинка тухум пўчоғини ке-мириб ёкитешиб ташқарига чиқади.
Баъзи ҳашаротлар тухумининг ри-вожланиши куз даврига тўғри келса, личинка қилиш учун тухумда қолади. Тенгсиз ипакчи капалаклар ва баъзи тунламлар бунга мисол бўлади.
•Б
25- расм. Ҳашарот эмбрионининг ривожланиши:
Л — қора чигиртка эмбрионининг ташқарига қайри-либ чиқиш процесси — бластокинеа; I ~ амнион; 2 — сероза; 3 — елка япроқчаси (елкагатор-
тилган сероза).
Б — эмбрион пардасининг ҳосил бўлиши; / — кўп-даланг ва // — узуиасига кесилган; а — аминол-с — сероза; эп — эмбрион йўллари; э — эктодерма; б — бластодерма, ///— эмбрион иўлннпнг бўгмм-ларга бўлиниш схемаси: / — устки лаб; г- огиз; 3— мўпловлари; 4 — Устки жағлари; ,5, Г, — биринчи »а иккинчи жуфт остки жаглар; 7 - кўкрак оРц. лари; a — корин оиқлир (рудим*нтлари); о -нафас тсшиклари; Ш «нал тешиги.
Ҳашаротларнинг тухум фазасида ривожланиш муддати, кўпчилик ҳол-ларда бир неча кундан (пашшаларда) икки, уч ҳафтагача, баъзан 6—9 ой давом этиши мумкин. Бунда агар тухум кузда қўйилган бўлса, қиш-лашга кетади ваэмбрионал д и-апауза вужудга келади, яъни эмбрионнинг ривожланиши вақтин-ча тўхтайди.
ГІостэмбрионол ривожланиш — метаморфоза. Ҳа-шаротлар тухумдан чиққанидан сўнг бир қанча ўзгаришларга — метамор-фозага учрайди. Ҳашарот ривожланиш даврида ўз шаклини, биологик хусусиятларини узгартирадң ва ңайтадан тиклайди. Шунинг 4 учун постэмбрионал ривожлаңишида диф-ференция вужудга келиб асосий икки фаза — личинкалик ва вояга етган етук ёки имаго фазаси ҳосил бўлади. Личинка фазасида ҳашарот ўсиб, ривожланади, имаго фазасида эса кў-пайиб, тарқалади. Баъзан кўпчилик ҳашаротларда бу икки фаза орали-ғида оралиқ — ғумбаклик фазаси бў-лади. Метаморфоза характерига қараб ҳашаротлар асосан икки типда бў-лади: чала ватўлиқ ўзгариб ривожланувчилар .(I фор-
Do'stlaringiz bilan baham: |