Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet47/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Иш даври – ишлаб чиқариш вақтининг асосий таркибий қисмидир. Бу вақт давомида маҳсулот меҳнатнинг бевосита таъсири остида бўлади. Иш даврининг узунлиги ишлаб чиқариладиган маҳсулот характерига, қўлланиладиган меҳнатнинг миқдори ва унинг унумдорлиги даражасига боғлиқдир.
Танаффусларни икки сабаб: табиий жараёнларнинг меҳнат буюмларига таъсир кўрсатиш зарурлиги ва ташкилий характердаги сабаблар тақозо этади. Биринчи ҳолда, меҳнат буюмлари у ёки бу даражада узоқ давом этадиган жисмоний, кимёвий ва биологик жараёнларнинг таъсири остида бўлади. Бунинг натижасида муайян фойдали самарага эришилади ёки истеъмол қийматларининг шакли ўзгаради. Бунда меҳнат жараёни қисман ёки тўлиқ тўхтайди, ишлаб чиқариш жараёни эса давом этади. Ташкилий сабабларга кўра танаффуслар вақти корхоналарнинг иш режими билан, шунингдек ишлаб чиқаришни ташкил қилиш хусусиятлари билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш воситаларнинг захира ва эҳтиётлар сифатида бўлиш вақти бу, уларнинг ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш учун зарур бўлган даврдир. Тез қуритадиган, тез ачитадиган, умуман технологик жараёнларни тезлаштирадиган янги техника ва технологияларнинг қўлланилиши танаффус даврининг ва бинобарин ишлаб чиқариш вақтининг қисқаришига олиб келади. Транспорт шохобчаларини ривожлантириш, хўжалик алоқаларининг самарали тизимини белгилаш, ишлаб чиқариш воситалари бозорини шакллантириш, эҳтиёжларни пухта ҳисобга олиш муомала вақтини қисқартириш учун муҳим аҳамиятга эга.
Капиталнинг айланиш тезлиги улардан фойдаланиш самарадорлигига жиддий таъсир килади. Айланиш тезлиги муайян давр ичида (А) килинган айланишлар сони (п) ёки бир айланишнинг узун-қисқалиги (а) билан белгиланади: П=А/a; a=A/П
Агар капитал айланиш узунлиги уч ойни (90 кунни) ташкил этса, у вақтда п=12/3=4; a=360/4=90 кун бўлади.
Турли соҳаларда капиталнинг айланиш вақти уларнинг ишлаб чиқариш ва муомаладаги шароитига қараб турлича бўлади. Масалан, енгил саноатда банд бўлган капиталнинг айланиш вақти, кемасозлик ва машинасозлик саноатларидаги капиталнинг айланишига нисбатан қисқа бўлади.
Миллий ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги кўп жиҳатдан асосий капиталнинг миқдорий ўсишига эмас, балки ундан олинадиган самарани оширишга, яъни асосий капиталнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган маҳсулот ҳажмини кўпайтиришга боғлиқдир. Капиталнинг самарадорлик даражаси турли омилларнинг таъсири остида шаклланади, улар орасида: асосий капиталнинг таркиби (тармоқ таркиби, турлари бўйича таркиби) асосий капиталдан фойдаланиш ва тақсимлаш самарадорлиги; эскирган меҳнат воситаларини янгилари билан амаштириш йўллари ва усуллари муҳим аҳамиятга эга.
Асосий капиталнинг тармоқ таркиби уларнинг айрим тармоқлар бўйича тақсимланиши ва капиталнинг умумий қийматида ҳар бир тармоқнинг ҳиссаси билан тавсифланади. Агар асосий капитал таркибида кўпроқ техника тараққиёти ва ишлаб чиқариш самарадорлигини белгилайдиган тармоқларнинг улуши ошса, уларнинг тармоқ таркибининг яхшиланганлигини билдиради.
Асосий капиталнинг турлари бўйича таркиби уларнинг умумий қийматида, ҳар бир турларининг ҳиссаси ва нисбати билан тавсифланади.
Асосий капиталнинг айрим турлари ишлаб чиқаришда ўз иштироки бўйича бир хил роль ўйнамайди. Агар бинолар асосан ишлаб чиқариш жараёнининг бир меъёрда боришини таъминлаб меҳнатнинг умумий шарои-тини ташкил килиб, ишлаб чиқариш самарадорлигига билвосита тасир кўрсатса меҳнат қуроллари (иш машиналари, ускуналар, ва бошқалар) ишлаб чиқариш жараёнида фаол рол ўйнайди ва ишлаб чиқариш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Асосий капиталнинг мулк шакллари бўйича таркиби, капиталнинг умумий қийматида ҳар бир мулк шаклининг ҳиссаси билан тавсифланади.
Республикамизнинг бозор иқтисодиётига ўтиши, давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида асосий капиталнинг мулк таркибида давлат мулкининг улуши камайиб, бошқа мулкчилик шакллари ва шу жумладан, хусусий мулкнинг улуши ортиб боради. Бу ўз ифодасини мулкчилик шакллари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таркибида ҳам топади. Республикада мулкчилик шакллари бўйича асосий капиталга қўйилган инвестицион маблағлар таркиби қуйидаги маълумотлар билан характерланади. (6-жадвал).
Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ўзаро боғланган ички жараёнларга: асосий капитал эскириши, амортизация жараёни ва амортизация фондидан меҳнат воситаларини жисмоний шаклда тиклаш учун фойдаланишга таянади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскиришининг икки шакли мавжуд: улардан фойдаланиш жараёнида ва ҳаракатсиз туриш натижасида, табиий кучларнинг таъсирида жисмоний эскириш.
Меҳнат воситалари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш натижасида жисмоний эскирганда, улар техник, ишлаб чиқариш хоссасини ва истеъмол қийматини аста-секин йўқотиб боради. Айни вақтда асосий капитал табиий кучларнинг таъсирида жисмоний эскириши ҳам мумкин. Бундай эскириш қиймати қопланмайди ва унинг йўқотишни билдиради. Бу йўқотиш асосий капиталнинг ҳаракатсиз туриш натижасидаги эскиришига тенг бўлади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскириш билан бирга маънавий жиҳатдан ҳам эскиради. Маънавий эскиришнинг икки хил тури мавжуд бўлиб, у бир-биридан фарқ килади.
Маънавий эскиришнинг биринчи тури меҳнат воситалари тайёрланадиган тармоқларда меҳнат унумдорлиги ошганлиги натижасида улар қийматининг пасайишида ифодаланади. Бу ишлаб турган ускуналарни янгилари билан алмаштиришни зарур қилиб қўймайди, чунки ишлаб турган ва янги ускуналарнинг техника даражаси бир хил бўлиб қолаверади. Бироқ, анча паст қийматга эга бўлган меҳнат воситаларининг кенг қўлланиши шунга олиб келадики, илгари сотиб олинган меҳнат воситалари қийматининг бир қисми йўқолади. Масалан: Агар олдин биронта ускуна 100 минг сўмга олиб келиб ўрнатилган бўлса, бу йил уни 70 минг сўмга сотиб олиш мумкин бўлади. Шунда олдинги ускунага сарфланган қийматнинг 30 фоизи йўқолади.
Маънавий эскиришнинг иккинчи турида анча мукаммал, арзон ва унумли машиналарнинг ишлаб чиқаришга кириб келиши билан илгари ўрнатилган меҳнат воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмай қолади ва натижада улар янгилари билан алмаштирилади. Маънавий эскиришдан кўриладиган зарарнинг олдини олишнинг асосий йўли меҳнат қуролларидан анча самарали фойдаланиш ҳисобланади.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish