Ҳозирги замон жаҳон фалсафаси ва унинг асосий оқимлари



Download 1,53 Mb.
bet1/4
Sana04.04.2022
Hajmi1,53 Mb.
#526988
  1   2   3   4
Bog'liq
№ 9 мавзу

 

 

Ҳозирги замон жаҳон фалсафаси ва унинг асосий оқимлари


1.Хозирги замон фалсафасидаги ворислик ва янгиланиш, унинг ХIХ асрдаги илдизлари.
2.Позитивизм фалсафаси, унинг мазмун мохияти.
3.Демократик дунёда ижтимоий жараёнларнинг марказига инсон муаммосининг куйилиши.
4.Fарб мамлакатларида жамият фалсафаси.
Режа:
Мумутоз фалсафаси даврининг тугалланиши билан, унинг янги саҳифаси очиладики, уни жаҳон фалсафасининг ҳозирги босқичининг бошланиши сифатида қайд этиш мумкин.
У ХХ асрнинг бутун фалсафасига ўз таъсирини ўтказган фалсафий тизимларнинг пайдо бўлиши билан белгиланади.
Ҳозирги замон фалсафасининг энг асосий тамойиллари
умуминсонийликнинг устуворлиги,
унинг миллийлик билан уйғунлиги,
демократик эркинликлар,
инсон қадри, бирор таълимотни мутлақлаштирмасликдир.
Бағрикенглик ва толерантлик ҳозирги фалсафий таълимотлар ранг-баранглигини таъминлайди.
Ҳозирги замон фалсафасида аксинча, фалсафий муаммоларнинг кўп хиллиги ва Ўзига хослиги, турли-туманлиги, улар асосида фалсафий оқимларнинг мустақил йўналиш сифатида шаклланганлиги яққол кўзга ташланади.
Анъанавий фалсафада, турли ғоявий тизимларга бўлинишига қарамай, муҳим муаммоларни ҳал этишда маълум бир умумийлик мавжуд эди.
Анъанавий фалсафада ақл — инсон моҳиятининг белгиловчиси, деб талқин этилган бўлса, энди рационализмга қарши инсоннинг мавжудлиги (экзистенциализм) муаммолари, ҳамда унинг норационал моҳияти илгари сурила бошлади.
Яъни илгари маърифатпарварлик ғояси устувор бўлса, эндиликда кўпроқ инсон ҳуқуқларига эътибор кучайиб кетди. Фалсафа гуёки, мавҳумликдан аниқлик томон борди, умумий эмас, аниқ-равшан масалаларни ҳал қилиш бошланди.
Анъанавий фалсафада ҳодисалар механика қонунлари асосида тушунтиришга ҳаракат қилинган бўлса,
энди бундай таҳлил доирасидан четда қолган муаммолар Ўрганила бошланди.
Фаннинг жамият ҳаётидаги Ўрнини белгилаш ва унга нисбатан муносабатга қараб, замонавий фалсафий таълимотларни асосан икки йўналишга ажратиш мумкин.
Улардан бири — сциентизм (лот scientia — фан) яъни фан мавжуд барча ижтимоий муаммоларни ҳал этиши мумкинлигини илм-фан тараққиётининг доимий ижобийлигини асословчи фалсафий дунёқараш.
Сциентизм ғоялари,
неопозитивизм,
технологик детерминизм каби таълимотларнинг асосини ташкил этади.
Антисциентизм илм-фан тараққиётининг натижаларини назорат остига олиш, бу масалада жамият ҳаётини хавф остига қўймаслик талаби билан боғлиқдир.
баъзи диний-фалсафий оқимларнинг фанга муносабатини ифодалайди.
Рим Kлубининг бир қатор тармоқларини,
франкфурт ижтимоий-фалсафий мактаби,
экзистенциализм,
Бундай дунёқараш
Иккинчиси — антисциентизм, яъни фан тараққиёти жамият ҳаётига салбий таъсир кўрсатишини асословчи фалсафий дунёқараш.
Антисциентизмнинг айрим Ўта ашаддий намояндалари фан-техника тараққиётини тамоман тухтатиб қўйиш ғоясини ҳам илгари сурадилар. Умуман олганда, ХХ аср фалсафасида бир-бирига муқобил бўлган йўналишлар
сциентизм ва антисциентизм,
антропологизм ва натурализм,
рационализм ва иррационализм,
материализм ва идеализм ўз ўрнига эга бўлмоқда.
Янгича фалсафий тафаккурга асос солган олимлар орасида кўпчилик немис олими Артур Шопенгауэр (1788 — 1860) қарашларини тилга олади.
Инсон ҳаёти доимо айланиб турган ирода ғилдирагига боғлиқдир.
Шунинг учун инсон моҳияти ирроционал асосга эга. Ақл эса тасодифийдир.
Инсон фаолияти ҳам ақлдан бегона бўлган ироданинг натижасидир.
Махлуқотларнинг инстинктлари, хатти-ҳаракатлари ироданинг намоён бўлишидир.
Шопенгауэр оламдаги барча мавжуд нарсаларни ироданинг намоён бўлиши, иродани эса онгсиз кўр-кўрона интилиш тарзида тушунади.
Шопенгауэр таълимотини давом эттирган немис файласуфи Фридрих Ницше (1844-1900) фикрича, «борлиқнинг энг чуқур моҳияти ҳокимиятга эришиш учун бўлган иродадир»,

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish