Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet44/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Акция курси. Акцияда ифодаланган пул суммаси унинг номинал қиймати дейилади, акция бозорида сотиладиган баҳо акция курси дейилади.
Акция курси олинадиган дивиденд миқдорига тўғри мутоносибликда фоиз ставкасига эса тескари мутоносибликда бўлади. Акция бўйича олинадиган даромади банкка қўйилган пулдан келадиган фоиздан кам бўлмаса, у сотиб олинади.
Акция курси қуйидагича аниқланади:
Акция курси = х 100
Ссуда фоизи ўсганда акция курси тушади. Агар дивиденд ссуда фоизига қараганда юқори даражада ўсса, акция курси кўтарилади.
Акциянинг ҳақиқий бозор курсига дивиденд ва ссуда фоизи даражаси билан бирга, шу акцияга талаб ва таклиф нисбати ҳам таъсир қилади.
Ҳиссадорлик жамиятлари акция билан бирга облигация ҳам чиқаради.
Облигация – унинг эгаси жамиятга қайд қилинган фоиз олиш шарти билан пул қўйганлигини тасдиқлайди. Облигация ҳиссадорлик жамияти молиявий маблағларини кўпайтириш учун чиқарилади.
Акция эгаси корхона мулкдори, облигация эгаси эса унинг кредитори ҳисобланади. Ундан ташқари, облигация акциядан фарқ қилиб, ўз эгасига йиллик кафолатланган даромад келтиради, аммо ҳиссадорлик жамияти ишларини ҳал қилишда овоз бериш ҳуқуқини бермайди. Облигациялар бўйича тўланадиган даромад одатдаги ссуда фоизи миқдоридан ортиқ бўлмайди. Унинг қиймати ҳиссадорлик жамияти томонидан маълум муддат ўтиши билан тўланади. Акцияга қўйилган маблағ облигацияга жойлаштирилгандан фарқ қилиб, акционер талаби бўйича қайтарилиши мумкин эмас ва фақат сотиш орқали қопланади.
Таъсисчилик фойдаси. Ҳиссадорлик жамиятининг ташкил топиши таъсисчилик фойдаси каби даромад турининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Таъсисчилик фойдаси сотилган акциялар суммаси ва ҳиссадорлик корхонасига ҳақиқатда қўйилган маблағ миқдори ўртасидаги фарқдан иборат.
Дивиденд. Ҳиссадорлик корхонасида таъсисчилик фойдаси билан бир қаторда дивиденд каби даромад тури шаклланади.
Дивиденд (лотинча dividendus – бўлишга тегишли) – акция эгасига тўланадиган даромад. Дивиденд воситасида акция эгаси қимматли қоғознинг шу турига қўйилган пул маблағлари (капитал) нинг тегишли қисмига ўзининг мулкчилик ҳуқуқини иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқаради. Дивиденд орқали фақат ҳиссадорлик жамияти олган фойданинг бир қисми тақсимланади. Унинг бошқа қисми жамғаришга, солиқ тўлашга ва шу кабиларга кетади. Дивиденд миқдори олинадиган фойда ва чиқарилган акция миқдорига боғлиқ ва ҳамда одатда ссуда фоизидан юқори бўлади.
Одатдаги акциялар бўйича дивиденд миқдори ҳиссадорлик жамияти жорий йилда олган фойда миқдорига боғлиқ. Имтиёзли акциялар бўйича дивиденд миқдори эса жорий йилдаги фойда миқдоридан қатъий назар қайд қилинган фоиз шаклида ўрнатилади. Жамият тугатилган тақдирда имтиёзли акция эгасига акцияга қўйилган маблағ унинг номинал қиймати бўйича қайтарилади.
Тадбиркорликнинг тамойиллари мавжуд бўлиб тадбиркор унга амал қилиши жуда муҳим. Булар қуйидагилардан иборат:
1) Мулкий муносабатларни иштирокчиси бўлиш, ишлаб чиқариш омилларига ва яратилган товарларга эгалик қилиш.
2) Иқтисодий эркинлик яъни мустақил иш олиб бориш, ишлаб чиқаришни бошқариш.
3) Иқтисодий хатти ҳаракатлар учун масъулиятни ўз зиммасига олиш ва ишни натижасига жавоб бериш.
4) Фойда олишга интилиш ва уни чора-тадбирларини кўриш.
5) Тижорат сирини сақлай билиш.
6) Ҳалол рақобат ва бозорда мавжуд қоидаларга амал қилиш.
7) Имиджга эга бўлиш яъни бошқалар ишончини оқлаб обрў-эътибор орттириш, фирманинг обрўсини кўтариш.




  1. Download 3,03 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish