Структурализм (асосий вакиллари Леви — Стросс ва Фуко) билишда структуравий усулнинг аҳамиятини мутлақлаштиради.
Герменевтика — қадимги юнон афсоналаридаги худоларнинг хоҳиш ва иродасини инсониятга тушунтириб бериш учун ерга юборилган элчиси — Гермес номи билан аталади.
Демак, герменевтика — тушуниш, тушунтириш, таҳлил этиш ғояларига асосий диққатини қаратади.
Жамият, бу таълимотга кўра, кишилар Ўртасидаги мулоқотга асосланади. Мулоқот жараёнида маданий, тарихий ва илмий қадриятлар яратилади.
Шунинг учун фалсафанинг асосий вазифаси ҳаётнинг маъносини, моҳиятини кишилар Ўртасидаги мулоқотдан қидиришдан иборат.
Бу оқим вақиллари Шлейермахер ва Дильтей фикрича, бирор бир тарихий манбанинг тўғри таҳлил этилиши тадқиқотчининг давр хусусиятларини тўла ҳис этиши, тушуниши билан боғлиқ.
Ҳозирги даврда бу таълимотнинг кўплаб тарафдорлари мавжуд.
М. Хайдегер
- ХХ асрнинг 30 — йилларига келиб «экзистенциал фалсафа» ривожланди. Экзистенция — том маънода мавжуд бўлмоқ демакдир. Экзестенциализм ниҳоятда хилма-хил йўналишдаги таълимотларни инсоннинг маънавий дунёси, инсон тақдири, эркинлиги ғоялари асосида умумлаштирди.
Экзистенциализм вакиллари асосан икки йўналишга бўлинадилар. Бири — дунёвий (М.Хайдегер, Сартр, Kамю) ва иккинчиси диний (Ясперс, Марсель) бўлиб бундай бўлиниш нисбийдир.
Бу муаммоларнинг талқини, айниқса, ижодкор зиёлилар Ўртасида оммавий тус олди. Шунинг учун экзистенциал фалсафа бу даврда энг кенг тарқалган оқим бўлиб қолди.
Ж.П.Сартр
- Хайдегер, Ж.П.Сартр, Kамюларнинг таълимотига кўра, инсон Ўзининг яратиш жараёнини Ўзи эркин амалга оширади. Инсоният олдида улкан имкониятлар мавжуд бўлиб, улардан қайси бирини танлашда у эркиндир.
Инсонга берилган имкониятларни танлаш ниҳоятда масъулиятлидир, чунки бунда инсон Ўзи, бошқаларни ҳамда уни Ўраб турган оламни ҳам қайта яратади.
Эркинлик инсоннинг Ўзи томонидан яратиладиган ички руҳий ҳолати тарзида талқин этилади.
Шу маънода, инсон доимо ривожланиб борадиган, тугалланмаган лойиҳага Ўхшатилади.
Демак, инсон Ўз моҳиятини Ўзи эркин белгилайди, унинг ким бўлиб етишиши фақат унинг Ўзига боғлиқ.
Диний экзистенциализм вакиллари Ясперс ва Марсель фикрича, инсон Ўз эркин фаолияти давомида худога қараб унга етишиш учун, камолот томон ҳаракат қилади. Ҳақиқий эркинлик инсонга таҳликали онларда, ташвишда, ёлғизликда намоён бўлади. «аҳлика, масъулият соф эркинликнинг Ўзидир, фақат шундай шароитда инсон Ўзини тўлалигича англайди.
Ясперс
Марсель
Ҳаёт ва Ўлим, қўрқинч, даҳшат тушунчалари бу таълимотнинг марказий тушунчаларидир.
Экзистенциалистлар фикрича, олам маъносиз ва уни билиб бўлмаслиги абадий, инсон умри Ўткинчи бўлганлиги учун ҳам даҳшатлидир.
Янги замон фалсафасининг яна бир оқими прагматизм АҚШда кенг тарқалган.
Умуман олганда, «прагматизм» фойдали фаолиятга ундовчи, «фойдага» қандай қилиб эришиш йўллари ва усуллари ҳақида мулоҳаза юритувчи таълимотдир.
Бунда «фойда» тушунчаси «тажриба», «ҳақиқат» тушунчалари билан айнанлаштирилади
Ч.Пирс
- Прагматизм таълимотининг йирик намояндалари Ч. Пирс, У. Джемс, Ж. Дьюи ва бошқалардир. Уларнинг таълимотида оламнинг Ўзгарувчанлиги Ўз ифодасини топган. Улар тажрибани турли тасодиф ва кутилмаган вазиятларни Ўзида мужассамлаштирган, онгимиздан тезкор қарорларни қабул қилишни талаб этувчи ҳодисалар мажмуи сифатида таърифлайдилар.
Джемс фикрича, ҳақиқат фойдали бўлган нарса ёки ҳодисадир.
Дьюи тажриба натижасининг «фойдали» томонига эътиборини қаратади.
Прагматизм фалсафасининг мақсади инсонга оламда Ўз Ўрнини топишга ёрдам беришдан иборат.
Ж. Дьюи фикрича, интеллект инсонни Ўраб турган оламдан нусха олади, ҳамда унга муҳитга мослашишга ёрдам беради.
Инсоннинг хатосиз фаолият кўрсатиши учун унинг хатти-ҳаракатларини бошқариб турувчи восита — интеллектдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |