Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet48/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Амортизация ва унинг нормаси. Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш учун қилинган харажатларнинг бир қисми амортизация фонди ёрдамида қопланади.
Амортизация асосий капитал эскириб боришига қараб, унинг қийматини аста-секин ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўтказиш, кейинчалик уларни қайта тиклаш мақсадларида маҳсулотнинг амортизация миқдорига тенг қисмини жамғариш жараёнидан иборат. Асосий капиталнинг эскириши билан амортизация ўртасида мустаҳкам алоқа бор. Бироқ булар бир хил тушунчалар эмас. Эскириш меҳнат воситаларидан фойдаланиш вақтида уларнинг техник-ишлаб чиқариш хоссаларини аста-секин йўқотиш жараёнини акс эттиради. Амортизация анча мураккаб жараён бўлиб, истеъмол қилинган меҳнат воситалари қийматини уларнинг эскиришига мувофиқ равишда маҳсулотга ўтказиш, истеъмол қилинган меҳнат воситаларининг ўрнини қоплаш мақсадида пул фондини жамғариш жараёнини акс эттиради. Шундай қилиб, эскириш амортизациянинг дастлабки шарт-шароитидир.
Амортизация нормаси амортизация ажратмалари йиллик суммасининг шу асосий капитал қийматига нисбатан аниқланади ва фоизда ифодаланади. Амортизация ажратмаларининг умумий нормаси асосий капитални такрор ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ равишда икки қисмдан иборат бўлади: бир қисми асосий капитални тўла қоплашга (қайта тиклашга), иккинчиси уларни қисман қоплашга (капитал ремонт қилишга) мўлжалланади.
Амалиётда умумий йиллик амортизация нормаларини (Ан) белгилашда: асосий капитал қиймати (Кас), асосий капиталнинг ҳаракат қилиши муддати давомида капитал таъмирлаш учун сарфлар, (Рк) эскирган меҳнат воситаларини тугатишдан олинган маблағ (От) ва шу воситанинг хизмат даври (Хд) ҳисобга олинади:
Кас + Рк - От
Ан = ---------------------- х 100
Хд
Амортизация нормалари меҳнат воситалари жисмоний ва маънавий ейилишининг ҳақиқий миқдорини акс эттириши керак. Оширилган нормалар маҳсулот таннархини сунъий равишда ошириб юборади, пасайтирилган нормалар эса асосий капитал тикланиш даврини кечиктиради ва шу тариқа тараққиётига тўсиқ бўлади.
Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг ошиши, аввало қўшимча капитал маблағ сарфаланмасдан туриб маҳсулот ҳажмини кўпайти-ришда ўз ифодасини топади.
Бир томондан, миллий маҳсулот ёки миллий даромаднинг ўсиш суръатлари билан, иккинчи томондан, асосий капиталнинг ўсиш сураътлари ўртасидаги нисбат миллий иқтисодиёт миқёсида асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлиги ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми билан асосий капитал қиймати ўртасидаги алоқани акс эттиради, у ўзаро боғланган икки кўрсаткич капиталдан олинадиган самара (Кс) ва маҳсулотнинг капитал сиғими (Ксиг) кўрсаткичлари билан ифодаланади. Миллий иқтисодиёт миқёсида асосий капиталдан олинадиган самара даражаси ишлаб турган асосий капиталнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган ялпи миллий маҳсулот ёки миллий даромадни, капитал сиғими даражаси эса ишлаб чиқарилган миллий даромад ёки ялпи миллий маҳсулотнинг бир сўми ҳисобига асосий капитал қийматининг тўғри келишини характерлаб беради:

ЯММ Мд
Кс=------------- ёки Кс=-----------


Кас Кас

Кас Кас


Ксиг=---------- ёки Ксиг=---------------
Ямм Мд

Корхона миқёсида капиталдан олинадиган самара даражаси асосий капиталнинг бир сўми эвазига корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот миқдори (М) билан, капитал сиғими эса корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (М) бир сўм ҳисобига қанча асосий капитал қиймати тўғри келиши билан характерланади.


М Кас
Ксамара=-----------; Ксиг, кор=------------
Кас М
Корхонадаги меҳнат воситаларининг айрим турларидан фойдаланиш самарадорлиги натурал кўрсаткичлар ёрдами билан аниқланади. Масалан, бир тўқув дастгоҳида метр ҳисобида бир кунда тўқилган мато, бир автомобильда бир кунда тонна ҳисобида ташилган юк ва ҳоказо.
Айланма капитал ҳаракати ва самарадорлиги.
Асосий капитал (фондлар) ҳаракати айланма капитал ва муомала маблағлари ҳаракати билан узвий боғлиқ. Шу сабабли айланма капитал ва айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ва уни ошириш омилларини кўрсатиб бериш муҳим аҳамиятга эга.
Айланма капиталдан фойдаланишнинг умумлаштирувчи кўрсаткичи миллий хўжалик миқёсида маҳсулотнинг материал сиғими, (Мсиғ) маҳсулот яратишда истеъмол қилинган айланма капитал қийматининг ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ёки миллий даромадга (Мд) нисбати сифатида аниқланади:
Ак
Мсиғ= -----------
Мд
Корхона миқёсидаги материал сиғими (Мсиғ кор) унда истеъмол қилинган айланма капитал қийматининг ишлаб чиқарадиган маҳсулот қийматига нисбати сифатида аниқланади.
Ак
Мсиғ кор.= ----------
М
Сарфланган айланма капитал бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори материал сиғими кўрсаткичига тескари миқдордир.
Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги у билан айланма капитал ўртасидаги нисбатга боғлиқдир. Бевосита ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлган айланма капиталнинг салмоғи қанчалик кўп бўлса, айланма маблағлардан шунчалик самарали фойдаланилади.
Амалиётда айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги уларнинг айланиш коэффициенти билан ўлчанади. Бу коэффициент бир йил ичида сотилган маҳсулот қийматининг айланма маблағларнинг ўртача йиллик суммасига нисбати сифатида аниқланади.
Айланиш даври (а) йилдаги кунлар сонининг айланишлар сонига (п) нисбати билан аниқланади.
а=
Агар бир йилда айланма маблағларнинг ўртача йиллик миқдори 10 млн. сўм бўлганида 60 млн. сўмлик маҳсулот сотилган бўлса, айланиш коэффициенти 6 ни (п=60/10) ташкил қилади. Айланма маблағлар 6 айланиш қилиб, бир айланиш даври 60 кунни (360/6) ташкил қилади.
Айланма маблағлар тезлигини ошириш уларга бўлган талабни камайтирди. Масалан, юқоридаги мисолда айланиш сони 6 дан 8 га (п=360/45) ўзгарса айланма маблағларга бўлган эхтиёж 10 миллион сўм ўрнига, 7,5 млн. сўмни ташкил этади ((60х4)/360).
Бинобарин, айланма маблағларнинг айланишини 15 кунга тезлатиш 2,5 млн. сўмлик айланма маблағларни бўшатиб беради ва корхона айланма маблағларининг ўша суммасида маҳсулот чиқаришни 20 млн. сўмга кўпайтиришни [(8х10)-60] таъминлайди.
Айланма маблағлар айланишини тезлаштирадиган асосий омил ишлаб чиқариш вақтини аввало иш даврини, шунингдек, муомала вақтини қисқартиришдир.




  1. Download 3,03 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish