Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


-мавзу. Ялпи талаб ва ялпи таклиф. Истеъмол, жамғарма ва инвестициия



Download 3,03 Mb.
bet72/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

10-мавзу. Ялпи талаб ва ялпи таклиф. Истеъмол, жамғарма ва инвестициия.
РЕЖА:



              1. Ялпи талаб тушунчаси ва унинг таркиби.

              2. Ялпи таклиф тушунчаси ва унинг таркиби.

              3. Истеъмол ва жамғарманинг мазмуни ва турлари.

              4. Инвестициянинг мазмуни ва вазифалари.



1. Ялпи талаб тушунчаси ва унинг таркиби
Ялпи талаб - бу барча истеъмолчилар, яъни аҳоли, корхоналар ва давлат нархларнинг ўртача даражасида сотиб олиши мумкин бўлган турли товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажмини, ёки миллий иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажмини билдиради. Бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, нарх даражаси қанча паст бўлса, истеъмолчилар (мамлакат ичидаги ҳамда чет элдаги) миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг шунча катта қисмини ва аксинча, нарх даражаси қанча юқори бўлса, шунча кам қисмини сотиб олади. Шундай қилиб, нарх даражасининг ошиши, бошқа шароитлар ўзгармай қолганда ялпи талаб ҳажмининг камайишига сабаб бўлади. Аксинча, нарх даражасининг пасайиши ялпи талабнинг ошишига олиб келади. Ялпи талабга нархдан ташқари таъсир қилувчи омилларнинг ўзгариши ҳам миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига олиб келади.
Нарх даражаси ва талаб билдирган миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги бу тескари боғлиқлик 1-чизмада аниқ ифодаланган.
Ялпи талаб ҳажмига таъсир этувчи нархдан ташқари омиллар қуйидагилардир:
1. Истеъмолчилик сарфларидаги ўзгаришлар. Нарх даражасининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда, нархдан ташқари бир ёки бир нечта омиллар таъсирида истеъмолчилар хариди ҳажмида ўзгариш рўй бериши мумкин. Бу истеъмолчи фаровонлиги, истеъмолчининг кутиши, истеъмолчининг қарзлари ва солиқларнинг ўзгариши натижаси ҳисобланади.
Истеъмолчининг фаровонлиги истеъмолчи эга бўлган барча молиявий активларга (акция ва облигация) ҳамда уй ва ер каби кўчмас мулкларга эгалигига боғлиқ бўлади. Уларнинг реал қийматининг кескин камайиши товар харид қилишининг камайишига олиб келади. Истеъмолчилик сарфларининг қисқариши натижасида ялпи талаб камаяди. Аксинча моддий ва молиявий қимматликлар реал қийматининг ошиши натижасида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчилик сарфлари ўсади. Бунга, акция курсининг кескин ошиши, хатто нархлар даражаси ўзгармай қолганда истеъмолчи фаровонлигининг ўсишига олиб келишини мисол қилиб келтириш мумкин. Уй ва ер реал қийматининг кескин камайиши, нарх умумий даражасининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда истеъмолчи фаровонлигининг пасайишига олиб келади.

Н арх Р


даражаси

AD
0 Q



Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish