Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Генегиканинг вазифалари ва аҳамияти



Download 56,4 Mb.
bet65/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Генегиканинг вазифалари ва аҳамияти. Генетика фани олдида хозирги кунга ва узоқ йилларга мўлжалланган жуда катта масалалар турибди. Генетика факат назарий масалаларни ўрганиб қолмасдан, ирсият қонуниятларини амалиётга янада кенг тадбиққилиши керак. Генетиканинг ютуқларидан кенг фойдаланган холда ўсимлик, хайвон ва микроорганизмларнинг сермахсул турларини яратишга эътиборни янада ошириш керак. Генетика қонуниятлари асосида келажакда жинсни бошкаришнинг янги усуллари яратилади ва хаттоки соматик хужайралардан олинган ядрони ядроси олинган тухум хужайрага кўчириш муаммолари хам тўлиқ ечилади.
Одам ва тиббиёт генетикасининг ютуқларидан фойдаланиб ирсий касалликларни аниқлаш ва уларни даволаш муаммолари хал қилинади. Генетиканинг ютуклари асосида тиббиётда хозирги кунда икки мингдан ортик ирсий касалликлар аниқланди. Ирсий касалликларнинг хосил бўлиш жараёнлари атрофлича ўрганилиб, уларнинг юзага чиқишида фақат генотип эмас, мухитнинг роли хам катта эканлиги кўрсатилди ва бундай касалликларнинг олдини олиш йўллари топилди. Хозирги кунда, айникса, молекулар генетиканинг ютуқларидан ирсий касалликларни аниқлашда ва даволашда кенг фойдаланилмоқда.
Грегор Иоганн Мендел ва унинг таълимоти. Генетиканинг пайдо бўлишида Менделнинг хизмати жуда катта лекин кўпчилик
адабиётларда унинг ҳаёти ва генетика фани асосчиси эканлиги кенг ёритилмаган. Шуни эътиборга олиб, Мендел таълимотини ўрганишни унинг таржимаи холи билан танишишдан бошлаймиз. Иоганн Мендел 1822-йили Австро-Венгрияда (Силезия) дехкон оиласида туғилади. Отаси вафотидан сўнг 16 ёшидан бошлаб мустакил ҳаётга қадам қўйиб, ўзини-ўзи боқа бошлайди. Ўрта мактабни катта қийинчиликлар билан тугатади. У болалигидан, ўқитувчи бўлишни орзу қиларди. Шу орзу йўлида у Троппаускадаги ўқитувчилар тайёрлаш махсус курсига ўкишга кириб, уни муваффакиятли тугатди ва ўкишга кирувчи ўкувчиларни ўкитиш билан рўзғор тебрата бошлайди. Кейинчалик фалсафа бўйича махсус билим юртига ўкишга киради, билим юртида черков билимларидан ташкари Менделни жуда қизиқтирган математика ва физика фанлари хам ўқитилар эди. Бу фанларни янада чуқуррок ўзлаштириш мақсадида университетга ўқишга кирмокчи бўлади. Лекин моддий қийинчилик унинг бу орзусини юзага чиқишига тўскинлик килади. Иқтисодий қийинчилик уни 21 ёшида черковга хизматчи бўлиб ишга жойлашишга мажбур қилади. Черковда ишлаб унверситетнинг филология факултетини тугатди. У математика, физика, тиббиёт тарихи, грек ва лотин тилларидан гимназияда ва мактабда дарс бериш билан бирга табиат ҳодисаларини катта қизиқиш билан кузатди. У умрининг охиригача метеорология, тилшунослик, қуёш доғларини кузатиш, окова сувлар сатхининг ўзгариши хамда асалариларни чатиштириш бўйича кўплаб илмий текшириш ишлари олиб боради. Моровский номли асаларичилик жамиятининг вицепрезиденти эди. Ҳаётида энг асосий, яъни унинг номини тарихда колдирган илмий ишларни у 1854-йили 32 ёшида бошлади. Нўхатлар устида олиб борган бу кўп йиллик илмий кузатишлари натижасини 1865-йили Табиатшунослар жамиятида маъруза қилди ва 1866-йили бу маълумотлар ўсимлик дурагайлари устида ўтказилган илмий ишлари мақола бўлиб чиқди. Бу сохадаги бошка илмий ишлари бизга маълум эмас, чунки у ўлгандан кейин унинг шахсий архиви ёндириб юборилган эди.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish