O’zbekiston Respublikasi
Oliy va O’rta Maxsus ta’lim vazirligi Buxoro Davlat Universiteti
“Tarix va Madaniy me’ros” fakulteti Tarix(mamlakatlar va mintaqalar)
yo’nalishi 2-kurs 5-11TAR20 guruh talabasi Ulmasov Shohruhning Falsafa fanidan tayyorlagan
MUSTAQIL ISHI
Buxoro-2022
Амир Темур давлати. Темур тузуклари ва ҳозирги замон
Режа:
Амир Темур давлатининг ташкил топиши.
Амир Темурнинг ички ва ташқи сиёсати
“Темур тузуклари” – адолатли ҳамда кучли давлат барпо этишда муҳим қонун – қоидалар сифатида.
Ягона марказлашган қудратли мамлакатда ҳаёт кечириш халқ оммаси қиёфасида яққол сезиларди. Турли ижтимоий қатлам ва гуруҳларга мансуб аҳоли истагини ҳис қила оладиган идрокли ва кучли иродага эга шахсгина бу вазифани ҳал қила олар эди. Шундай шахсгина ёйилган ва тарқоқ ҳолдаги кучларни ягона бир оқимга йўналтира олиши мумкин эди. У энг аввало ҳарбий истеъдод ва қобилиятга эга бўлиши талаб этилган. мана шундай сифатларга эга бўлган шахс Амир Темур ибн тарағай Баҳодир эди. Бизнинг вазифамиз, ушбу шахснинг тарих саҳнасига криб келиши ва унинг қудратли империясини бошқаришини кўрсатиш. Унинг “тузуклар”ини қонун – қоида мажмун сифатида эканлигини кўрсатиш.
7 мавзудаги билимларнинг эгалланганлик даражасини аниқлаш учун таянч тушунчалар:
“Марказлашган давлат”, “Ерга эгалик, савдо – сотиқ ва пул муносабатлари”, “Солиқ сиёсати”, “Ҳарбий – саркардалик салоҳияти”, “Ҳарбий юришлар”, “Темур тузуклари”, “Куч адолатдадир”, “Суюрғол”, “Илм – фан, маданият ва санъатга ҳомийлик”.
Моворауннахр мўғуллар томонидан босиб олингач, Чингизхоннинг ўғилларидан бири Чиғатойга суюрғол (инъом) қилиб берилган. Қарийиб бир ярим аср мобайнида Чиғатойнинг уруғ – аймоғлари бу улкан бойликларни зулукдек сўрдилар. Мўғулларнинг қонли юришларининг шоҳиди бўлган араб муаррихи Ибн ал – Асир (1160 - 1233) бу ҳақда: “куну тунларда мисли кўрилмаган ва ҳаммаёқни, хусусан, мусалмонлар яратган бойликларни қамраб олган ғоят катта фалокат бўлди. Агар биров ҳамма нарсага қодир Оллоҳ одамни яратгандан буён дунё бундай даҳшатни кўрмаган деса, ҳақ гапни айтган бўларди... бу лаънатида вайрон қилган мамлакатлар олдида Қуддус нима бўлибди? Битта шаҳарда мўғуллар калтаклаган аҳоли барча исроилийлардан кўп бўлган. Улар ҳеч кимни аяшмади: аёлларни, эркакларни, гўдакларни шафқатсиз дўппослашди, ҳомиладорларнинг қорнини ёриб, болаларини ўлдиришди” – деб ёзган эди.
XIV асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё учта мўғул давлати томонидан бўлиб олинган эди. Унинг шимоли – ғарбий қисми Олтин Ўрда (Жўжи улуси)га қараган (Хоразмнинг шимолий қисми ҳам Урганч шаҳри билан бирга унинг, таркибига кирган). 1312 – 40 йилларда бу ерда Ўзбек хон ҳукмронлик қилган. Унинг маркази Янги сарой (Сарой Берка) бўлган; Жанубий – ғарбий қисми (Хуросон, Шимолий Эрон) Хулагийлар давлати таркибига кирган; Шарқий қисми – Мовароуннахр, Еттисув, Шарқий Туркистон Чиғатой улусини ташкил этган.
Бироқ бу улусларга бўлинган давлатларнинг кўпчилиги энди мустақиллик учун кураш олиб боришар, маҳаллий зодагонлар ҳокимиятини ўз қўлларига олишга интилиши натижасида мўғуллар империяси парчалана бошлаган эди. Мўғул хонлари ҳам тез – тез алмаштирилар эди. Масалан, кебекхон 1318 – 1326 йилларда, 1326 йили Элжигитей ва Тува – Темур, 1326 – 34 йилларда Оловиддин Тармаширин хукмрон бўлган.
Кебекхон ўз потахтини Моворауннахрга (насафга) уўчирган биринчи муғул хони эди. Унинг бу қарори мўғул конларинин кўчманчиликдан ўртоқ турмуш кечиришга ўтишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Кебекхон Чиғатой давлатида хўжалик ҳаётини ривожлантиришга доир бир қатор маъмурий ва пул реформаларини ўтказди. Самарқанд ва Бухорода янги тангалар – динор ва дирхонлар зарб қилина бошлади. Тармарширин даврида ислом дини давлат динига айлантирилди.
Чиғатой улуси ички сиёсий ҳаёти инқирозининг характерли хусусиятларидан бири узлуксиз давом этаётган ўзаро урушлар эди. Маҳаллий амирлар марказий ҳокмиятга бўйсунишдан бош тортиб ғалаёнлар кўтара бошлашди. Ўзларининг жанговарликлари, уюшқоқликлари билан ажралиб турган туркий уруғлар бошлиқлари мўқуллар саройларида етакчи лавозимларни эгаллай бошлаганлар. Мўғул хонлари ўз мавқеларини мустаҳкамлаш, туркийларни лавозимларидан четлаштиришга қанчалик уринишмасин маҳаллий аҳолига қарши туришга ожизлик қила бошладилар. Уларнинг саройларидан муғул тили сиқиб чиқарилган, туркий тил сарой тилига айланиб қолган эди.
Мўғул хонларнинг ўзаро низолари, саройлардаги фитна ва фисқу – фасодлар уларнинг обрў – эътиборини тушириб, мавқеларни пасайтириб юборди. Маҳаллий аҳоли энди уларга қарши бош кўтариб чиқа бошладилар. Маъмурий ислоҳотлар туфайли мамлакатнинг туманларга бўлиниб кетиши туркий зодагонларнинг мустақилликга интилишига ёрдам берди. Йирик уруғлар бошлиқлари туманларга ҳокимлика қила бошладилар. Масалан, Барлос уруғи Қашқадарё воҳасини, Жалойирлар Хўжанд тумани бошқарувини қўлга киритадилар. XIV асрнинг 50 – йилларига келиб Чиғатой давлати бир қатор мустақил бекликларга бўлиниб кетди.
Ўрта Осиёда ер эгалиги муғул ҳукмдорлари даврида тўрт турга бўлинган: давлат (девон) ерлари, мулкий ерлар, вақф ва деҳқон ерлари. Деҳқонларнинг нисбатан озгина қисми хусусий (мулкий) ерларга эга бўлиб, асосий омма ижарага ер олишган. Мўғуллар деҳқонлар билан бир қаторда ҳунармандларга ҳам зулм ўтказишган. Уларнинг аҳволи қулларникидан деярли фарқ қилмаган. Нисбатан мустақил ҳунармандлар ва савдогарлар гуруҳлари ҳам бўлиб, улар фақат давлат қарамига солиқ тўлашган холос.
Шундай қилиб, муғуллар босиб олган ерлар каби Моворауннахр меҳнаткашларининг аҳволи вайронгарчиликлар, хўжалик юритишдаги уқувсизлик, урушлар, суғориш тармоқларининг бузилиши туфайли янада оғирлашди. Аҳоли мавжуд бошқариш усулидан тобора кўпроқ норози бўла бошлади.
XIV асрнинг 30 йилларида Хуросонда мўғуллар ҳукмронлиги ва маҳаллий зодагонларга қарши халқ ҳаракати кўтарила бошлади. 1337 й. 16 мартда муғул амалдорларининг таъмагирлигига қарши Баштин (Хуросон) қишлоғида аҳоли қўзғолон кўтарди. Шу йили қўзғолончилар сафи кенгайиб, улар Сабзоворни эгаллашди ва уни сабардорлар ҳаракати (1337 - 81)марказига айлантиришди. Сабардорлар Важиҳиддин Маъсуд (1338 - 44) раҳбарлигида Нишопурни эгалладилар. Қўзғолончилар сони 12 мингдан 22 минг кишигача етди.
1353 йили Сарбадорлар мўғулларни сўнгги хони Тўга Темурни ўлдирдилар. Гурган (Астрабод билан бирга), кейинчалик ғарбий Хуросонсарбадорлар давлатига қўшиб олинди.
Сарбадорлар давлатида икки оқим – муросачилар (мўғуллардан озод бўлиш учун курашган майда ер эгалари) ва сўл оқим (мол мулкни тенг тақсимлаш учун курашган хунармандлар ва камбағал деҳқонлар) ўртасида ҳокимият учун тўхтовсиз кураш борган.
Сабардорлар ҳаракати тепасида эътиборли, билмдон кишилар туришган. Улар ўз танга пулларини зарб қилишган. Аҳолидан олинадиган солиқлар камайтирилган, жузья солиғи бекор қилинган, қулларга енгиллик берилган.
Сабардорлар ҳаракати Ҳулагийлар ҳукмдори Абусаид вафотидан кейин мамлакатда ниҳоятда беқарорлик ҳолатини вужудга келтирди. Бу ҳаракат Моворауннахрга ҳам ёйила бошлади. Туркий аҳолининг етакчи қисмлари курашган фаол аралаш бошладилар.
Бу даврга келиб туркий амирлар ҳолкимиятни қўлга олиш учун фаол ҳаракат қила бошладилар. Шундай амирлардан бири Қовоғон эди.
Фосих Ҳавобий “Мужмал – и Фасиҳий” номли асарида Қозағон билан илк тўқнашувини 1345 – 46 йиллар оралиғида деб кўрсатади. Бу жангда Қозонхон ғолибкелган. Фосих Ҳавофийнинг гувоҳлик беришича иккинчи жангда 1347 йил бошлари Қозағон ғолиб чиқиб, Чиғатой авлодининг сўнгги авлоди Қозонхон шаҳид бўлган. Натижада Мовароуннахрда Чиғатой наслининг ҳукмронлигига барҳам берилган. Хонлар энди муғуллардан номигагина қўйилиб, ҳокимият турки йлар қўлига ўта бошлаган. Қозағон тахтга Дошмандчи ўғлонни (Угедей насабидан) ўтказади. Бироқ кўп ўтмай (1348 йили) Дошмандчи ўғлон фитна қурбони бўлгач, Моворауннахр тахтига Боёнқулихон ўтказилиб, марказ Бухорога кўчирилган.
Амир Қозоғон анча кучли қўшинга эга бўлган. Унинг ўғли Абдуллоҳ вақти – вақти билан қўшни ўлкаларга ҳужум қилар, мулкини кенгайтиришга интиларди. Жумладан, у 1353 йили Хоразмни босиб олади. Қозоғистондан кейин Абдуллоҳнинг обрў – эътибори ортиб бориши мўғул зодагонларига ёқмаган. Улар Абдуллоҳга қарши фақат ўзлари курашишга чўчишиб, бу курашга туркий амирларни ҳам жалб қилинган.
“Мужма – и фосиҳий ” асарида қайд этилишича, 1358 йилда Абдуллоҳ ибн Қозонга қарши кураш бошлаган муғул амири баён Сулдуз ёнида туркий зодагон, Хожи Барлос ҳам бўлиб, у ҳокимият учун курашда қулай имкониятлардан фойдаланиб қолишга интилган. Бу курашда Абдуллоҳ енгилиб Андараб тарафга қочади. Моворауннахр ҳокимияти Баён Сулдуз қўлига ўтди. У Кеш ва Қарши беклигини Хожи Барлос ихтиёрига беради. Кеш беклигининг тоғли ва тоғ олди воҳаларида яшаган барлос уруғлари анча эътиборли бўлиб, бу уруғдан кўплаб беклар ва амирлар етишган. Амир Темур ҳам шу уруғдан бўлиб, Хожи Барлос унинг амакиси бўлган.
“Темур тузуклари” дан ёзилишда Амир Темур ибн Тарағай Баҳодир 736 сичқон йилида, Швабон ойининг 25 кунида (милодий 1336 йил 9 апрелда) Шаҳрисабз (Кеш) дан 13 чақирим бўлган Хўжа Илғор қишлоғида тўғилган. Отаси Тарағай барлос уруғининг нуфузли, художўй бекларидан бўлган. У сиёсий курашларга ва мамлакат ҳаётига бефарқ қарамаган.
Муғуллар ҳокимияти анча мустаҳкам бўлган шарқий Туркистонда 1348 йили ҳокимият қўлга киритилган. Туғлуқ Темир Моворауннахрда бфўлаётган воқеаларга бефарқ қараб тура олмаган. У 1359 йили мустақиллик учун курашаётган барлосларнинг танобини тортиб қўйиш учун Моворауннахрга қўшин тортади. Туғлуқ Темурга бачс келаолмаслигини яхшит билган Хожи Барлос Хуросонга қочиш тараддудига тушган. Унинг оғир дамларда элни ташлаб кетиши кўпчиликка маъқул бўлмаган. Амакиси билан Хуросонга кетишни истамагн Темур, ҳеч иккиланмасдан осойишталик қарор топиб Туғлуқ Темур қайтиб кетгандан сўнг, орадан бир йил ўтиб қайтиб келган Хожи Барлосга Темур мардлик қилиб Кеш ҳокимлигини қайтариб берган.
Амир Темурнинг бир сўзлиги, дўстига содиқлигини сезган балх ҳокими Амир Хуса йн у билан ҳамкорлик қилшга интилиб, унга синглиси Ўлжой Туркон – хотунни беради. Улар биргаликда Шарқий Туркистон хукмдори Илёсхўжа (Туғлуқ Темурнинг ўғли) га қарши курашга отландилар. Бироқ 1365 йили Тошкент билан Чиноз ўртасида бўлган машҳур “Лой жанги”да улар Илёсхўжадан енгилишади ва ўн мингга яқин қўшинлардан ажралиб, Балхга чекиндилар.
Ғалабадан мағрурланган Илёсхўжа Самарқандга юриш бошлади. Самарқанд ўша пайтда сарбадорлар қўлида эди. Шаҳар аҳолиси сарбадорлар раҳбарлари – Мавлонозода (мадраса талабаси) ва Абу Бакир Калавйи (сўл оқим тарафдори) бошчилигида мудофаани кучайтиради. Сарбадорларга бутун шаҳар ҳаҳолиси ёрдам қилишади ва улар Илёсхўжа қўшинларнинг кетма – кет ҳужумларини қайтаришди. Босқинчилар ўртасида бошланган касаллик, мудофаачиларнинг уюшқоқлик билан душманга зарба бериши Илёсхўжа қўшинларини чекинишга мажбур қилади. Сарбадорлар ғалабасини эшитган Амир Хусайн ва Амир Темур Самарқандга келишиб ҳаракат раҳбарлари билан учрашадилар. Кейинчалик Амир Хусайнни буйруғи билан сарбадорларни ҳаракати раҳбарлари асир олиниб, қатл қилинади.
Тарихчи Абдураззоқ Самарқандий маълумотига кўра Амир Темур илтимос билан Мавлонзода ҳозод қилинган. Сарбадорлар ҳаракати тугатилгач, Амир Хусайн ўзини Амир Қозоғиннинг набираси сифатида Моворауннахр амири деб эълон қилди. Темур унинг ўнг қўли ва вассали бўлиб қолди. Амир Хусайн ўзига марказ қилиб Балх шаҳрини танлади. Темур Самарқанд ҳокими бўлиб қолди. Амир Хусайннинг турли талаблари, солиқларидан безор бўлган Темур унга қарши бош кўтарди. Деярли тўрт йил давом этган низолардан кейин Амир Темур ғолиб чиқади. Амир Хусайн ўлдирилгач унинг саройидан кўп мол – мулк билан бирга Сароймулкхонимни (Қозонхоннинг қизи) ўз харамига ўтказади. Амир Темур ундан фарзанд кўрмайди. Лекин бу аёл ўзининг ақл – заковати билан доимо унга ёрдам маслаҳат бериб турган. Амир Темурнинг суюкли набиралари Улуғбек ва Муҳаммад султонни тарбиялаган. Шундай қилиб, Балхда қозонилган ғалабадан кейин 1370 йили чақирилган қурултойда Амир Темур Моворауннахр амири деб эълон қилинади. У Мовороуннахрни дунёнинг етакчи мамлакатларидан бирига айлантиришни асосий мақсад қилиб қўйди. Бунинг учун Амир Темур илм – фан, маданият аҳиларини, ҳунармандларни бу ерга тўпланишига, хорижий мамлакатлар билан алоқаларга катта аҳамият беради.
2 савол. Амир Темур ҳокимиятни қўлга киритгач, ўз олдида асосий мақсад қилиб феодал тарқоқликни тугатиш, ҳМоворауннахрда кучли марказлашган давлат тузиш вазифасини қўйди. Бунинг учун Темур аввало барча уруғлар ва қабила бошлиқларининг эътиборини қозонди, шунингдек дин пешволарнинг қўллаб – қувватлашларига эришди. Дастлаб у отасининг яқинларидан бири шайх Шамсиддин Қулолни, 1390 йили шайх Сайид Баракани ўзининг пири деб эълон қилган ва бир умр уларнинг маслаҳатларига амал қилди. Темурнинг учинчи пири шайх Тайободий эди.
Амир Темур маъмурий бошқаришда мўғуллар давридаги тартибларга амал қилди; мамлакат туманларга бўлиниб идора қилинди; мулк дахлсизлигини таъминловчи қонунлар чиқарилди; қўшинлар бирлигини таъминлаш учун ҳарбий юришларда кўпроқ Чиғатой улусидан чиққанлар олинди, уларга махсус имтиёзлар берилди. Бу ҳақда испан сайёҳи Клавихо шундай ёзади: “Чиғатойлар шохдан махсус имтиёзлар олган бўлиб, молларини истаган пайтларида ўтлатиш, экин – тикин қилиши, ёз ва қишда кўнгиллари тусаган ерда яшашлари мумкин эди. Улар шоҳга солиқ тўлашмасин, чунки Чиғатойлар ҳарбий сафарбарлик эълон қилиниши билан урушда хизмат қилишга жунайдилар .
Амир Темур феодал муносабатларини янада кучайтирди. Ерларни суюрғол қилиб бўлиб берди. “Суюрғол” бирор шахсга маълум территорияни шаҳар ва қишлоқлари билан авлоддан – авлодга мерос сифатида қолдириш хуқуқини беради. Амир Темур давлатининг бир қисми ўзининг оила аъзоларига, ўғилларига, набираларига, барлос уруғидан бўлган харбий бошлиқларга хизматига қараб бўлиб берган. Масалан, 1383 йили ҳиротликлар қўзғолони бостирилгач, Ҳиротга ҳукмрон қилиб ўзининг учинчи ўғли Мироншоҳни тайинлаган. Унинг иҳтиёрига балх, кунлуз, Бадахшон, Хутталон, Ҳисор ерлари кирган. 1393 йили хулагийлар хукмронлигидаги ерлар (Ғарбий Эрон, Ироқ, Озарбойжон ва Арманистон) иккинчи ўғли Умаршайхга, Ғазнавийлар ерлари набираси Пирмухаммадга, Хуросон, Мозандарон ва Сейистон ўғли Шоҳруҳга берилган.
Амир Темур Моворауннахрни ўз қўлида қолдириб уни ҳар жиҳатдан дунёнинг етакси давлатлари қаторига кўтаришга интилди.
Темурнинг ички сиёсати моддий – маданий жиҳатдан Моворауннахрни ривожлантиришга қаратилган эди. Босиб олинган мамлакатлардан келтирилган бойликларни салтанатда зарур саналган қурилшларга сарф этди Самарқанд Темур даврида йирикмаданий ва савдо марказига айланди. Бу ерда йил 12 ой давомида хитой, Ҳиндистон, Русия Мозандарон ва Сейистон ўғли Шоҳруҳга берилган.
Амир Темур Моворауннахрни ўз қўлида қолдириб уни ҳар жиҳатдан дунёнинг етакчи давлатлари қаторига кўтаришга интилди.
Темурнинг ички сиёсати моддий – маданий жиҳатдан Моворауннахрни ривожланиришга қаратилган эди. Босиб олинган мамлакатлардан келтирилган бойликларни салтанатда зарур саналган қурилишларга сарф этди Самарқанд Темур даврида йирик маданий ва савдо марказига айланди. Бу ерда йил 12 ой давомида Хитой, Ҳиндистон, Русия ва бошқа мамлакатлардан келган савдогарларни учратиш мумкин бўлган. Самарқанд тўкин – сочин шаҳар бўлганини Клавихо шундай таърифлайди: “Бу шаҳар ва замин шунчалик бой ва тўкин – сочинки, ҳайратда қолмай илож йўқ . . . У ноз – неъматга тўла, бу ерда ипак газлама, атлас, сандал, жун ва мўйна буюмлари мўл, упа – эликлар, ширинликлар, тилла ва ложувард каби нарсалар ғоят кўп . . . Майдонлардан кечаю кундуз одамлар аримайди, савдо – сотиқ бир дақиқа бўлсин тўхтамайди”.
1279 йили Темур қўшинлари Хоразмни босиб олганда, “барча машҳур олимларни, муллаларни, қуръон билимдонларини ватурли соҳа ҳунармандларини кўчириб келди, деб ёзади Яздий, Темур Кешни салтанатнинг иккинчи маркази деб эълон қилганини ва бу шаҳарда Оқсаройни қурдирганини ёзади. Темур фақат Самарқанд ва Кешнинг гуллаб – яшаши билан чекланмасдан Моворауннахрда хўжалик ишларини жонлантиришга катта эътибор берди. Хуросонда, Қобил ҳавзасида, Мўғон даштларида улкан суғориш тармоқларини вужудга келтирди.
Соҳибқирон вужудга келтирган улкан давлатини нафақат ҳар тарафлама тараққий этдириш, балки мудофаа қилиш масалалари билан ҳам шуғулланган. Бунинг учун у қўшни давлатлардаги воқеаларни ҳам зийраклик билан кузатиб турган. У ўз мамлакатига Олтин Ўрда хонлиги катта хавф солиши мумкинлигини сезиб, унга қарши курашиш чорасини кўра бошлади.
Ўрусхон Сирдарёдан Волга бўйларига келиши билан Олтин Ўрдада янги хонлар сулоласи бошланди. Тўйхўжа ўғлон қилинди, унинг ўғли мадад олиб Ўрусхонга қарши юриш бошлади. Бироқ ундан енгилиб Темур ҳузурига қайтиб келди. Иккинчи мартда юришда ҳам унга одам кулиб боқмади, яраланиб яна Темур паноҳига келди.
Кўп ўтмай Темурнинг Бухородаги қароргоҳига Ўрусхоннинг элчилари келиб, Тўхтамишни топширишни талаб қилишди. Темур бу таклифни қатъий рад этди ва тез ўзи киришини айтди.
Дарҳақиқат Темур тезда Ўрусхон мулкига юриш бошлади. У қўшинларини Сирдарёдан ўтказиб, Ўтрорнинг бепоён текислигида қароргоҳ тикди. Ўрусхон қўшинлари Яздийнинг ёзишича, Ўтрордан 24 фарсах келадиган Оқ Ўрда маркази – Сиғноқда жойлашган. Бироқ қаттиқ қиш, тинимсиз ёмғир жангга халақит берди. Иккала томон ҳам қарийб 3 ой бир – бирига рўбарў туриб урушмасин юртларига қайтишди. Шундан кейин орадан кўп ўтмасдан Ўрусхон, кейин унинг тўнғич ўғли Тўхтақия ҳам вафот этдилар (1375).
1376 – 77 йил кишида Темур ўзининг катта амирлари (Туман, Темур, Ўзбек, Бахтиҳожи, Ўрик Темур, Гиёсиддин Тархон ва Банги Ковчин)ни Тўхтамишга қўшиб, Сиғноққа жўнатди. Амирлар барча расм – русумларни адо этиб, Тўтамишни хон кўтарилганини эълон қилдилар. Маълум вақтдан кейин мавқеини мустаҳкамлаб олган Тўхтамиш Жўжи улусига кўз тика бошлади. Унинг ғарбий қисмига йигирма йилдирки Мамай ҳукмронлик қиларди. 1380 йили Куликово жангида қудрати қаттиқ заҳа еган Мамай Тўхтамишдан енгилди ва қатл этилди. Тўхтамиш Олтин Ўрдани олдинги холатини тиклади. 1382 йили Москвани талон – тарож қилиб рус князларига кўрсатиб қўйди.
Олтин Ўрданинг кучайиши Амир Темур давлатининг шимоли – ғарбий тарафларига доимий хавф солиб турар эди. Маълумки мўғуллар даврида Хоразм иккига бўлинган: шимолий қисми Урганч шаҳри билан Олтин Ўрда таркибига; жанубий қисми Қиёт шаҳри билан бирга Чиғатой улуси таркибига кирган эди. XIV асрнинг 60 – йилларида шимолий Хоразм Олтин Ўрдадан ажралиб чиқди. Бу ерда Қўнғирот уруғидан чиққан Хусайн сўфий ҳокимиятни ўз қўлига олиб, шимолий ва жанубий Хоразмни бирлаштиришга киришди.
Амир Темур Чиғатой улуси ерларини қўшиб олинишига норозилик билдирди ва Хусайндан ўз фикридан талаб қилди, бироқ, рад жавобини олди. Бундан ғазабланган Темур 1379 йили Хоразмга юриш қилди ва жанубий Хоразм яна қайтариб олинди. Бу ёш ҳукмдорнинг дастлабки ғалабаси эди. У Хоразмдан машҳур олимларни, ҳунармандларни Самарқандга кўчириб келди.
Шундан кейитн Амир Темурнинг зафарли бошланди. У Хуросонда сарбадорлар маркази Сабзоворни ва Ҳиротни, Эронда Хулагийлар давлатини босиб олди. Хирот ўша пайтда Хитой ва Яқин Шарқни бойловчи муҳим савдо йўлида жойлашган бўлиб, кўплаб дўконлари ва карвон саройлари бўлган бой шаҳар эди. Унинг 360 га яқин мачит ва мадрасалари бўлган. Ҳирот турли матолар, тилла буюмлари, гиламлар ишлаб чиқариш бўйича Дамашққа тенглашган эди.
Амир Темур қўшинлари Сейистонни ҳам эгаллашгач, Шарқий Эрон бутунлай унга бўйсунди. Шундай кейин Эрон ичкарисига юриш бошланди. Уч марта муваффақиятли юришларидан кейин Эрон ва Кавказатори мамлакатлари қўлга киритилди. У босиб олган мамлакатларини қисман талон – тарож эти, қон тўкилишига йўл қўйди. Аммо бунинг ҳисобига Мовароуннахр моддий ва маънавий жиҳатидан тез ривожланди. Темур ўз ҳукмронлиги даврида бу ерда феодал тарқоқликка чек қўйди, ягона марказлашган кучли давлатни вужудга келтирди. Амир Темур юришлари “уч йиллик” (1386), “беш йиллик” (1392), “етти йиллик” (1399) деб номланиб, асосан босқинчилик характерига эга эди. “Уч йиллик” урушда Темурга Озарбайжон, Табриз, Мозандорон, Гилон бўйсундирилди, шундай кейин у Кавказга юриш бошлаб Тифлис,, Арзирум ва Ван қалъасини эгаллади. Худди шу вақтда Тўхтамишнинг Моворауннахрга юриш бошлаганини эшитди. Тўхтамиш ўз хукмронлигининг дастлабки йилларида Темургва номигагина бўйсунар, қулай пайт келиши билан мустақил бўлиш ниятида эди. Шундай қулай пайт келганидан, яъни Темурнинг Эрондалигидан фойдаланган Тўхтамиш Моворауннахрга Камариддин етакчилигида қўшин юборди. Самарқандий бу ҳақда шундай ёзади “Қамариддиннинг Мўғулистонда иши юришмагач, Тўхтамиш ҳузурига келиб, у ерда ўзаро урушлар келиб чиқишига замин ҳозирлади. Тўхтамишхон Қамариддин билан Оқхўжа ўғлонни кўп минг кишилик қўшнига бош қилиб юборди. Махмудни Мўғулистонга ҳоким этиб тайинлади. Маълумки, Кайхусров сотқинлиги учун 1372 йили Темур фармонига кўра қатл эттирилган эди”.
Шомий маълумотига кўра, эҳтиёткор Сохибқирон Моворауннаҳрни ҳарбийларсиз ташлаб кетмаган эди. Андижон ҳарбий соҳада отасидан қолишмайдиган Умаршайх, Самарқандда эса амирлардан Сулаймоншох ва Аббос Баходир бўлинмалари қолдирилган эди. Лекин бу кучлар Тўхтамиш қўшинларига қарши туришга ожизик қиларди. Душман Моворауннахрга кириб аҳолини талай бошлади. Бухоро атрофларига яқинлашиб, ҳатто ҳужум қилдилар. Бироқ уни ололмагач, атроф туманларини таладилар, Занжисаройга ўт қўйдилар, Самарқанд ва Кешга хавф сола бошладилар.
1388 йил январида Темурнинг қайтишини эшитган душман орқага қайта бошлади. Темур амирлари Худойдод, Хусайн, Шайх Али Баходир ва бошқаларга душманни даф қилишни топширди. Улар Сирдарё бўйидаги Сарисув деган жойда душманни қувиб етиб унга катта талофот етказдилар. Тўхтамиш 1388 йил охирида Темурга қарши қайта ҳужум бошлади. Амир Темур эса урушга тайёрланиш учун Согарон (Каттақўрғон) да ўз қароргоҳини тикиб, қўшинларини жанговар ҳолатга келтирди.
Кўнчи ўғлон, Темур Қутлуғ ўғлон, Шайх Али Баходир қўмондонлигидаги қўшиларни Амир Темур душманнинг орқа тарафидан ҳужум қилишга юборди. Ҳужум муваффақиятли бўлди. Душман тор – мор этилиб Тўхтамиш зўрға қочиб қутулди.
Амир Темур 1389 йил баҳорида Тўхтамишни батамом йўқ қилиш учун Сирдарё бўйидаги Зарнук туманида қўшинларини шайлаш бошлади. Қўшинлар сафига Хуросонда Мироншоҳ бошчилигида, Балх, Кундуз, Бақлон, Бадахшон, Хутталон, Ҳисор ва бошқа вилоятлардан келган кўплаб сарбозлар қўшилдилар.
Амир Темурнинг 1389 йил бахорида Тўхтамишни батамом йўқ қилиш учун Сирдарё бўйидаги Зарнук туманида қўшинларини шайлай бошлади. Қўшинлар сафига Хуросонда Мироншоҳ бошчилигида, Балх, Кундуз, Бақлон, Бадахшон, Хутталон, Ҳисор ва бошқа вилоятлардан келган кўплаб сарбозлар қўшилдилар.
Амир Темурнинг Темур Қутлуғ ўғлон, Сунжек Баходир, Усмон Баходир бошчилигидаги зарбдор кучлари Арис туманида Тўхтамиш қўшинларига зарба бергач, душман чекина бошлади. Темур энди Тўхтамиш ҳужумини кутиб ўтирмай катта қўшини билан Дашти Қипчоқ чегараларига бостириб кириб, уни ўз давлати ичида жазоламоқчи бўлди.
Амир Темур Чўлпон Малик оғадан аёллари ва ортиқча амирларини қўшинлари билан орқага қайтариб, 1391 йили 22 январда душманни қувишга тушди. Йўлда сулҳни таклиф қилиб келган элчиларга дуч келади, бироқ уларнинг таклифи рад этилади.
1391 йил 21 феврал куни қурултойдан сўнг Соҳибқирон ўз амирлари билан кенгашгач, Тўхтамиш элчиларини олиб Ясси, Қоратов, Саброндан ўтиб, уч хафта даштликда юрди. Ниҳоят кўп қийинчикликлардан сўнг Сариғўзанга келиб бир неча кун дам олди.
Шундай кейин Амир Темур таъқибни давом эттириб, 1391 йил 29 майда Ёйиқ (Урал) дарёсига етиб келади. Душманнинг бу ердан яқиндан ўтганини билгач, дарё оқимига қарши қувишни давом эттирди ва олти кундан кейин душман аскарларидан бирини асир олди. У Темурга душманнинг ўтиш жойларини кўрсатиб берди.
Шомий ва Яздий фикрича, Темур мазкур юришида Ёйиқ дарёсидан бошқа яна бир дарёни кечиб ўтди. А.Моллер ёзишича, у Волганинг ирмоғи Кундузгача дарёси бўлган. Соҳибқирон Волга дарёси бўйлаб шимолга йўл олган. Яздий бу ҳақда шундай ёзади: “Орадан олти ой вақти ўтди, унинг музаффар байроғи шимол томон силжий борди. Шундай жойга етиб келишдики, шом тушгунга қадар субҳ нишонлари намоён бўлди. Қуёшнинг шимолий буржда бўлиш вақти ҳисобга олинди, шом намозини ўқиш мажбурий эмасди. Тўхтамишнинг қулай пайт пойлаб, тўсатдан ҳужум қилиш учун Дашти Қипчоқ ичкарисига тобора кириб бориши Темурга тинчлик бермасди. Шунинг учун катта жангга пухта ҳозирлик қўйди. У 1391 йил 18 июнда душманни қувиб етиб, қўшинни еттита мустақил бўлимга ажратди. Қанот қисмларига ўғилларидан Мироншох ва МирзоУмаршайх, марказга эса набираси Муҳаммад Султон бошчилик қилди.
Сохибқирон жанг олдидан ўзини совуққон тутган. Бу сон жиҳатдан устун душманни менсимаётгандек туюларди. Тўхтамиш бундан ташвишга тушган. Унинг қўшинларига жучи улусининг таниқли амирларидан Тоштемир ўғлон, Сулаймон Суфи, қўнғирот (Хоразмнинг собиқ ҳукмдори), Наврўз Қўнғирот ва бошқалар раҳбарлик қилган.
Тарихчилар маълумотича, 18 июнда бошланган жангда Темур жангчилари катта жасорат кўрсатдилар. Амир Сайфиддин Ҳожи қўшинлари биринчи бўлиб душманни парчалаб ташлаган. Тўхтамиш қўшинлари марказ ва қанот бўйлаб қилган ҳаракатлари Темур қўшинларини аҳволини мушкуллаштириб қўйсада, соҳибқироннинг махсус фармони билан жангга кирган 20 бўлакдан иборат заҳира кучлари жанг тақдирини ҳал қилди. Олтин Ўрада қўшинлари катта талофот кўрди. Тўхтамиш қўшинларини ташлаб қочди.
Ғалабадан сўнг Амир Темур ўз амирлари ва ўғилларидан табриклар қабул қилди, унинг бошидан совғалар сочилди. 1391 йили мағлубиятдан кейин тўхтамиш ўз ожизлигини тан олиб, Темурга қарши курашда иттифоқчилар қидириб, Польша ва Литва хукмдорларига яқинлаша бошлади. Тўхтамиш устидан ғалаба қозониб, Моворауннахрга қайтган Темур бир йилдан кейин Эронга юриш бошлади. 1392 – 93 йилларда Ахмад Жалойирий ва Темур ўртасида уруш ҳаракатлари бошланди. Бироқ урушнинг якунланишига яна Тўхтамиш ҳалақит берди.
1393 – 94 йили Темур Шекида ()Озарбайжоннинг шимолий қисмида турган пайтда Тўхтамиш Кавказорти вилоятларига хужум қилди. Темур шекидан чиқиб Кура дарёси бўйлаб юрди. Олтин ўрдакликлар Темур қўшинлари келаётганини эшитиб чекинишига мажбур бўлдилар. Жаҳонгир ёғийлар чекинаётганини эшитиб, 1394 – 95 йилги қишловни Кулзум денгизи бўйида Махмудобод яйловида ўтказди. 1395 йил апрелида Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасида уруш ҳаракатлари бошланиб кетди. Жангнинг асосий қисми ўнг қанотда бўлди. Ушбу қанотда мушкул вазият вужудга келгач. Темур захира қўшини билан жангга кирди ва душманни чекинишга мажбур қилди. Тўхтамиш учинчи жангдан кейин ҳокимиятидан ажралди ва қайта ўзини тиклай олмади.
Темур ғалаба шарафига амирлар, лашкарбошлар ва фарзандларидан қутловдан қабул қилди, жангда жонбозлик кўрсатганлар тақдирланлди. Фавқулотда жасорати учун шайх Нуриддин зарбоп чопон, қимматбаҳо тошлар билан безаган камар , 100 минг динор ва яхши от билан тақдирланди.
Муъиниддин Натазийнинг “Искандарий қиёс” асарида баён қилинишича оғир мағлубиятга учраган Тўхтамиш литва князи Втовта буйларида бемалол юришларига ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди. Соҳибқирон қўшинларининг бир қисмини орқага қайтарди. Пирмуҳаммад бошчилигида 6минг қўшин Шерозга, амир Шамсидинаббос етакчилигидаги 3 минг суворий самарқандга жўнади.
Яздийнинг ёзишича “Темур хар бир ишни охирига етказгандагина мамнунлик туярди”. Темур Русия жанубидаги Елец шахригача борган. Москва Рукси Темур яқинлашаётганини билгач жангга тайёрланган. София солномасигакўра, Мочсква князи Василий қўшин йиғиб, аввал коломна, сўнг ока дарёси бўйларида ёғийни кутган. Яздий эса Темурнинг москвага юришини ёзади:”Қимматбахо нарсаларга шунчалик бой эканки, саноғига етиш мушкул эди: ой ёғдусини доғда шолдирадиган кумушу ,олтин,газламаю,,бўз матолар Қор тоғидай уюлиб ётарди,қундуз териси беҳисоб эди”.
Русларнинг бахтига темур бу ерда узоқ турмади. У1295 йили Волга бўйига қайтди. Темурнинг рус ерларидан кеганини Рогоч йилномаси қувонч билан қайд этган. Бу вақтда Темур Кавказ сари юриш бошлаган эди. 1396 йил баҳорида Соҳибқирон Волга бўйидан Азов денгизи бўйларига, ундан Дарбанд сари йўл олди. Укурага етиб келганида Ширвлншох шайх Иброхим дарбандий катта зиёфат берган.
Соҳибқирон Темурнинг ҳарбий маҳорати шундаки, у ўз душманлварининг эркин нафас олишга қўймаган. Мироншох Озарбайжон ва Табризни эгаллагач , Бағдод сари йўлга чиққан. Бироқ Ахмакд Жалорийдан енгилиб чекинган. 1399 йили Темур қўшинлари Сувайиш сари йўл олганда Ахмад унинг Яқин Шарқ сари йўлининг тўсишга ботина олмади. Бирмунча вақт ўтгач, у Бурсага, машҳур султон Боязид ҳузурига боради. Бу вақтда Амир Темур ва Боязид ўртасида жанг муқаррар бўлиб қолади. Бу ҳақда А.Якубовский шундай ёзади: “1400 йилда Темур аскарлари Ўрта Осиёдан узоқда – Ғарбда турк султони Боязид 1 ва Миср султони Фаражга қарши кураш олиб борди. Ўша вақтда Темур кўп халқларни, масалан, Кичик Осиёда Сивасни, Сурияда Халаб (Алеппо)ни ўзига қаратиб олган эди. 1402 йилда Анкара ёнида бўлган бу жангда Усмон султони Боязид батамом тор – мор этилди ва Боязид асир олинди”. Бу ғалабанинг аҳамияти шундаки, Европа халқлари, Шимолий Африка, Византия Боязид ҳужумидан сақлаб қолинди. Миср ва Вазантия Темур ҳокимиятини урушсиз тан олдилар.
Соҳибқирон Темур Кўрагон (мўғулча куёв) ўзининг сўнгги юришини Хитойга қаратди. У 807 йил 23 жумадул – аввал (1404 йил 27 ноябри) да Самарқанддан чиқиб, Ўтрор томон йўл олди. У Оқсулот мавзеига келиб 20 кун тургач, 1405 йил 14 январда Ўтрорга келди. 1404 – 1405 йил қиши оғир келди. Бу ерда Соҳибқироннинг касали оғирлади ва орадан 35 кун ўтгач 17 шаъбон (1405 йил 18 феврал) чоршанба куни у оламдан ўтди.
Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, Соҳибқиронининг жасади 22 шаъбон (23 феврал) ва амир Хўжа Юсуф бошчилигида Самарқандга етказиб келинди ва ўша куниёқ мархум (Мухаммад Султон Мирзо ҳонақохига) дафн қилинди. Шаҳар мота тутиб барча раста ва дўконлар ёпилди.
Рамазон ойининг 16 да (1405 йил 18 март) душанба куни Халил Султон Мирзо ҳеч қандай қаршиликсиз Самарқандга кириб, тахтни эгаллади. Икки кун ўтгач, Халил Султон Мухаммад Султон Мирзо хонақохига бориб, мотам маросимини янада улуғворроқ ва тантаналироқ ўтказди. Марсимда бутун аҳолиси қатнашди. Амир Темур руҳига хатми қуръон ўқилиб, бева – бечораларга хайрҳ эҳсонлар улашилди, бир неча кун фуқароларга ош берилган.
Шарофиддин али Яздийнинг маълумотига кўра Амир Темур вафот қилганда ундан икки ўғил, 19 невара ва 15 чевара, жами 36 шаҳзода қолган. Булардан ташқари Темурнинг кичик қизи Оға бегимдан туғилган ўғил – Султон Хусайн Мирзо номли набираси ҳам бўлган.
3 савол: Амир Темур ва темурийлар даврида ёзилган тарихий асарлар анчагина бўлиб, улар орасида “Темур тузуклари” буюк жаҳонгир ҳаётига ва фаолиятига бағишланган асарлар ичида шубҳасиз алоҳида аҳамият касб этади. “Темур тузуклари” жаҳонининг машҳур кутубхоналаридан жой олган қимматли асардир.
“Темур тузуклари” икки қисм, 56 та банддан иборат тарихий ва ҳуқуқий асар бўиб, унда соҳибқиронинг давлат тузилиш ва мамлакатни бошқариш хусусидаги нуқтаи назари баён баён қилинади. Бу асрдан кўплаб шарқ хукмдорлари ўзларининг фаолиятлари давомида фойдаланганлар ва унга юқори баҳо берганлар. Жумладан, Шоҳ Жаҳон (1638 -1657), Қуқон хони Муҳаммад Алихон (1821 - 1842), Бухоро амири Абдулаҳадхон (1885 - 1910) “Тузукот” дан парчалар кўчиртириб, улардан ўз фаолиятларида фойдаланганлар.
“Тузклар”нинг биринчи қисмида Амир Темурнинг етти ёшидан то вафотига қадар (1342 – 1405 йил 18 феврал) кечган ҳаёти ва ижтимоий – сиёсий фаолияти, унинг Моворауннахрда марказий ҳокимиятни қўлга киритиши, феодал тарқоқликка барҳам бериши ва марказлашган давлат тузиши, қўшни юрт ва мамлакатларни, масалан, Эрон ва афғонистон ўз тасаруфига киритиши, Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон (1376 - 1395), турк султони Боязид Йилдирим (1389 - 1402) га қарши ва ниҳоят буюк жаҳонгирнинг Озарбайжон, Туркистон ва Ҳиндистонга қилган ҳарбий юришлари ихчам тарзда баён этилган.
Иккинчи қисми Соҳибқирионнинг номидан айтилган ва унинг тожу тахт ворисларига аталган ўзига хос васият ва панду – насихатларидан иборатдир. Унда давлатни идора қилишда кимларга таяниш, тожу – тахт эгаларининг бурчи ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини айлаш, сипоҳийларнинг маоши, мамлакатларни бошқариш тартиби, давлат арбоблари ва қўшни бошлиқларнинг бурч ва вазифалари, амирлар, вазирлар ва бошқа мансабдорларнинг тожу – тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматларини тақдирлаш тартиби ва ҳоказолар хусусида гап боради.
Амир Темур ўз олдига улуғ давлатнинг ички сиёсати ва ишчан давлат тизимини қадимий тажрибалардан ижодий фойдаланган ҳолда тузиш, харбий сиёсатини замон талаби асосида тобора такомиллаштириб, муғул истилоси асоратларини тезроқ бартараф этиб, хўжаликни оёққа тургашисиз, савдо – сотиқ ҳунармандчиликни бир меъёрга тушириш ва ривожлантириш аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, ислом динига ривож бериш, илм – фан, маданият, меъморчиликни тубдан ривожлантириш, ободонлаштириш ишларини кенг кўламда жадаллаштириш каби долзарб вазифаларни қўйган эди. Унинг бундай сайъи – ҳаракатлари катта куч – айрат, маблағ, билим ва оқилона тадбирларни талаб этар эди. Темур етук сиёсатдан ва моҳир давлат арбоби бўиб, у ўзидан аввал ўтган хукмдорлардан фарқли равишда, давлат ва мамлакатни бошқаришда бир ёки икки табақашга эмас, балки аҳолининг барча табақаларига суянади.
4 савол. Маънавий илдиздларимиздан бири – бу Темур маънавиятидир. Бу қудратли манба инсоният тарихида тенги йўқ марказлашган давлатчиликка асос солиш билан ер юзининг деярли ҳамма мамлакатларида ўрганилиб, ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз фақат ҳозирги кунга келгандагина бу маънавиятни нақадар зарур эканлигини ва буюк келажак сари қадам ташлаётган халқимиз учун ниҳоятда қадрли эканлигини англамоқдамиз.
Амир Темукр инсонни қадрлай оладиган ва уни фарқлай оладиган улкан арбоб эди. Мусулмончиликда “энг яхши кишининг икки қўли ҳам тўғри бўлади, у бир қўли билангина эмас, икки қўли билан ҳам яхшилик қилади” деган ҳикматли ибора бор. Амир Темур дўстига ҳам душманига ҳам худди ана шундай икки қўли билан яхшилик қилди. Қолганларни ҳам шунга ундади. “Тузукзот” да ҳам тарихий асарларнинг муалллифлари ибн арабшоҳ, Низомиддин Шомий, Шарофуддин Али Яздий, Абдураззоқ Самарқандий, Давлатшоҳ Самарқандий асарларида ҳам, Клавихо кундалигида ҳам буни яққол кўриш мумкин.
Темур ўз фаолияти давомида Оллоҳ буюрган инсоний фазилатларга астойдил амал қилди. Темур ўз фарзандларига қилган васиятда шундай дейди: “ . . . Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифларни кўринг, йўқсилларни зангинлар (бойлар) зулмига ташламанг. Адолат ва йиллик (яхшилик) қилмоқ дастурингиз ва раҳбарингиз бўлсин”. Адолатни шунчалик қадрланган ҳукмдор албатта халқ орасида катта обрў – эътиборга эга бўлиши табиий ҳол эди.
Темурнинг “Куч - адолатда” деган сўзи ҳақиқатда шиорга айланиб, ҳамма даврлар учун жаранглаб турувчи ибора тусини олганлигини шоҳиди бўлишимиз мумкин. Темур ҳалқнинг шикоятлари ва арзларини ўрганувчи махсус арзбеги лавозимини жорий қилган. Арзбеги шикоят, аризаларини кўриб чиқар, уларда кимлар айбдорлигини аниқлар ва бу хусусда кенгашда хабар қилар эди. Айбдорлар ким бўлишидан қатъий назар қаттиқ жазолаган. Солиқлар, молиявий масалаларда қатъий тартиб – қоида ўрнатилган. Рус шарқшуноси Д.Н.Логофет бу хусусида шундай деб ёзади: “- биз ҳозир зўр бериб интилаётган даромад солиғи деган нарса унинг ҳокимиятида ўшандаёқ мавжуд эди”.
Темур маънавияти – улкан манба ва туганмас бир булоқдир. Ҳозирги мустақилликка эришган давримизда ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда бу манбанинг аҳамияти беқиёсдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |