Жамият микёсидаги ишлаб чикариш жараёнларининг мунтазам равишда янгиланиб ва такроран амалга оширилиб турилиши ижтимоий такрор ишлаб чиқариш дейилади. Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш икки кўринишда амалга оширилиши мумкин: оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш.
Оддий такрор ишлаб чикариш - бу ишлаб чикариш миқёсларининг ўзгармаган холда такрорланишини ифодалайди.Одатда бундай ишлаб чикариш кўпроқ фақат ўз ички эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган анъанавий иқтисодиёт шароитидаги хўжалик юритувчи субъектлар учун хос бўлган.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш - бу ишлаб чиқариш микёсларини мунтазам равишда ошириб боришга асосланган холдаги такрорланишидир.Бу турдаги ишлаб чиқариш барча ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг асосини ташкил этади.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш натижасида мамлакат миқёсида миллий махсулот яратилади. У барча моддий ва номоддий неъматлар ҳамда хизматларни ўз ичига олиб, миллий ҳисобчиликда ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) деб юритилади. Ялпи миллий маҳсулот - бу ўз мамлакати ёки хорижда жойлашувидан қатъий назар, миллий корхоналар томонидан ярагилган маҳсулот ва хизматлар умумий ҳажмининг жами қиймати. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ЯММ кўрсаткичига соф экспорт (экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ) киради. Аммо турли мамлакатларда ташқи савдо фаолиятининг салмоғи кескин фарқланади. Шу сабабли миллий иқгисодиёт ривожланиш даражасини таққослаш учун ялпи ички махсулот (ЯИМ) кўрсаткичидан фойдаланилади. Ялпи ички маҳсулот - бу маълум вақт давомида, масалан, бир йилда яратилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб етадиган барча тайёр маҳсулот ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархидаги қиймати. Ялпи ички маҳсулот умумлаштирувчи иқтисодий кўрсаткич бўлиб, у фақат мазкур мамлакат ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланган ҳолда мамлакат ичида яратилган товар ва хизматлар жами қийматининг бозор нархларидаги ифодасини намоён этади. У барча ишлаб чиқарувчилар томонидан кўшилган қийматлар йигиндиси сифатида намоён бўлади.
Ялпи ички маҳсулот худди ялпи миллий маҳсулот каби ҳисобланади, бироқ ундан хорижий мамлакатлар билан ҳисоб-китоблар қоддиғига тенг бўлган микдорга фарқ қилади. Яъни, ЯИМ кўрсаткичига мазкур мамлакатнинг чет эллардаги ишлаб чиқариш омилларидан келувчи тушумлари (омиллар бўйича даромадаари) ҳамда мазкур мамлакатда хорижий инвесторлар томонидан олинган омиллар бўйича даромадлар ўртасидаги фарқни қўшилса ЯММ кўрсаткичи ҳосил бўлади.
ЯММ ва ЯИМнинг ўзаро фарқини куйидаги чизма орқали яққолроқ ифодалаш мумкин (2-чизма).
Демак, чизмадан кўринадики, мамлакат ЯММ 13 трлн. сўмни (М2 ва М3 шаргли рақамлар йиғиндиси), ЯИМ эса 12 трлн. сўмни (М2 ва М] шартли рақамлар йиғиндиси) ташкил этади.
ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги фарқ у қадар ахамиятли эмас. Бу фарк ривожланган мамлакатларда ЯИМнию ±1%ни ташкнл этади. БМТ статистика хизмати асосий кўрсаткич сифатида ЯИМдан фойдаланишни тавсия этади. Яқин вақтларга қадар АҚШ ва Японияда ЯММ кўрсаткичи қўлланилар эди, эндиликда бу мамлакатлар ҳам ЯИМ кўрсаткичини қўллай бошладилар.