Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


) меҳнат унумдорлиги (У/Ь)



Download 3,03 Mb.
bet88/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

1) меҳнат унумдорлиги (У/Ь) — маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг жонли мехнат сарфларига нисбати;
2) мехнат сиғими (Ъ/У) - жонли меҳнат сарфларининг маҳсулот ишлаб чиқариш қажмига нисбати;
3) капитал самарадорлиги (¥/К) - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг унга сарфланган капитал харажатларига нисбати;
4) капитал сиғими (К/¥) - капитал харажатларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;
5) табиий ресурслар самарадорлиги (УЛЧ) - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг унга сарфланган табиий ресурслар харажатларига нисбати;
6) маҳсулотнинг ресурслар сиғими (14/У) – табиий ресурслар сарфининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;
7)ишчи кучининг капитал билан куролланганлик даражаси (К/Ь) -ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган капитал ҳажмининг ишчи кучи микдорига нисбати.
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда юкорида кўриб чиқилган кўрсаткичлардан ташқари яна кейинги кўшилган ишлаб чиқариш омиллари унумдорлиги кўрсаткичлари ҳам муҳим ахамият касб этади. Бу кўрсаткичлар, бошқа омиллар сарфи ўзгармагани ҳолда, қар бир алохдда омил сарфининг қўшимча ўсиши таъсирида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўшимча ўсиши хажмини белгилаб беради:
1) кейинги қўшилган меҳнат унумдорлиги (ДУ/ДЬ);
2) кейинги қўшилган капитал унумдорлиги (ДУ/ДК);
3) кейинги қўшилтан табиий ресурслар унумдорлиги (ДУ/ДМ).
Бу кўрсаткичлар ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг ўсишқца ҳар бир омилнинг қиссасини намоён этиб, у қуйидагича аниқпанади:

Иқтисодий ўсишга тақсимлаш омиллари ҳам таъсир қилади. Ишлаб чиқариш салоҳиятидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун нафақат ресурслар иқтисодий жараёнга тўлиқ жалб қилинган бўлиши, балки жуда самарали ишлатилиши ҳам зарур. Ресурсларнинг ўсиб борувчи ҳажмидан реал фойдаланиш ва уларни керакли маҳсулотнинг мутлоқ микдорини оладиган қилиб тақсимлаш ҳам зарур бўлади.



4—чизма. Реал махсулот ўсишини аниқлаб берувчи омиллар.

Реал маҳсулот икки асосий усулда кўпайтирилиши мумкин (4-чизма):


1) ресурсларнинг кўпрок ҳажмини жалб этилити;
2) улардан анча унумли фойдаланиш йўли билан.
Амалий ҳаётда иқтисодий ўсишни сусайтириб турувчи омиллар ҳам мавжуд бўладики, улар меҳнат муҳофазаси, атроф мухитнинг ифлосланиши каби ҳолатлар натижасида келиб чиқади. Кейинги йилларда республикамизда давлат томонидан атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, ходимлар меҳнат шароитини яхшилаш ва соғлиғини муҳофаза қилишни тартибга солишда мухлм тадбирлар амалга оширилди. Бу ўз навбатида иқтисодий ўсиш суръатига салбий таъсир кўрсатади. Чунки бундай тадбирларни амалга ошириш тегишли харажатларни тақозо қилади. Шу орқали меҳнат унумдорлигини ошнриш учун зарур бўлган маблағлар бошқа томонга жалб қилинади.
Иқтисодчи олимларнинг иқтисодий ўсиш омилларини ўрганиш ҳамда унинг келгусидаги натижаларини башорат килиш борасидаги тадқиқотлари пировардида турли иқтисодий ўсиш моделларининг яратилишига олиб келди. Бу моделлар ўз мазмунига кўра бир-бирларидан фарқлансада, уларнинг асосида иккига назария - макроиқтисодий мувозанатнинг кейнсча (кейинчалик неокейнсча) назарияси ҳамда ишлаб чиқаришнинг классик (кейинчалик неоклассик) назарияси ётади.
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда неоклассик назария намоёндалари қуйидаги нотўғри назарий шартларга асосланадилар:
1) махсулотнинг қиймати барча ишлаб чикариш омиллари томонидан яратилади;
2) ишлаб чиқариш омилларининг ҳар бири ўзининг кейинги қўшилган махсулотига тегишли равишда маҳсулот қийматини яратишга ҳиссасини қўшади. Шунга кўра, бунга жавобан барча кейинги қўшилган маҳсулотга тенг келувчи даромад ҳам олади;
3) маҳсулот ишлаб чиқариш ва бунинг учун зарур бўлган ресурслар ўртасида миқдорий боғлиқлик мавжуд;
4) ишлаб чиқариш омилларининг эркин тарзда амал қилиши ҳамда улар ўртасида ўзаро бир-бирининг ўрнини босиш имконияти мавжуд.
Биз олдинги бобларда айттанимиздек, неоклассик ва бошқа айрим йўналишдаги назариётчилар бу ерда ҳам иккита услубий хатога йўл қўядилар:
1) улар ишлаб чиқариш омилларининг барчаси бир хил қиймат яратади, улар кийматни яратишда баравар иштирок этади, деб ҳисоблайдилар. Холбуки, барча ишлаб чиқариш воситалари ҳеч қандай янги киймат яратмайдилар, балки ўзларининг қийматларига тенг микдордаги қийматни жонли меҳнат ёрдамида янги яратилтан маҳсулотга ўтказадилар. Лекин барча омиллар яратилган ва ўсган (кўпайган) маҳсулогнинг нафлилигини яратишда катнашадилар;
2) улар доимо барча омиллар ичида жонли меқнатнинг фаол роль ўйнашини, қолганлари эса пассив роль ўйнашини унутадилар. Чунки ҳеч бир табиий ресурс, капитал ресурлари жонли меҳкат томонидан ҳаракатга келтирилмаса, ўзича ҳаракатга кела олмаслиги, ириб-чириб ўз жойида ҳам жисмонан, ҳам қиймати йўқ бўлиб кетиши, уларнинг қиймати факат жонли меҳнат томонидан саклаб қолиниши миллион йиллардан бери миллиард марталаб тасдгауганиб келмокда. Лекин негадир уларнинг бунга эътибор бергиси келмайди.
Неоклассик моделъ кўп омилли хисобланиб, америкалик иктисодчи П.Дуглас ва математик Ч.Кобб яратган ишлаб чиқариш функцияси асос қилиб олинган. Кобб-Дуглас модели оркали ишлаб чиқариш ҳажмининт ўсишида ишлаб чиқариш турли омилларининг улушини аниқлашга ҳаракат қилиниб, у қуйидагича ифодаланади:
бу ерда:
У - ишлаб чиқариш ҳажми;
К-капиталсарфлари;
Ь - ишчи кучи сарфлари;
А, а, Р - ишлаб чиқариш функциясининг коэффициентлари:
А - мутаносиблик коэффициенти;
а ва (3 - ишлаб чиқариш ҳажмининг ишчи кучи ва капитал сарфлари бўйича эластиюшк коэффициенти.
Эластиклик коэффициенти бир кўрсаткич миқдорининг ўзгариши натижасида бошқа бир кўрсаткич миқцорининг ўзгариши даражасини ифодалайди. Шунга кўра, а коэффициенти капитал сарфларининг 1%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг неча фоизга ўсишини, |3 коэффициенти эса ишчи кучи сарфларининг 1%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг неча фоизга ўсишини кўрсатади. а ва (Знинг йиғиндиси ишчи кучи ва капитал сарфларининг бир вақтнинг ўзида 1%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг неча фоизга ўсишини кўрсатади.
Ч.Кобб ва П.Дуглас ўз тадқиқотларида АҚШ қайта ишлаш саноатининг 1899-1922 йиллар мобайнидаги иш фаолиятини таҳлил қилиб, ишлаб чиқариш функциясининг кўрсаткичларини аниклаптга хапакат килганлар:
Бу кўрсаткичлар шуни англатадики, ўша даврда АҚШ қайта ишлаш саноатида капитал сарфларининг 1%га оширилиши ишлаб чиқариш ҳажмини 0,25%га, ишчи кучи сарфларининг 1%га оширилиши эса ишлаб чикариш ҳажмини 0,75% га ошишига олиб келар экан.
Кейинчалик Кобб-Дугласнинг ишлаб чиқариш функциясини голланд иқтисодчиси Ян Тинберген янада такомиллаштириб, унга янги омил - техника тараққиёти кўрсаткичини киритди. Натижада ишлаб чиқариш функцияси формуласи қуйидаги кўринишни опли:
бу ерда: еп - вакт омили.
Ишлаб чиқариш функциясига вақт омилининг киритилиши эндиликда нафакат миқдор, балки «техника таракқиёти» атамаси оркали уйғунлашувчи сифат ўзгаришлари - ишчи кучи малакасининг ўсиши, инновация жараёнларининг кучайиши, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг такомиллашуви, жамият миқёсида маълумотлилик даражасининг ошиши ва бошқаларни ҳам акс эттириш имконини берди.
Иқтисодий ўсишнинг кейнсча модели макроиқтисодий мувозанатнинг кейнсча назариясини ривожлантириш ва унга танқидий ёндошиш натижасида вужудга келган. Бу моделлар орасида инглю олими Р.Харрод ва америкалик олим Е.Домарнинг иктисодий ўсиш моделлари эътиборга молик ҳисобланади.
Ҳар иккала моделнинг умумий жиҳатлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар оркали шартланади: 1) улар неоклассик моделлардан фарқли ўлароқ бир омилли модель ҳисобланади. Яъни бу моделларда миллий даромаднинг ўсиши фақат капитал жамғаришнинг функцияси ҳисобланиб, капитал самарадорлигига таъсир кўрсатувчи ишчи кучи бандлигининг ошиши, ФТТ ютуқларидан фойдаланиш даражасининг ўсиши, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг яхшиланиши каби бошқа барча омиллар назардан четда қолдирилади; 2) ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими ишлаб чиқариш омиллари нархларининг нисбатига боғлиқ бўлмай, факат ишлаб чиқаришнинг техник шароитлари оркали аниқланади.
Неокейнсча моделда инвестицияларнинг ўсиши иқтисодий ўсиш ва унинг суръатларини белгиловчи омил ҳисобланиб, у бир томондан, миллий даромаднинг ўсишига имкон яратади, иккинчи томондан эса, ишлаб чиқариш кувватларини кенгайтиради. Ўз навбатида даромаднинг ўсиши бандликнинг ошишига имкон яратади. Инвестиция ҳажмининг кўпайиши натижасида кенгайган ишлаб чиқариш қувватлари даромаднинг ўсиши орқали тўлиқ ишга туширилиши лозим.
Шунга кўра, Е.Домарнинг моделида қуйидаги тенглик орқали мувозанатнинг таъминланиши шарт қилиб қўйилади:

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish