Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet60/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Абсолют рента. Кўпгина мамлакатларда қишлоқ хўжалигида ерга хусусий мулкчилик монополияси шароитида ишлаб чиқаришни олиб боришга тўғри келади. Бу монополия ижарага бериладиган барча ер участкаларининг сифатидан қатъи назар, ер эгаларига абсолют рента деб аталган рентани олишга имкон беради. Абсолют ер рантасининг вужудга келиш механизми шундан иборатки, ер эгалари ерни ишловчи ижарачиларга фойдаланиш учун ижарага берадилар ва улардан ердан фойдаланганлик учун тўловлар оладилар. Мана шу тўлов абсолют ер рентаси деб ном олган. Агар ер ижарага берилганда шу ерда турли хил иншоотлар, бинолар қурилган бўлса, уларнинг ижара ҳақи алоҳида ҳисобланади.
Рента назариясига кўра қишлоқ хўжалигида рентанинг яна бир тури – монопол рента ҳам мавжуд бўлади. Бошқа ерда учрамайдиган табиий шароит, баъзан ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (узумнинг алоҳида навларини, цитрус экинлари, чой ва ҳоказоларнинг алоҳида турларини) етиштириш учун имконият яратади. Бундай товарлар монопол нархларда сотилади. Бу нархларнинг юқори бўлиши кўпинча тўловга қодир талаб даражаси билан белгиланади. Натижада монопол нархлар шундай маҳсулотларнинг индивидуал қийматидан анча юқори бўлиши мумкин. Бу эса ер эгаларига монопол рента олиш имконини беради.
Фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки ундирма саноатда ҳам қўшимча даромад олинади. Маълумки фойдали қазилма конлари жойлашуви (ва,демак, ишлаш учун қулайлиги) жиҳатидан ҳам, коннинг бойлиги жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Худди қишлоқ хўжалигидаги сингари, шароити ўрта ва яхши конлардаги корхоналар қўшимча фойда оладилар, у ҳам дифференциал рентага айланади.
Ижара ҳақи. Рента муносабатларини қараб чиқишда рентанинг ижара ҳақидан фарқига эътиборни қаратиш зарур. Агар ижарага бериладиган ерга олдин бино, иншоот ва шу кабилар қуриш билан боғлиқ равишда капитал қўйилмалар сарфланмаган бўлса, ижара ҳақи ва рента миқдоран бир-бирига тўғри келади. Акс ҳолда, ижара ҳақи ер рентасидан фарқ қилади. Ижара ҳақи қуйидагилардан иборат: ердан фойдаланганлик учун тўланадиган рента (R), ерга илгари сарфланган капитал учун фоиз (r); ер участкасини ижарага бергунга қадар унга қурилган иншоотлар амортизацияси (А). Буни формулада қуйидагича ёзиш мумкин: ИҲ = R+r+A.
Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида ер фақат ижара объекти эмас, балки олди-сотди объекти ҳамдир. Ер ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш ва табиий қазилма бойликлар қазиб олиш учун, ҳар хил ишлаб чиқариш ва турар жой бинолари, иншоотлар, йўллар, аэропортлар ва ҳоказолар қуриш учун сотиб олинади. Ернинг нархи қандай аниқланади?
Ер ва бошқа табиат инъомлари нархини назариётчилар иррационал нархлар деб атайдилар. Ер ҳам иррационал нархга эга. Ер участкасининг эгаси уни сотишда олинган суммани банкка қўйганида, фоиз тарзида у келтирадиган даромад шу ер участкасидан олинадиган рентадан кам бўлмаган тақдирдагина ерни сотади. Бошқача айтганда, ернинг нархи капиталлаштирилган рентадир. Бошқа шароитлар тенг бўлганда, худди шу рента миқдори ер нархини белгилайди. У рента миқдорига тўғри мутаносиб ва ссуда фоизи нормасига тескари мутаносибдир. Шундай қилиб, ернинг нархи иккита миқдорга боғлиқ: 1) ер участкаси эгаси олиш мумкин бўлган ер рентаси миқдорига; 2) ссуда фоизи нормасига.
Шундан келиб чиқиб ернинг нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади. Б= бунда R - рента r¢ - ссуда фоизи нормаси, Б - ер баҳоси.
Рента миқдори ўсиб, ссуда фоизи нормаси пасайиб борган тақдирда ернинг нархи ўсиб боради.
Ер нархини аниқлашнинг бу усули назарий аҳамиятга эга. Амалда ер нархи, ер участкасига талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи кўплаб омилларга боғлиқ. Жумладан, ерга нархнинг ўсишини, унга ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга бўлган талабнинг ўсиши билан тушунтирилиши мумкин. Инфляция ва асосан гиперинфляция шароитида ерга талаб кескин ўсади, бу тегишли равишда ер нархининг ўсишига олиб келади. Бозор иқтисодиётига асосланган ғарб мамлакатларида XX аср бошларидан то ҳозирги давргача ер нархи барқарор ўсиш тамойилига эга бўлиб, фақат айрим даврлардагина унинг пасайиши кузатилади.



Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish