Ўзбекистонда фермер хўжаликларининг ривожланиши
(йил бошига)
10-жадвал
Йиллар
Кўрсаткичлар
|
1998
|
1999
|
2000
|
2001
|
2002
|
2003
|
2004
|
2005
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
Фермер хўжаликлари сони (минг)
|
14,2
|
18,1
|
21,4
|
23,0
|
43,8
|
72,4
|
103.9
|
125.7
|
189.2
|
217,1
|
218,6
|
...
|
Бириктирилган ер майдонлари (минг га)
|
193
|
265
|
413
|
447
|
889
|
1591
|
...
|
2935,9
|
3775,9
|
4953.2
|
5896
|
...
|
Бир хўжалик ихтиёридаги ер майдони (га)
|
4,6
|
6,6
|
9,7
|
11,3
|
23,6
|
22
|
...
|
28,2
|
30,0
|
26.2
|
27,0
|
...
|
Фермер хўжаликларининг ялпи қишлоқ хўжалик махсулотидаги улуши, %
|
...
|
...
|
31,0
|
...
|
35,0
|
...
|
...
|
24,3
|
24,5
|
34,7
|
32,5
|
...
|
Бу қонуний актларда фермерларга ажратилган ерларни мерос қилиб қолдириш шарти билан узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилди. Шу билан, бирга бу хўжалик учун ерларнинг унумдорлигини сақлаш ва оширишда давлат томонидан кафолатлар яратиш йўли билан уларни ҳимоялаш тизими вужудга келтирилди. Шундай қилиб фермер хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам ташкилий шарт-шароитлар яратилди. Республикада фермер хўжаликлари самарали ишлаши учун зарур хизмат кўрсатувчи инфратузилма – агрофирмалар, машина – трактор парклари, таъмирлаш устахоналари, тайёрлов пунктлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналар тизими шаклланди.
Агробизнес турларидан бири агрофирмалардир. Улар маълум турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва уни пировард маҳсулот даражасигача қайта ишлашни қўшиб олиб борадиган корхоналардир.
Агрофирмалар ҳам қишлоқ хўжалиги, ҳам саноатга хос ресурсларни ишлатиб, истеъмолга тайёр бўлган маҳсулот яратади. Мазкур турдаги корхоналар турли мулкчиликка асосланиши, чунончи оилавий хўжалик асосида ҳам ташкил топиб, кичик заводлар билан бирикиши мумкин. Агросаноат бирлашмалари ва комбинатлари агробизнеснинг янги турларидир.
Агросаноат бирлашмалари бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва унга боғлиқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи бир неча хўжалик ҳамда корхоналарни бирлаштиради. Масалан, Боғдорчилик ва узумчилик билан шуғулланувчи хўжаликлар, улар маҳсулотини қайта ишловчи цех ва заводлар, етказиб берувчи савдо-сотиқ корхоналари бир технологик жараёнга бирлашиб агросаноат бирлашмаларини ташкил қилади. Бирлашма иштирокчилари ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий мустақилликларини сақлаб қолиши билан бирга, уларнинг умумий мулки ҳам таркиб топиб боради.
Агросаноат комбинатлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришгача барча технологик жараёнга хизмат қилувчи хўжалик ва корхоналарнинг маълум бир ҳудудида бирлашувидир. Агробизнес турига кўнгилли ва пайчилик маблағлари асосида ташкил қилинган турли хил уюшма ва иттифоқларни ҳам киритиш мумкин.
Қишлоқ хўжалигидаги давлат корхоналари, жамоа хўжаликлари ва ширкатлари, турли хил мулкчилик асосида ташкил қилинган қўшма корхоналар ҳам агробизнес турлари сифатида фаолият кўрсатади.
9 –мавзу. Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари.
Режа
1. Миллий иқтисод тушунчаси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар.
2. Соф миллий маҳсулот, миллий даромад ва миллий ҳисоб тизимининг бошқа кўрсаткичлари.
1. Миллий иқтисод тушунчаси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |