Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси


Минимал ва паст газ оқимли ингаляцион анестезия



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

Минимал ва паст газ оқимли ингаляцион анестезия 
 
Ингаляцион анестезиянинг шак-шубхасиз афзалликларидан бири – 
бу анестетикнинг алвеоляр концентрациясини (анестезия чуқурлигини) тез 
бошқара олиш имкониятининг мавжудлигидир. Бундай имконият кўпинча 
нафас контурига қисқа вақт оралиғида галоген тутувчи анестетикларни кўп 
миқдорда юбориш йўли билан амалга оширилади. Бироқ юқори газ оқимли 
анъанавий анестезия ҳам анестетикларнинг кўп сарфланиши, боланинг 
нафас йўллари орқали иссиқлик ва намликни кўп йўқотилиши, атроф-
мухитни, шунингдек операция хонаси хавосини ифлослантириши каби 
жиддий камчиликлардан холи эмас. Нафас контурида газ оқимини 
камайтириш санаб ўтилган барча салбий холатларни бартараф қилиши 
мумкин, шунинг учун хозирги пайтда минимал ва паст газ оқимли 
ингаляцион анестезия усулларига эътибор кучаймоқда. 
Нафас контурида газ оқимини камайтириш учун илк уринишлар 
анестезиология сохасига циклопропан кириб келиши билан амалга 
оширишган (1933 й.). Ушбу портлаш хавфи юқори бўлган анестетикни 
операция хонаси атмосферасига сизиб чиқишини олдини олиш мақсадида 
таклиф қилинган мазкур усул аввалига кенг оммалашмади, чунки 
ишонарли назорат қилувчи ускуналарсиз нафас контуридаги кислород ва 
учувчан анестетиклар концентрациясини белгилаш ва кузатиб бориш 
имконияти йўқ эди. ХХ аср охирига келиб, таннархи қиммат бўлган янги 
галоген тутувчи анестетикларни (севофлюран, дезфлюран) ишлаб 
чиқарилиши, техник жихатдан мукаммал наркоз аппаратлари ва кўп 
функцияли мониторинг тизимларини амалиѐтга киритилиши минимал ва 
паст газ оқимли ингаляцион анестезиянинг хақиқий устунлиги ва 
афзалликларини хис қилиш имконини яратди.


66 
Терминология. 
....-жадвалда газ оқими кўрсаткичига кўра нафас 
конткрларининг замонавий таснифи келтирилган. Агар газ оқими 
(кислород ѐки унинг N
2
O ѐхуд Хе билан аралашмаси) 4 л/дақиқадан ортса, 
бундай тизим юқори газ оқимли контур деб юритилади. Масалан, 
ротаметрда О
2
учун 2л /дақиқа, N
2
O учун эса 4 л/дақиқа кўрсаткичи 
ўрнатилган бўлса (N
2
O/О
2
нисбати 2:1), у ҳолда наркоз аппаратининг 
нафас контурига хар дақиқада 6 л газ киритилади. Бу юқори газ оқимли 
контурдир. Яқин кунларгача юқори газ оқимли ингаляцион анестезия (high 
flow anaesthesia) катталар ҳамда болалар ансетезиологиясида кенг 
тарқалганлиги туфайли анъанавий усул хисобланиб келмоқда эди.
Таснифга кўра кейинги контурлар паст ва минимал газ оқимли 
контурлардир. Ярим очиқ контурга эга бўлган юқори газ оқимли 
тизимлардан фарқли ўлароқ, паст ва минимал газ оқимли контурлар ярим 
ѐпиқ шаклда функция бажаради. Амалий жихатдан бу шуни англатадики, 
...-жадвал 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish