Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Инвестициянинг мазмуни ва вазифалари



Download 3,03 Mb.
bet84/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

3. Инвестициянинг мазмуни ва вазифалари
Инвестициялар сарфларнинг иккинчи таркибий қисми ҳисобланади. Инвестициялар даражаси жамият миллий даромади ҳажмига сезиларли таъсир кўрсатади; миллий иқтисодиётдаги кўплаб мутаносибликлар унинг ўсиш суръатига боғлиқ бўлади. Инвестициялар мамлакат миқёсида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш объектлари қуриш, станок, ускуна ва шу каби узоқ муддатли фойдаланиладиган асосий капиталларни сотиб олиш, ишга тушириш билан боғлиқ сарфларни билдиради.
Инвестициялар – асосий ва айланма капитални кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга пул шаклидаги қўйилмадир. У пул маблағлари, банк кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга оширилади.
Инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича амалий ҳаракатлар - инвестицион фаолият, инвестицияларни амалга оширувчи шахс - инвестор дейилади.

Инвестиция фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин:


- инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари (фойда, амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва ҳ.к.);
- қарз олинган молиявий маблағлар (облигация заёмлари, банк кредитлари);
- жалб қилинган молиявий маблағлар (акцияларни сотишдан олинган маблағлар, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари);
- бюджетдан инвестицияларни молиялаштириш.
2008 йилда Ўзбекистонда инвестицион қўйилмаларнинг 41,1% корхоналарнинг ўз молиявий маблағлари ҳисобига, 9,0% бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилган2.
Инвестицияларнинг манбаларидан бири аҳоли кенг қатламлари (ишловчилар, ўқитувчилар, врачлар ва бошқалар) жамғармаси ҳисобланади. Муаммо шундан иборатки, жамғарма хўжалик юритувчи бир гуруҳ томонидан амалга оширилади, инвестициялар эса шахслар ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг бутунлай бошқа гуруҳи томонидан амалга оширилиши мумкин. Ўз-ўзидан аниқки, инвестициялар манбаи бўлиб иқтисодиётда фаолият қилувчи саноат, қишлоқ хўжалик ва бошқа корхоналар фойдаси ҳам ҳисобланади. Бу ерда “жамғарувчи” ва “инвестор” бир-бирига тўғри келади.
Инвестицияларга сарфлар даражасини иккита асосий омил белгилаб беради:
1) Тадбиркорлар инвестицияларга сарфлардан олиш кўзда тутилган, кутилаётган соф фойда нормаси ва 2) фоиз ставкаси.
I. Инвестицияларга қилинадиган сарфларнинг ҳаракатлан-тирувчи мотиви фойда ҳисобланади. Тадбиркорлар ишлаб чиқариш воситаларини қачонки улар фойда келтирадиган бўлса, сотиб олади.
Инвестициялар даражасини белгилайдиган иккинчи омил фоизнинг реал ставкаси ҳисобланади. Фоиз ставкаси бу - реал асосий капитални сотиб олиш учун зарур бўлган банд қилинган пул капиталига корхона тўлаш зарур бўлган пул миқдори ҳисобланади. Агар кутилаётган соф фойда нормаси (10 %) фоиз ставкаси (7 %)дан ортиқ бўлса инвестицияни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Аксинча фоиз ставкаси (айталик, 12%) кутилаётган соф фойда нормасидан (10%) ортиқ бўлса, инвестициялаш самарасиз ҳисобланади.
Инвестиция даражасига кутилаётган соф фойда нормаси ва фоиз ставкасидан ташқари бошқа қуйидаги омиллар ҳам таъсир кўрсатади.
1. Машина ва ускуналарни харид қилиш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари.
2. Тадбиркорлардан олинадиган солиқ миқдори.
3. Технологик ўзгаришлар.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish