Bog'liq Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия
Аф1+Аф2
Фм= 100%
ФМ— фойда меъёри; Ф– фойда;
Аф1– асосий фондлар қиймати;
Аф2– айланма фондлар қиймати.
Фаолият турига кўра даромадни ишлаб чиқариш, тижорат (савдо-сотиқ) ва банк фойдаси кабиларда кўрсатиш мумкин.
Тижорат (савдо-сотиқ) даромади асосан ишлаб чиқариш қорхоналарида яратилган соф фойданинг бир қисми бўлиб, уни ишлаб чиқарувчилар тижорат ходимларига товарларини кўтара баҳода кечиб берадилар. Тижоратчилар эса, товарларни чакана баҳоларда сотиш орқали корхона даромадларини ва улар тижоратчиларга кўтара баҳолар орқали берган соф даромаднинг бир қисмини ўзлаштиришни таъминлайдилар. Ишлаб чиқарувчилар товарларнинг муомала жараёни билан шуғулланмайдилар. Сабаби, улар ё ишлаб чиқаришни маълум вақтга товарларни сотиб бўлгунга қадар тўхтатиб туришлари керак, ёки қўшимча маблағ ажратишлари зарур бўлади.
Банк фойдаси эса одатда берилаётган кредитларга қарз олувчилар томонидан тўланадиган фоизларни ташкил этади.
Фирма даромади деганда унинг пул тушумларини англаш керак. Даромад фойдадан кўп бўлади. Фирма даромади учга бўлинади.
а) умумий даромад (УД) -барча товар ва хизматларни сотишдан тушган пул. Унинг миқдори сотилган товар ва хизматлар сонига (Q)ва уларнинг бозор нархига (Н) боғлиқ. Бунда
УД = Q H;
Агар фирма товарни кўп чиқарса ва яхши нархда сотса, умумий даромад кўпаяди.
б) ўртача даромад (Ўрд) – товар бирлигини сотишдан тушган пул. Уни топиш учун умумий даромад сотилган товар миқдорига бўлинади.
в) меъёрий даромад (Мд)– қўшимча равишда сотилган товардан тушадиган қўшимча пул (Қп),уни аниқлаш учун сотилган қўшимча Qr товарлар миқдорига бўлинади.
Мд=Қп : Qr. Бу кўрсаткич товарларни қўшимча ишлаб чиқариш, умумий даромадни оширишини кўрсатади. Агар умумий даромад харажатга тенг бўлса, натижа нолга тенг, яъни фойда кўрилмайди. Фойда фирма фаолиятининг молиявий натижаси ҳисобланади. Фирма меъёрий фойда олишга интилади.
Меъёрий фойда – меъёрий даромад билан энг юқори чиқимлар ўртасидаги тафовутдир. Меъёрий фойда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг муайян даражасига қадар ижобий бўлади, аммо унга етгандан сўнг салбий бўлиб қолади. (салбий фойда зиённинг ўзидир). Фирма фойданинг миқдори максимал бўладиган ишлаб чиқариш даражасига қандай эришади? Агар қўшимча ишлаб чиқариш жараёнида харажатга нисбатан даромад ошса, фирма ишлаб чиқаришни кенгайтиради ва максимал фойдага эришади.
Иқтисодда иқтисодий ва балансдаги фойда деган тушунча ишлатилади. Иқтисодий фойда (соф фойда) – олинган даромад билан ички ва ташқи харажатлар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Бухгалтерлик фойдаси товарни сотишдан олинган ялпи тушумдан ташқи ишлаб чиқариш харажатларини айирбошлашдан қолган қисмидир. Бухгалтерлик фойдасидан корхона фаолиятининг самарали ёки самарасиз эканлигини ифодалай олмайди. Бухгалтерлик фойдасидан ички корхона ишлаб чиқариш харажатларини айиргандан сўнг қолган фойда иқтисодий фойда ҳисобланади.
Маълумки, фирма доимо фойда олишга ва унинг миқдорини. ошириб боришга ҳаракат қилади. Фойдани харажатларни кўпайтирмасдан ошириш мумкин эмас. Белгиланган харажат миқдорига нисбатан маҳсулот миқдори кўпая борса, фойда миқдори ўсиб боради. Аммо ресурслар миқдори чекланган. Қанча сарфлаб, қанча фойда кўрганлиги фирма ишининг самарасини белгилайди. Шу боисдан иқтисодиётда фойдалилик ёки рентабеллик деб аталган кўрсаткич қўлланилади. Уни аниқлаш учун олинган фойда қилинган харажатлар билан таққосланади ва харажатлар бирлигига фойда тўғри келиши маълум бўлади.
Рентабеллик – хўжалик фаолиятининг самарадорлик даражасини билдирувчи кўрсаткичлардан бири бўлиб, у маълум вақт (йил, ой, квартал) давомида ишлаб чиқариш фаолиятининт фойдалилиги (ёки зарарлигини) кўрсатади.
Корхона рентабеллиги олинган фойдани қилинган сарфларга таққослаш орқали аниқланади ва у фоизларда ифодаланади. Корхона умумий хўжалик фаолияти рентабеллигини бирор турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришрентабеллиги асосида ҳам ҳисоблаш мумкин.
Корхона умумий фаолияти рентабеллиги (Р)қуйидагича аниқланади: