77
кечувчи операцияларда, интубацион найча, ЛН ўлчамларининг бола
нафас
йўлларига
мос
келмаслиги,
респираторлардан
газ
аралашмасининг сизиб чиқиши);
▪
Контурда ўпка орқали чиқарилаѐтган бошқа газларнинг тўпланиш
эхтимоли бор бўлган холатларда. Ушбу холатлар газсимон моддалар
билан
захарланганда
(ис
гази,
хлорпикрин
ва
б.),
декомпенсацияланган қандли диабетда ва узоқ вақт оч қолишда
(ацетон тўпланади), ўткир ва сурункали алкаголли интоксикацияда
(этанол тўпланади), гемолитик анмиянинг оғир
шакллари ва
порфирияда
(углерод
оксиди
тўпланади),
ѐмон
сифатли
гипертермияда (СО
2
тўпланади).
Минимал ва паст газ оқимли анестезия усулларининг
ривожланиш истиқболлари.
Охирги пайтларда метаболик жихатдан анча
инерт, токсик таъсири кам, экологик хавсиз ва самарали бўлган янги авлод
ингаляцион анестетиклар (севофлюран, дезфлюран, ксенон)
ишлаб
чиқилмоқда. Уларнинг асосий камчилиги таннархининг юқорилигидир.
Ушбу авлод анестетиклари қўлланилган холда ярим оқиқ контурда юқори
газ оқимли анестезия ўтказиш молиявий жихатдан норационал
хисобланади. Ушбу анестетикларнинг иқтисодий
жихатдан самарали
дозалаш тартибига фақат анестезиологик қўлланма ѐпиқ ѐки ярим ѐпиқ
контурларда, соф газларнинг минимал ва паст оқимда юборилган
тақдирдагина эришиш мумкин.
Шундай қилиб, иккинчи ва
учинчи мингйиллик мобайнида
ингаляцион анестезия катта ўзгаришга юз тутди ва анча илгарилаб кетди.
Бу албатта, фармацевтик саноат сохасидаги ютуқлар ва анестезиологияда
янги технологияларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Хозирги пайтда бир
компонентли ингаляцион анестезия деярли қўлланилмайди. У аллақачон
кўп компонентлига айланиб бўлган, чунки ингаляцион анестетикларнинг
наркотик
ва
нонаркотик
аналгетиклар,
транквилизаторлар,
78
миорелаксантлар билан бирга қўлланилиши болаларда ўтказиладиган
жаррохлик операцияларида анестезиологик таъминотни такомиллаштириш
имконини беради.
Шуни
таъкидлаш жоизки, ингаляцион анестезия хеч қачон вена
ичи
анестезиясига
қарама-қарши
қўйилиши
мумкин
эмас.
Анестезиологиянинг ривожланиш тарихи шуни кўрсатадики, ингаляциона
анестезия учун ишлатиладиган фармакологик воситалар доим вена ичи
наркози учун ишлатиладиган воситалар билан бир пайтда қўлланилиб
келинган. Улар олдин ҳам, хозирги пайтда хам бир-бирини тўлдириб
келмоқдалар. Хар икки тоифа анесетикларни ишлаб чиқарилиши хозиргача
сақланмоқда, келажакда ҳам шундай бўлиб қолади, фақат улар ўрни янги
ва
такомиллашган, “идеал” анестетик талабаларига жавоб берувчи
препаратлар эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: