Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Чет элликларнинг миллий иктисодиёт товарларига сарфлари



Download 3,03 Mb.
bet70/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Чет элликларнинг миллий иктисодиёт товарларига сарфлари худди мамлакат ичидаги истеъмолчилик сарфлари каби миллий ишлаб чиқариш даражасига боғлиқ. Шу сабабли ЯИМни сарфлар бўйича ҳисоблашда говар ва хизматларга чет элликларнинг сарфлари, яъни экспорт киймати ҳам қўшилади. Бошқа томондан, истеъмол ва инвестицион сарфлар ҳамда давлат маблағларининг бир кисми импорт қилинган, яъни чет элда ишлаб чикарилган товарларга сарфланади. Миллий ишлаб чиқариш умумий ҳажми асоссиз ошиб кетмаслиги учун импорт ҳажми ЯИМ таркибидан чиқарилади. Экспорт ва импорт миқдорлари ўртасидаги фарқ товар ва хизматларнинг соф экспорти ёки оддий килиб соф экспорт дейилади. Соф экспорт ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Агар экспорт импортдан ортик бўлса ижобий, импорт экспортдан ортиқ бўлса салбий бўлади.
Қараб чиқилган сарфларнинг тўрт тоифасига нотижорат муассасалар (касаба уюшмалар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва ижтимоий хашкилотлар) сарфлари ва моддий айланма воситалари захирасидаги ўзгаришларни қўшиб чиқиш йўли билан ЯИМ ҳажми аниқланади.
Учинчи усул - бу ЯИМни хисоблашга даромадлар бўйича ёндашув.
Мазкур йилда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ҳажмидан олинган барча даромадлар уй хўжаликлари иххиёрига иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва фойда шаклида келиб тушади. Шу сабабли бу усулда ЯИМ пировард маҳсулот хисобидан олинган ана шу барча даромадларни қўшиб чиқиш орқали аникланади.
ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблашда уй хўжаликлари, корхона ва давлат муассасаларининг дастлабки, яъни тақсимланган даромадларини меҳнат ҳақи ва ялпи фойдага (рента, ссуда фоизи ва тадбиркорлик фойдаси ва ҳ.к.) ажратиш мумкин. ЯИМни мазкур усул бўйича қисоблашда даромадларнинг барча суммасига истеъмол килинган асосий капитал қиймати (амортизация ажратмаси) ва бизнесга эгри солиқлар суммаси ҳам қўшилади.
учта қисмдан иборат: а) тадбиркорлар томонидан машина, ускуна ва станокларнинг барча хариди; б) барча курилишлар; в) заҳираларнинг ўзгариши.
Биринчи гуруҳ элементларнинг «инвестицион сарфлар» таркибига киритилиш сабаби аниқ; қурилишларнинг бундай сарфлар таркибига киритилиши. ўз-ўзидан аникки, янги фабрика, омбор ёки элеватор курилиши инвестициялар шакли ҳисобланади. ЯИМ таркибига товар захираларниш кўпайиши, яъни ишлаб чикарилган, лекин мазкур йилда сотилмаган барча махсулотлар киритилади. Бошқача айтганда ЯИМ ўз ичига йил давомидаги заҳиралар ва эхтиётлар барча ўсишининг бозор қийматини олади. Захираларнинг бу ўсиши ЯИМга жорий ишлаб чиқариш хажми кўрсаткичи сифатида қўшилади.
Заҳиралар камайганда, бу камайиш ЯИМ ҳажмидан чиқарилиши зарур. Заҳираларнинг камайиши йил давомида миллий иқтисодиётда ишлаб чикарилгандан кўпроқ маҳсулот сотилганлигини билдиради. Бошкача айтганда жамият мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотни ва бунга қўшимча олдинги йиллардан қолган заҳираларнинг бир қисмини истеъмол қилган бўлади.
Миллий ҳисоблар тизимида ЯИМни ҳисоблашда ялпи, хусусий ва ички инвестициялар тушунчасидан фойдаланилади. Хусусий ва ички инвестициялар мос равишда хусусий ва миллий компаниялар амалга оширадиган инвестицион сарфларни билдиради. Ялпи инвестициялар ўз ичига жорий йилда ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган машина, ускуна ва курилмаларнинг ўрнини қоплаш учун мўлжалланган барча инвестицион товарлар ишлаб чиқаришни, ҳамда иқтисодиётда капитал қўйилмалар хажмига ҳар кандай соф қўшимчаларни олади. Ялпи инвестициялар мохиятига кўра исгеъмол қилинган асосий капитални қоплаш суммасини ва инвестицияларнинг ўсган қисмидан иборат бўлади. Бошқа томондан соф хусусий ички инвестициялар тушунчаси жорий йил давомида қўшилган инвестицион товарлар суммасини тавсифлаш учун ишлатилади.
Давлат сарфлари - бу маҳсулотларни ва иқтисодий ресурсларни, хусусан ишчи кучини сотиб олишга давлатнинг (бошқарувнинг қуйи ва маҳаллий органлари билан бирга) қилган барча сарфларини ўз ичига олади.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish