Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси


Мониторлаш тизимига бўлган талаблар



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

Мониторлаш тизимига бўлган талаблар. 
Минимал ва паст газ 
оқимли ингаляцион анестезия усуллари интраоперацион мониторинг 
борасида алохида аҳамият касб этади. Мониторинг энг минимал хажмда 
(хеч 
бўлмаганда) 
олинаѐтган 
нафасдаги 
кислород 
миқдорини, 
чиқарилаѐтган нафасдаги ис гази ва галоген тутувчи анестеиклар 
концентрациясини аниқлашни ўз ичига олмоғи лозим. Модомики,санаб 
ўтилган мониторинг усулларидан биронтасини ўтказишнинг имкони 
бўлмаса, у ҳолда бемор хавфсизлиги нуқтаи-назаридан минимал ѐки паст 
газ оқимли анестезия ўтказишдан воз кечиш лозим. Бундан ташқари, нафас 
хажми, ўпкаларнинг минутли вентиляцияси, нафас йўлларидаги босим, 
шунингдек нафас қопчасининг тўлишиш даражасини динамик равишда 
кузатиб 
бориш 
зарур. 
Бошқа 
кўрсаткичлар 
мониторинги 
(пульсоксиметрия, ЭКГ, АБ ни ноинвазив йўл билан ўлчаш ва б.) одатий 
тартибда амалга оширилади. Мониторинг тизимлари ўрнатилган 
кўрсаткичларга риоя қилинмаган тақдирда ишлаб кетувчи авария 
сигнализациялари блокига эга бўлиши керак. 
Минимал ва паст газ оқимли анестезия ўтказиш тамойиллари.
1.
Кириш наркози ингаляцион усулда, ѐки вена ичига анестетикларни 
юбориш, кейинчалик юз ниқоби орқали газ-наркотик аралашмани юбориш 
йўли билан амалга оширилади. Индукция босқичида газ аралашмаси 
ингаляцияси барча холатларда, наркознинг исталган чуқурлигига тез 
эришиш мақсадида юқори газ оқимли (≥4,0 л/дақиқа) ярим очиқ контурлар 


70 
ѐрдамида ўтказилади. Индукциянинг дастлабки босқичида организмдан 
эркин азотни чиқариб юбориш мақсадида албатта 100% О
2
+галоген 
тутувчи анестетик юборилади. Денитрогенизация давомийлиги 10-15 
дақиқани ташкил қилади, бу эса бола организмидан эркин азотни 95% гача 
чиқарилишини таъминлайди. N
2
O/О
2
нинг 2:1 ѐки 1:1 нисбатда юборишга 
фақат денитрогенизация ўтказилганда сўнг, яъни индукция бошлангандан 
10-15 дақиқа ўтиб киришилади.
2.
Индукция якунланганидан сўнг бемор трахеяси интубация 
қилинади ѐки ларингеал ниқоб ўрнатилади. Интубацион найча ѐки 
ларингеал ниқобнинг жойлашуви белгилангандан сўнг уларнинг 
герметикловчи манжеталари шиширилади. Сўнгра болани аппарат 
ѐрдамида сунъий ўпка вентиляциясига ўтказилади ѐки анестезияни 
мустақил нафас сақланган холда давом эттирилади. 
3.
N
2
O юборилиш бошлангандан 10-15 дақиқа ўтиб (яъни наркознинг 
20-30-дақиқаларида) контурдаги газ оқими 0,5-1,0 л/дақиқагача (паст 
оқимли анестезия), ѐки 0,5 л/дақиқагача (минимал газ оқимли анестезия) 
туширилади ѐхуд ѐпиқ контур орқали анестезияга ўтилади. Шуни 
таъкидлаш лозимки, N
2
O ингаляцияси бошлангандан 10-15 дақиқа 
ўтмасдан газ оқимини пасайтиришга бўлган хар қандай уриниш нафас 
контурида газ танқислигининг ривожланишига олиб келади. Бу эса нафас 
қопчасининг бўшаб қолиши ва ўпка вентиляцияси кўрсаткичларининг 
пасайиб кетиши тарзида намоѐн бўлади. 
4.
Газ оқимини пасайтириш мобайнида 4мл/кг га тенг бўлган О
2
эхтиѐжи бўйича ротаметрларда кислород ва N
2
O оқимини коррекциялаш 
лозим. О
2
эхтиѐжининг катталиги ўртача 4 мл/кг хисобида олинади. 
Масалан, 30 кг вазнга эга бўлган болада (кислород эхтиѐжи 4

30=120 
мл/кг) газ оқими дастлаб 9 л/дақиқа (6л/дақиқа N
2
O ва 3л/дақиқа О
2
, яъни 
N
2
O/О
2
2:1 нисбатда) хисобида олинган бўлсин. Газ оқими 10 баробар, 
яъни 0,9 л/дақиқагача (900 мл/дақиқа, паст оқимли анестезия) 


71 
камайтирилганда нафас контуридан ҳар дақиқада 120 мл О
2
ажралади. Бу 
шундан далолат берадики, контурда циркуляция бўлаѐтган газ 
аралашмасининг миқдори 900-120=780 мл/дақиқани ташкил қилади. 
N2O/О2 нинг 2:1 нисбатида ушбу кўрсаткич N2O учун 520 мл/дақиқани 
(780 мл/дақиқанинг 2/3 қисмини), О
2
учун эса 260 мл/дақиқани (780 
мл/дақиқанинг 1/3 қисмини) ташкил қилади. Шунинг учун газ оқими 900 
мл/дақиқагача туширилганда N
2
O/О
2
нинг 2:1 нисбатини доимий ушлаб 
туриш учун нафас контурига мунтазам равишда 520 мл/дақиқа 
кўрсаткичида N
2

ва 260+120=380 мл/дақиқа кўрсаткичида О
2
киритилиши зарур. Албатта, бундай хисоблаш усуллари мураккаб ва кўп 
вақтни талаб қилади, шунинг учун анестезиологлар амалиѐтида контурда 
газ оқимини пасайтирилганда N
2
O ва О
2
оқимиини тез ва қулай хисоблаш 
имконини берувчи математик константалар ишлаб чиқилган 
(кўрсатиш 
керак)

5.
Агар минимал ва паст газ оқимли анестезия жараѐнида кислород 
концентрацияси 30% дан (N
2
O/О
2
нисбати 2:1) ѐки 50% дан (N
2
O/О
2
нисбати 1:1) тушиб кетса, газлар оқими қўшимча равишда 
коррекцияланади: ротаметрда О
2
кўтарилиши билан бир вақтда N
2
O оқими 
пасайтирлади. Ҳар қандай холатда хам гипоксияни олдини олиш 
мақсадида О
2
концентрацияси тавсия қилинган хавфсиз даражадан (нафас 
олишда 30%) камайиб кетмаслиги керак, шунинг учун N
2
O/О
2
нинг 3:1 
нисбатида паст оқимли анестезия ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас. 
Замонавий наркоз аппаратларининг баъзи моделлари кислороднинг 
ўрнатилган концентрациясини автоматик равишда ушлаб туриш 
имкониятига эга. 
6.
Шуни ѐдда тутиш лозимки, минимал ва паст газ оқимли нафас 
контурларидаги галоген тутвчи анестетиклар концентрацияси кўп 
холларда буғлатгичда ўрнатилган кўрсаткичларга тўғри келмайди. Бу 
холат бир нечта сабабларга боғлиқ бўлиб, организм тўқимлари томонидан 


72 
анестетикнинг ютилиши ҳам шулар жумласидандир. Шунинг учун паст 
оқимли анестезия ўтказиш мобайнида тўқималар томонидан ютилишни 
компенсация 
қилиш 
мақсадида 
буғлатгичдаги 
анестетиклар 
концентрацияси даврий равишда ўзгартириб турилади. Буни эса фақатгина 
газ анализаторлари мавжуд бўлган тақдирдагина амалга ошириш мумкин. 
Шунинг учун, учувчан анестетиклар концентрациясини доимий равишда 
назорат (мониторинг) қилиб туриш минимал ва паст оқимли 
анестезияларда болалар хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шартидир. 
7.
Паст газ оқимли нафас контури фавқулодда инерт тизимдир, чунки 
буғлаткичда анестетик концентрацияси ўзгартирилган тақдирда, нафас 
йўлларидан чиқарилаѐтган газ аралашмасининг рециркуляцияси сабабли 
нафас контурида анестетик концентрацияси жуда секин ўзгаради. Шунинг 
учун наркоз индукцияси ва наркоздан чиқари пайтида юқори газ оқимли 
ярим очиқ контурдан фойдаланиш зарур, чунки ушбу усулда нафас олиш 
ва чиқариш пайтида анестетик концентрациясини динамик равишда тез 
орттириш имконини беради. Агар умумий анестезия даражасини тез 
ўзгартириш зарурати туғилса, контурда газ оқими кўтарилади, сўнгра 
буғлаткичдаги анестетик концентрацияси камайтирилади ѐки орттирилади. 
Анестезиянинг керакли чуқурлигига эршилгач, соф газ оқими яна 
камайтирилади. Шунингдек, контурда газ оқимини орттирмаган холда ҳам 
анестезияни чуқурлаштириш мумкин, бунинг учун вена ичига бирон-бир 
гипнотик ва/ѐки наркотик анальгетик юборилиши кифоя қилади. 
8.
Минимал ва паст газ оқимли анестезия пайтида ўпка вентиляцияси 
механик йўл билан, шунингдек мустақил нафас сақланган ҳолда амалга 
оширилши мумкин. Агар мустақил нафас сақланган ҳолда анестезия 
ўтказиш режалаштирилган бўлса, ларингеал ниқобдан (ЛН) фойдаланиш 
мақсадга мувофиқ. Чунки ЛН нинг интубацион найчага нисбатан нафасга 
бўлган аэродинамик қаршилиги камроқ. Агар аппарат ѐрдамида сунъий 
ўпка вентиляцияси (СЎВ) назарда тутиладиган бўлса манжеткали 


73 
интубацион найчадан фойдаланиш керак, чунки ЛН билан мажбурий нафас 
берш фазасида хавонинг ташқарига чиқиб кетиш эхтимоли ортади. Бир 
томондан хавонинг бундай сизиб чиқиб кетиши паст оқимли анестезия 
ўтказиш имкониятидан махрум қилса, иккинчи томондан газ 
аралашмасининг ошқозонга ўтиши, бу эса ошқозон таркибидаги 
суюқликларнинг регургитацияланиш хавфини орттиради.
9.
Операция якунланишига 5 дақиқа қолганда контурда газ оқими 
орттирилади, 
сўнгра 
барча 
учувчан 
анестетиклар 
киритилиши 
тўхтатилади, тоза кислород ингаляцияси амалга оширилади. Экстубация 
адекват мустақил нафас, мушаклар тонуси ва рефлекслар тикланганидан 
сўнгина амалга оширилади. Ларингеал ниқоб эса, болада адекват мустақил 
нафас мавжуд бўлса операция столида, медикаментоз уйқу холатида олиб 
ташланади. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish