ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ
Фойда иқтисодий категория сифатида тадбиркорлик фаолияти жараёнида яратилган соф даромадни ифодалайди.
Фойда тижорат асосида фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг сўнгги молиявий натижаси бўлиши билан бирга, давлат бюджетининг асосий молиявий манбаларидан бири, шунингдек тадбиркордлик фаолиятининг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. Нархлар барқарор бўлганда шароитда фойданинг ўсиши корхонананинг самарали фаолият юритаётганлигидан далолат беради. Фойда ҳажмининг ўсиши корхонанинг молиявий салоҳияти, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ишчи ва хизматчиларни моддий рағбатлантириш имкониятларини кенгайтиради.
2008 йил 1 январдан кучга кирган Солиқ кодексининг 23-моддасига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи умумдавлат солиқлари таркибига кириб, у давлат бюджети даромадларини шакллантиришда асосий манбалардан бири ҳисобланади.
Сўнгги йилларда солиқ тўловчиларнинг даромадларига бевосита таъсир кўрсатувчи юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўловнинг ставкалари сезиларли даражада пасайди.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 2000 йилда 31 фоизни ташкил этган бўлса, 2007 йилга келиб бу кўрсаткич 10 фоиз қилиб белгиланганди ёки солиқ ставкаси 21 фоизга камайди (3.2-диаграмма).
Солиқ Тўловчилар
Солиқ кодексига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилари бўлиб, молия йилида солиққа ортиладиган фойдага эга бўлган юридик шахслар ҳисобланади (3.1-чизма)
Солиқ Солиш Объекти
Солиқ кодексининг 127-моддасига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ва норезидентларининг фойдаси ҳамда резидент ва норезидентларнинг чегирмалар қилинмаган ҳолда тўлов манбаидан солиқ солинадиган даромадлар ҳисобланади (3.2-чизма)
Солиқ Солинадиган База
Солиқ солинадиган база жами даромад билан чегириб ташланадаган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи базаси қуйидагича аниқланади.
Юридик шахсларнинг жами даромади таркибига улар томонидан олиниши лозим бўлган (олинган) ортилган товар, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ҳақлари каби пул ва бепул (пулсиз) қайтармаслик шарти билан олинган маблағларни киритиш мумкин.
Солиқ тўловчининг харажатлари солиқ солинадиган фойдани аниқлаш пайтида чегириб ташланади. Харажатлар хақиқатда қайси солиқ даврида амалга оширилган бўлса, ўша даврда чегирилади. Солиқ кодексига кўра (141-модда) харажатлар чегириладиган ва чегириб ташланмайдиган харажатларга бўлинади.
Солиқ Имтиёзлари
Мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ сиёсатида солиқ имтиёзлари асосан инвестицион фаолиятни рағбатлантиришга, ишлаб чиқаришни янги техник ва технология асбоб-ускуналар билан қайта модернизация қилиш ҳисобига корхоналар молиявий ҳолатини фаоллаштириш, мамалакатимиз экспорт салоҳиятини кўпайтиришга қаратилган. Солиқ имтиёзларини белгилашда айрим тоифа солиқ тўловчиларни солиқлардан тўлиқ ёки вақтинча озод қилиш ёки солиқларни камайтириш билан биргаликда корхона ихтиёрида имтиёз ҳисобига қоладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш мақсад қилиб қўйилмоқда.
Юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланади. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 1998 йилда 36 фоизни ташкил этгани ҳолда 2001 йилда 26 фоизга тушган. 2002 йилга эса 24 фоиз, 2003 йилда 20 фоиз, 2004 йилда 18 фоиз, 2005 йилда 15 фоиз, 2006 йилда 12 фоиз ва 2007 йилда 10 фоиз қилиб белгиланган. 2008 йилда юридик шахсларнинг фойдасига солиқ ставкалари янада такомиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган ва тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади (3.12-чизма)
«Узбекистон Республикаси Корхоналар тугрисида»ги Конунинг 18-моддасига кура барча корхона,бирлашма,ташкилотлар уз хужалик фаолияти туфайли олган барча даромадларидан конунларда белгиланган соликларни тулашлари лозим. Юоидик шахслардан олинадиган соликлар давлат бюджети даромадларининг асосий манбаларидан бири хисобланади. Шу сабабли корхоналар фаолиятидан солик олиш самарадорлигини ошириш,улардан олинадигансоликларни уз вактида ва тулик холда тегишли бюджетларга келиб тушушини таъминлаш бюджет ижросини амалга оширишда,мамлакат иктисодий, ижтимоий,маданий ривожланишининг таъминлашда,улкан давлат дастурларини руёбга чикарилишида хал килувчи ахамиятга эга.
1991 йил 15 февралга кадар,яъни «Корхоналар,бирлашмалар ва иташкилотлардан олинадиган соликлар тугрисида»ги Конун кабул килингунча кадар соликлар давлат корхоналари ва бошка нодавлат ташкилотларидан марказлашган тартибда олинар ва таксимланар эди.
Айникса, «Узбекистон Республикасининг давлат мустакиллиги асослари тугрисида»ги 1991 йил 31 августдаги Конун кабул килингандан кейин Республикамизда мустакил солик конунчилиги шакллана бошлади ва Узбекистон сиёсий ва иктисодий мустакилликни кулга киритганидан сунг бу жараён шиддат билан ривожлана бошлади. Солик конунчилигининг шаклланиши ва ривожланиш жараёни мамлакатимиз иктисодий ва сиёсий тараккиёт боскичларига мувофик тарзда юз берди. Бозор муносабатларининг мамлакатимиз иктисодий хаётга тобора чукуррок кириб бориши,тадбиркорликка кенг йул очилиши ва унинг давлат томонидан хар тамонлама рагбатлантирилиши,хамда куллаб-кувватланиши иктисодиётнинг нодавлат секторининг салмогини кескин ортишига,куп укладли иктисодиётнинг пайдо булишига олиб келди.Иктисодий муносабатлар сохасидаги демократик коидаларнинг жорий этилиши,ишбилармонлик ва тадбиркорликнинг барча шаклларини конун йули билан химояланиши ва кафолатланиши,мамлакатимизда кенг микёсли давлат тассаруфидан чикариш ва хусусийлаштириш ишларининг амалга оширилиши иктисодий кийинчиликлардан тезрок чикиб олиш,халк хужалиги ишлаб чикаришини баркарорлаштириш,даромадларни купайтириш имконини берди.Бундай шароитда соликлар ахамиятини ошириш,солик конунчилигини такомиллаштириш мухим ахамиятга эга.Узбекистон Республикаси янги Солик Кодекси Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи чакирик,саккизинчи сесиясида 1997 йил 24 апрел куни кабул килинди ва унинг 1998 йил 1 январдан эътиборан кучга кириши белгилаб куйилди.
Юридик шахслардан олинадиган соликларнинг куйидаги турлари назарда тутилган:
1.Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда)солиги.
2.Кушилган киймат солиги.
3.Акциз солиги.
4.Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солик
5.Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солик.
6.Экология солиги.
7.Савдо ташкилотларининг ялпи даромад солиги.
8.Ер солиги.
9.Мол-мулк солиги.
10.Реклама солиги.
11.Кичик бизнес учун ягона солик.
12.Божхона божи.
13.Давлат божи.
14.Кимматли когозларни руйхатдан утказиш йигими.
15.Инфратузилмани ривожлантириш солиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |