Дезфлюранли наркоз.
Дезфлюраннинг наркотик қуввати бошқа
галоген тутувчи анестетикларга нисбатан паст (МАК 6,0 хажм %), шунинг
учун унга мўлжалланган буғлатгичлардаги дозиметрик шкаласи 18 хажм %
гачани ташкил қилади.
Дезфлюраннинг нафас йўллари шиллиқ қаватларига таъсири билан
боғлиқ ножўя таъсирлари (йўтал, нафаснинг тўхташи, ларингоспазм)
изофлюранга нисбатан ҳам анча юқори бўлганлиги туфайли ундан
индукция учун фойдаланиб бўлмайди. Шунинг учун ушбу анестеткилар
билан бир компонентли наркоз ўтказиш имконияти йўқ. Индукция
севофлюран, галотан, энфлюран ѐки вена ичи анестеткилари ѐрдамида
амалга оширилади. Индукция якунига етиши билан санаб ўтилган
61
анестетикларни юбориш тўхтатилади ва дезфлюран ингаляциясига
киришилади. Бунда унинг буғлатгичдаги концентрацияси бирданига 8,0-
10,0 хажм % гача кўтарилади (тўйиниш дозаси). Дезфлюраннинг қондаги
эрувчанлиги жуда паст бўлганлиги туфайли наркознинг хирургик босқичи
(III
1
) шиддатли равишда тез, яъни 1-2 дақиқада рўй беради. Хирургик
босқичга эришилгандан сўнг унинг буғлатгичдаги концентрацияси 3,5-4,5
хажм % гача туширилади, бу эса кўп компонентли наркозда анестезияни
қувватлаб туриш учун етрали бўлади. Дезфлюран ҳам севофлюран каби
гемодинамикага ножўя таъсир кўрсатмайди: АБ ни сезилрасиз даражада
туширади, ЮҚС ўзгармайди, бироқ ушбу босқичда препаратнинг юқори
дозадаги ингаляцияси (6-8 хажм % дан юқори) кучли тахикардияга сабаб
бўлиши мумкин. Бошқа анестетиклардан фарқли ўлароқ, дезфлюран
бронхолитик хисобланмайди, шунинг учун астматик компоненти бор
болаларда анестезия ўтказиш учун тўғри келмайди. Дезфлюран таннархи
юқорилиги сабабли унинг сарфини камайтириш мақсадида анестезияни
қувватлаб туриш минимал (0,5 л/дақиқа) ѐки паст (0,5-1,0 л/дақиқа) газ
оқимли, ярим ѐпиқ контурларда амалга оширилади. Уйғониш даври ўта тез
ва бемор учун қулайдир: бемор боланинг хуши анестетик тўхтатилиши
билан 1-2 дақиқада тикланади, анестезиядан чиқиш пайтида нафас йўллари
таъсирланмайди.
Хулоса қилиб айтганда, дезфлюран учун биотрансформациянинг ўта
паст даражага эгалиги, токсик реакцияларнинг йўқлиги, беморни
наркоздан жуда тез ва қулай чиқариш имонияти, шунингдек
гемодинамикага
ножўя
таъсирининг
йўқлиги
хосдир.
Санаб
ўтилганларнинг барчаси уни изофлюран каби анестезияни қувватлаб
туриш учун ишлатиладиган танлов препаратларига мансуб эканлигини
кўрсатади. Препаратнинг асосий камчилиги бўлиб, болаларда индукция
ўтказиш қўллаб бўлмаслиги ва юқори таннархи хисобланади.
62
Do'stlaringiz bilan baham: |