Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet41/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Шартнома нархлари. Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи томонидан шартномада қайд қилинган нархлардир.

Амал қилиш доираси (бозор кўлами)га кўра ҳудудий, миллий ва жаҳон нархлари ажратилади.

  • Ҳудудий (минтақавий) нархлар. Муайян худудий бозорларда унинг доирасида амал қилувчи омиллар таъсирида шаклланади.

  • Миллий нархлар. Алоҳида мамлакатлар доирасида ўртача ижтимоий сарф-харажатлар, миллий бозордаги талаб ва таклиф таъсирида шаклланади.

  • Жаҳон нархлари. Муайян товарларни ишлаб чиқаришга кетган байналминал харажатларни, товарларнинг жаҳон андозаси талабларига мос келиши даражасини ҳамда халқаро бозордаги талаб ва таклиф нисбатини ўзида акс эттиради.

Бозор шароитига қараб ўзгармайдиган нархлар стандарт нархлар дейилади. Бунда нарх ўзгармасада, фойда кўпайиши мумкин, яъни бу нарх харидорга қулайлик туғдирувчи харажатларни қисқартириш йўли билан амалга оширилади.


Ўзгарувчан нархлар – булар бозор шароитига қараб оширилиб ёки камайтирилиб турилади. Бунда харажатларнинг энг муҳими талабнинг ўзгариши ҳисобга олинади. Масалан: янги товар модага кираётганда, унга талаб юқори, шунга кўра нархи баланд, у одатдаги товарга айлангач нархи ҳам арзонлаштирилади. ёки қиш мавсуми бошланганида қишки кийимлар қиммат бўлиб, баҳорга бориб улар арзонлаштирилади. Нархларнинг ўзгариши маълум чегарада юз беради. Нархлар ўртасидаги фарқнинг миқдорий ўлчами нарх диапазони дейилади.
Монопол нархлар монопол мавқеига эга бўлган товарларга белгиланиб, ишлаб чиқариш баҳосидан юқори ёки паст бўлиши мумкин.
Тартибга солинадиган нархлар – бу юқори ва қуйи чегараси белгиланган нархлардир.
Ирриционал нархлар ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси каби тибиий ресурсларга белгиланадиган нархларни билдиради.
Яширин нархлар хуфиёна бозорларда шаклланадиган нархларни англатади.
Нарх диапазони. Турли нархлар оралиғининг пулдаги ифодаси.
Давлатнинг нархларга аралашиш фаолияти лимитланган ва дотация-ланган нархларни келтириб чиқаради.
Лимитланган нархларда давлат нархларининг юқори ва қуйи чегарасини белгилайди, улар шу доирада ўзгариши мумкин. Бундай нархлар ёрдамида давлат инфляцияни жиловлайди, нархни назорат қилади.
Дотациялашган нархларни бозори касод бўлганида фирмалар арзонлаштирадиган нархлар билан алмаштирмаслик керак. Дотацияли нархлар даромади паст оилалар, бева – бечоралар, ишсиз ва ногирон кабиларни минимал даражада таъминлаб туриш учун ишлатилади. Махсус арзонлаш-тирилган, аммо дотацияси бўлмаган нархлар ҳам борки, уларни белгилашда фирмалар, хайри – эҳсон ташкилотлари қатнашади. Мазкур ҳомийлар одатдаги нарх билан арзонлаштирилган нарх ўртасидаги фарқни ўз ҳисобидан қоплайдилар.
Бозорда нархлар даражаси ва нисбати бозор ҳолатини белгилайди. Нархлар даражаси уларнинг ўлчамидир. Нарх даражаси икки турга бўлинади: 1) Мутлоқ даража – бу нархнинг умумий миқдори бўлиб, маълум товарнинг қанча туришини кўрсатади. Масалан: маълум маркадаги автомашина 4000 динор, 15000 доллар, 80000 франк, 25000 марка, 15000 сўм туради. Бу мутлоқ миқдор, арзончиликни ҳам, қимматчиликни ҳам кўрсатмайди. Бунинг учун нисбий даражани билиш керак. 2) Нисбий даража – бу нархнинг харид қобилиятига нисбати, аниқроғи нархнинг харид қобилиятидаги ҳиссасини кўрсатади. У нарх харид пулини неча фоизини ташкил этишини кўрсатади. Масалан: деҳқоннинг бир ойлик маоши 200 минг сўм деб фараз қилайлик, 1 кг гўшт нархи 6 минг сўм. Демак, гўшт нархининг деҳқоннинг бир ойлик даромадидаги нисбати 3% (6х100:200)га тенг. Шунингдек нархнинг қуйи ва юқори чегараси деган тушунчалар амал қилади. Нархнинг қуйи чегараси ҳеч бўлмаганда ишлаб чиқариш харажатларини қоплаши керак. Нархнинг юқори чегараси эса ишлаб чиқариш харажатларини қоплаб, иложи борича максимал фойдага эга бўлишни ўз ичига олади. Лекин бозор иқтисодиётида бозор харидорнинг измига бўйсунади. Харидорнинг пули, унинг харид қобилиятини белгилайди, яъни сотувчилар нархни шу чегарагача оширишлари мумкин.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish