Чет элликларнинг миллий иктисодиёт товарларига сарфлари худди мамлакат ичидаги истеъмолчилик сарфлари каби миллий ишлаб чиқариш даражасига боғлиқ. Шу сабабли ЯИМни сарфлар бўйича ҳисоблашда говар ва хизматларга чет элликларнинг сарфлари, яъни экспорт киймати ҳам қўшилади. Бошқа томондан, истеъмол ва инвестицион сарфлар ҳамда давлат маблағларининг бир кисми импорт қилинган, яъни чет элда ишлаб чикарилган товарларга сарфланади. Миллий ишлаб чиқариш умумий ҳажми асоссиз ошиб кетмаслиги учун импорт ҳажми ЯИМ таркибидан чиқарилади. Экспорт ва импорт миқдорлари ўртасидаги фарқ товар ва хизматларнинг соф экспорти ёки оддий килиб соф экспорт дейилади. Соф экспорт ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Агар экспорт импортдан ортик бўлса ижобий, импорт экспортдан ортиқ бўлса салбий бўлади.
Қараб чиқилган сарфларнинг тўрт тоифасига нотижорат муассасалар (касаба уюшмалар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва ижтимоий хашкилотлар) сарфлари ва моддий айланма воситалари захирасидаги ўзгаришларни қўшиб чиқиш йўли билан ЯИМ ҳажми аниқланади.
Учинчи усул - бу ЯИМни ҳисоблашга даромадлар буйнча ёндашув.
Мазкур йилда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ҳажмидан олинган барча даромадлар уй хўжаликлари иххиёрига иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва фойда шаклида келиб тушади. Шу сабабли бу усулда ЯИМ пировард маҳсулот ҳисобидан олинган ана шу барча даромадларни қўшиб чиқиш орқали аникланади.
ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблашда уй хўжаликлари, корхона ва давлат муассасаларининг дастлабки, яъни тақсимланган даромадларини меҳнат ҳақи ва ялпи фойдага (рента, ссуда фоизи ва тадбиркорлик фойдаси ва ҳ.к.) ажратиш мумкин. ЯИМни мазкур усул бўйича қисоблашда даромадларнинг барча суммасига истеъмол килинган асосий капитал қиймати (амортизация ажратмаси) ва бизнесга эгри соликдар суммаси ҳам қўшилади.
ЯИМни ҳисоблашда унинг гаркибига кирган даромадлар ва даромад билан боғлиқ бўлмаган сарфлар (амортизация ва эгри соликдар) нинг алохида турларини тўларок қараб чиқамиз.
Амортизация ажратмаси шу йил ишлаб чикарилган маҳсулот (ЯИМ) қиймати таркибига ишлаб чиқариш харажатлари сифатида кириб, маҳсулот сотилиши натижасида пул шаклида қайтиб келади ва амортизация фонли ҳисобида тўпланиб боради.
Эгри соликлар корхоналар учун ишлаб чиқариш харажаглари сифатида чиқади ва шу сабабли маҳсулот нархига кўшилади. Бундай соликлар ўз ичига акциз тўловлари, сотишдан олинадиган соликлар, мулк солиғи, лицензия ва божхона тўловларини олади.
Даромадларнинг энг муқим тури иш ҳақи тадбиркорлар ва давлат томонидан ишчи кучини такдим қилганларга тўланади. У иш ҳақига кўплаб кўшимчалар, ижтимоий сугурта тўловлари ва нафақа таъминотининг ҳар хил хусусий фондлари, ишсизлик нафақалари ва бошқа ҳар хил мукофот ҳамда имтиёхтарларни ўз ичига олади. Иш қақига бу кўшимчалар иш кучини ёллаш билан боғлиқ бўлтан харажатининг бир қисми сифатида чикади ва шу сабабли корхонанинг иш қақи тўлашга умумий сарфларининг таркибий кисми сифатида қаралади.
Рента тўловлари иқтисодиётни ресурслар (капитал, ер) билан таъминловчи уй хўжаликларининг оладиган даромади ҳисобланиб, корхона харажатлари таркибига киради.
Фоиз пул капитали эгаларига пул даромади тўловларидан иборат. Бунда давлат томонидан амалга ошириладиган фоизли тўловлар, фоизли даромадлар таркибидан чиқарилади.
Мулкдан олинадиган даромадлар икки турга бўлинади: бир қисми мулкга даромад ва бошқа қисми эса корпорациялар фойдаси дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |