Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси


Минимал ва паст газ оқимли анестезия усулларининг хавфсизлиги



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

Минимал ва паст газ оқимли анестезия усулларининг хавфсизлиги 
Анестезиянинг ушбу усллари хавфсиз бўлиб, барча ѐшдаги болалар ва 
чақалоқларда 
қўлланилиши 
мумкин. 
Бундан 
ташқари, 
баъзи 
кўрсаткичларга кўра анъанавий, юқори газ оқимли анестезиялардан 
хавфсизлиги бўйича бирмунча афзалликларга эга, чунки: 

Галоген тутувчи анестетикалар дозасининг ортиб кетиш хавфи кам. 
Агар буғлаткичда анестетик концентрацияси тўсатдан ортиб кетган 
тақдирда ҳам унинг контурндаги концентрацияси жуда секин 
кўтарилади; 

N
2
O, ксенон ва /ѐки анестетик буғларининг нафас контурига узатилиши 
тўсатдан тўхтаб қолган тақдирда ҳам (баллонларда, буғлаткичларда газ 
ва учувчан анестетикларнинг тугаб қолиши, редукторнинг музлаб 
қолиши ва ҳ.) беморнинг интраоперацион даврда уйғониб кетиш хави 
жуда кам. Чунки, ушбу холатлар юз берганда контурдаги анестетиклар 
концентрацияси жуда секин камаяди, бу эса пайдо бўлган 
ноқулайликларни бартараф қилиш учун вақт ва имкон яратади.


74 

Анестезия пайтидаги респиратор мониторинг наркоз остида ѐтган 
бемор учун хавсиз бўлган шароит яратади. 
Паст ва минимал газ оқимли анестетзиянинг афзалликлари 
Мазкур анестезия усулларининг асосий афзалликлари бўлиб нафас 
контури харорати ва намлигини орттириш, кислород ва учувчан 
анестетиклар сарфини камайтириш, анестезиологик қўлланма таннархини 
камайтириш ва операция хонаси атмосқерасини ифлосланмаслиги 
хисобланади. 
Нафас контурида микроиқлимни яхшилаш. 
Анестезия пайтида 
олинаѐтган нафаснинг абсолют намлиги 17 мг H
2
O/л, харорати эса 28-32°С 
бўлган тақдирда нафас контуридаги микроиқлим оптимал бўлиб 
хисобланади. Бемор болага юборилаѐтган газ аралашмасининг етарлича 
намланмаслиги ва иситилмаслиги нафас йўллари эпителийсининг дренаж 
функциясини сезиларли равишда бузилишига олиб келади. Масалан, хона 
хароратидаги, нисбий намлиги 50% бўлган газ аралашмаси билан СЎВ 
ўтказилганда вентиляция бошланишининг 10-дақиқасига келиб бронхиал 
эпителий киприкчларининг харакат фаолияти секинлаша бошлайди. 
Юқори газ оқимли, иситгич ва намлатгич қўлланилмасдан СЎВ 
ўтказилгандан 3 соат ўтиб эса нафас йўллари эпителийсида бронхиал 
секрет эвакуациясининг бузилиши, бронхиолалар обструкцияси ва 
микроателектазларга сабаб бўлувчи сезиларли морфофункционал 
ўзгаришлар келиб чиқади. Минимал ва паст газ оқимли ингаляцион 
анестезияда олинаѐтган нафасдаги газ аралашмаси харорати ва намлиги 
юқори газ оқимли анестезияга нисбатан бирмунча юқори бўлади. Ушбу 
холат қуйидаги омиллар билан боғлиқ: 1) соф газ оқими пасайтирлганда 
нафас билан чиқарилаѐтган, рециркуляцияланувчи илиқ ва нам газ 
аралашмасининг хиссаси ортади; 2) СО
2
нинг адсорбция жараѐни иссиқлик 
ва сув ажралиши билан кечади. Наркоз аппаратиниг конструкциясига кўра 
газ оқими пасатирилишидан 30-60 дақиқа ўтиб олинувчи нафасдаги газ 


75 
оқими оптимал харорати (28°С) ва намлигининг (17 мг Н
2
О/л) қуйи 
чегарасига эришиш мумкин. Шундай қилиб, минимал ва паст газ оқимли 
анестезия ўтказиш газ аралашмасига қўшимча кондицион таъсир 
ўтказмаган ҳолда нафас контуридаги оптимал харорат ва намликни ушлаб 
туриш имкониятини беради. Нафас контурида микроиқлимни яхшилаш эса 
бронхиал эпителий функциясининг меъѐрда ишлаши, шунингдеканестезия 
пайтида бемор бола нафас йўллари орқали иссиқлик ва намлик 
йўқотилишини бартараф қилади. 
Тиббий газлар ва анестезия таннархи учун сарфни камайтириш. 
Минимал ва паст газ оқимли анестезияда анъанавий юқори оқимли 
контурга нисбатан соф газ оқими 10-15 марта кам бўлади, бу эса кислород 
ва ингаляцион анестетиклар сарфини, шунингдек анестезиологик қўлланма 
таннархини сезиларли даражада камайтиради. 
Операция хонасида хавонинг ифлосланишини камайтириш. 
Халқаро стандартларга кўра, иш жойида азот (1) оксидининг рухсат 
этилган энг юқори чегараси (РЭЮЧ) 25 ppm дан, ингаляцион 
анестетикларнинг РЭЮЧ 2 ppm (ppm – parts per million – хавонинг 1 млн. 
қисмига 1 қисм нисбатида) дан ортиқ бўлмаслиги керак. Сўзсиз, 
контурдаги газ оқимининг 10 марта камайтирилиши операция хонасида 
ингаляцион 
анестетиклар 
концентрациясини 
сезиларли 
равишда 
камайишига олиб келади. Масалан, азот (1) оксиди оқими 2,5 л/мин 
бўлганда иш жойидаги унинг концентрацияси ўртача 122 ppm ни, 0,5 
л/мин бўлганда эса – 29 ppm ни, 0,2 л/мин бщлганда эса атиги 15 ppm ни 
ташкил қилади, яъни паст ва минимал газ оқимли анестезияда азот (1) 
оксидининг операция хонасидаги концентрацияси рухсат этилган энг 
юқори черадан ортмайди. 
Умумий экологик вазиятни яхшилаш. 
Хар йили тропосферадаги 
азот (1) оксиди концентрацияси 0,25% га кўпайиб бормоқда, бу эса 
сайѐрадаги иқлимнинг глобал исиб кетиш сабабаларидан биридир. Азот (1) 


76 
оксиди молекулалари ўта турғундир: уларнинг ўртача умри тахминан 150 
йилни ташкил қилади. Страпосферанинг юқори қатламларига кўтарилгач 
улар азот оксидига парчаланадилар, улар эса ўз навбатида “озонли 
тешиклар” хосил бўлишига ѐндошади. Севофлюран ва дезфлюрандан 
ташқари барча галоген тутувчи анестетиклар саѐранинг озон ыавати учун 
алохида хавф солувчи хлорфторуглеродлар (CFCs) гурухига кирадилар. 
Пасайтирилган газ оқимли анестезия қўлланилганда эса наркоз аппарати 
нафас контурлари орқали ингаляцион анестетикларнинг чиқарилиши 
камаяди, бу эса умумий экологик вазиятни яхшилашга ѐрдам беради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкнки, паст ва минимал газ оқимли 
анестезия усуллари нафас контуридаги микроиқлимни яхшилаш билан 
бирга ингаляцион анестезия учун ишлатиладиган воситаларни кам 
сарфланишига оли келади, анестезия таннархини бирмунча камайтиради, 
шунингдек операция хонасидаги хавонинг ифлосланишини бартараф 
қилади. Ушбу усуллар завонавий гигиеник, экологик ва экономик 
стандарларга мос келади, шунинг учун ҳам болалар анестезиологиясида 
ушбу усуллардан кнг фойдаланиш тавсия этилмоқда. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish