Классик модел (ёндашув)
Иқтисодиёт ишлаб чиқариш омиллари тўлиқ бандлиги шароитида амал қилади. Шу сабабли ишлаб чиқариш ҳажми ўзининг потенциал даражасига тенг келади;
Нарх, фоиз ставкаси ва иш ҳақи мослашувчан бўлиб, уларнинг ўзгариши бозор мувозанатини сақлаб туради;
Ишлаб чиқариш омиллари миқдори секин ўзгариши сабабли, тўла бандлик шароитида ялпи таклиф реал ишлаб чиқариш ҳажмини, ялпи талаб эса нарх даражасини белгилайди.
Кейнсча модел (ёндашув):
Нарх, иш ҳақи, фоиз ставкаси ва бошқа номинал миқдорлар нисбатан ўзгармас, шу сабабли бозор тебранишларига жуда секинлик билан мослашади;
Реал кўрсаткичлар (ишлаб чиқариш ҳажми, бандлик ва х.к.) аксинча, тез мослашувчан бўлганлиги сабабли бозор тебранишларига нисбатан тез жавоб беради.
3. Истеъмол ва жамғарманинг мазмуни ва турлари.
Миллий иқтисодиётда янгидан вужудга келтирилган қиймат, яъни миллий даромад истеъмол ва иқтисодий жамғариш мақсадларида ишлатилади. Истеъмол кенг маънода жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш жараёнида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан ҳамда иқтисодий ресурслардан фойдаланишни, уни истеъмол қилишини билдиради. Бунда унумли ва шахсий истеъмол фарқланади. Ҳозирги кунда мамлакатнинг халқаро бозорларда эркин товар айирбошлаши ҳам халқаро баҳоларда, жаҳон андозаларига мослашиб бормоқда. Таъминотнинг макрокўламдаги ҳолати истеъмол функциясини ўрга-ниш тақозо этади. Чунки, истеъмол функцияси моҳиятини билиш ис-теъмол бозорини бошқаришда асос бўлади. Истеъмол бозорида хари-дорлар фақат фуқаролардан иборат бўлмайди. Харидорлар таркибига аҳолига бепул хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар ҳам киради.
Унумли истеъмол бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлиб, ишлаб чиқариш воситалари ва инсон ишчи кучининг истеъмол қилинишини, яъни улардан фойдаланиш жараёнини англатади.
Шахсий истеъмол ишлаб чиқариш соҳасидан ташқарида рўй бериб, бунда истеъмол буюмларидан бевосита фойдаланилади ёки улар тўлиқ истеъмол қилинади. Истеъмол бозорида ҳар хил хизматлар сотилади. Истеъмол бозорининг ҳажми унда сотилаётган товарларнинг ялпи суммаси билан белгиланади. Истеъмол товарлари эса қатъий давлат нархлари, назорат қилинадиган нархлар ва эркин нархларда сотилади.
Истеъмол жараёнида турли хил моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланилади. Истеъмол қилинадиган неъмат турига боғлиқ равишда моддий неъматларни ва хизматларни истеъмол қилиш ажратилади.
Индивидуал ёки жамоа бўлиб истеъмол қилиш ҳам фарқланади. Алоҳида оила ёки жамият аъзоларининг ихтиёрида бўлган моддий неъматларни истеъмол қилиш индивидуал истеъмолга жамият аъзоларининг гуруҳлари моддий неъмат ва хизматлардан фойдаланиши жамоа бўлиб истеъмол қилишга яъни ижтимоий истеъмолга киради.
Истеъмол фонди маблағларидан бутун иқтисодиёт доирасида банд бўлган ходимларнинг моддий ва маданий эҳтиёжларини, шу жумладан бошқариш ва мудофаа эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилади. У бутун аҳолининг шахсий истеъмолини, аҳолига ижтимоий хизмат қиладиган муассасалардаги, шунингдек, илмий муассасалар ва бошқаришдаги моддий сарфларни ўз ичига олади.
Истеъмол фондининг шахсий даромад шаклида ходимлар қўлига келиб тушадиган қисми истеъмолчилик сарфлари мақсадида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |