Reja:
1. Мовароуннаҳга калом илмини кириб келиши.
2. Мотуридия калом мактаби.
3. Мотуридия ва Ашъария орасидаги фарқлар.
Мовароуннаҳга калом илмини кириб келиши.
Мовароуннаҳрга ислом дини кириб келиши билан калом илмининг вужудга келишига ҳам замин яратилди. Ушбу илмнинг ўлкамизда ривожланишида айрим сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг ҳам таъсири бор. Тарихга назар ташланса, VIII аср бошларига келиб Мовароуннаҳр ва қўшни Хуросонда бошқа ҳудудларга нисбатан ислом динини қабул қилувчилар сони ортиб борди. Жизядан қутилиш мақсадида кўплаб аҳоли ислом динига кира бошлади.
Ислом динини қабул қилган маҳаллий аҳоли жизядан озод этилди. Натижада давлат хазинаси бир мунча “бўшаб қолишига” олиб келди. Бу эса ўз навбатида ҳукмрон доираларининг норозилигини келтириб чиқарарди. Бу ҳудудларда жон бошидан олинадиган солиқ масаласи ҳақида кўп мунозаралар бўлишига сабаб бўлди. Айниқса, илмсизлик натижасида янги мусулмонлар жизя билан бир қаторда унга умуман алоқаси бўлмаган “харож” солиғини ҳам тўлашдан бош торта бошладилар. Бу Хуросон ноибларининг норозилгини келтириб чиқарди. Чунки улар бундай даромаддан осонгина воз кечишни истамас эдилар. Хуросон волийси ал-Ашрас ибн Абдуллоҳ Суламий ҳар бир мусулмондан хирож солиғини олишга буйруқ бергач, янги мусулмонлар бунга норозилик билдириб, ўз ҳуқуқларини талаб қилиб ҳатто Дамашқдаги халифага шикоят қиладилар.
Ислом динини қабул қилган маҳаллий аҳоли жизядан озод этилди. Натижада давлат хазинаси бир мунча “бўшаб қолишига” олиб келди. Бу эса ўз навбатида ҳукмрон доираларининг норозилигини келтириб чиқарарди. Бу ҳудудларда жон бошидан олинадиган солиқ масаласи ҳақида кўп мунозаралар бўлишига сабаб бўлди. Айниқса, илмсизлик натижасида янги мусулмонлар жизя билан бир қаторда унга умуман алоқаси бўлмаган “харож” солиғини ҳам тўлашдан бош торта бошладилар. Бу Хуросон ноибларининг норозилгини келтириб чиқарди. Чунки улар бундай даромаддан осонгина воз кечишни истамас эдилар. Хуросон волийси ал-Ашрас ибн Абдуллоҳ Суламий ҳар бир мусулмондан хирож солиғини олишга буйруқ бергач, янги мусулмонлар бунга норозилик билдириб, ўз ҳуқуқларини талаб қилиб ҳатто Дамашқдаги халифага шикоят қиладилар.
Вазиятдан бохабар бўлган Ашрас Самарқанд қўмондони ал-Ҳасан ибн Абил Амаррата ал-Киндийга янги мусулмонларнинг исломга чиндан кирганлигини текшириш вазифасини топширди. Ҳар икки томоннинг далиллари чин мусулмон ҳисобланиб, жизя солиғидан озод бўлиш учун қандай шартларни бажариш зарур,деган муаммога бориб тақалар эди. Бу муаммо эндиликда фақат сиёсий мазмунга эга бўлмай, балки “мўмин” тушинчасига қандай таъриф бериш керак, деган масала билан боғлиқ эди. Чунки Хуросон ноиблари ўз моддий манфаатлари ёълида имоннинг шартларини ниҳоятда мураккаблаштириб, ҳаттоки унинг ичига Қуръоннинг энг узун сураларидан бирини ёд олишлик шартларини ҳам киргизган эдилар. Бундай вазифа араб тилини яхши билмайдиган форсий ва туркий халқлар орасида қийинчилик туғдирар эди. Натижада имон масаласи калом илми бўйича ҳал қилиниши талаб қилинар эди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси Ислом тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан алломаларнинг ислом свилизацияси ривожига қўшган ҳиссасиъ�� мавзуида онлайн семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.
Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси раиси, шайх доктор Аҳмад Тоййибнинг 2018-йилда юртимизга амалга оширган ташрифи чоғида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Қоҳирадаги Ал-Азҳар университети ўртасида англашув меморандуми имзоланган эди.
Унда ҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган ватандошимиз Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг илмий меросини ўрганиш, илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган конференсия, семинар, симпозиум, кўргазма ва тренинглар ташкил этиш, икки муассаса ходимларининг ўзаро тажриба алмашиши ва малака ошириши учун кенг шароитлар яратишда ҳамкорлик назарда тутилган.
Мазкур меморандум ижроси доирасида ташкил этилган навбатдаги семинарда Ал-Азҳар мажмуаси Ислом тадқиқотлари институти ҳамда халқаро марказ илмий ходимлари, экспертлар, 50 нафардан ортиқ юртимиз олим ва тадқиқотчилари қатнашди.
- Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан буюк алломалар, муҳаддислар муқаддас динимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшганлар, - деди Ал-Азҳар мажмуаси Ислом тадқиқотлари институти Бош котиби Назир Муҳаммад Аяд. - Жумладан, Имом Абу Мансур Мотуридий аҳли сунна вал жамоанинг буюк алломаларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло Ислом динининг соф ақидасини шу улуғ алломанинг илми ва яратган мактаби шарофати билан муҳофаза қилган. Мотуридия таʼлимоти мактаби инсоният сивилизациясининг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Имом Мотуридий нафақат ақида ва илми каломда, балки тафсир, фиқҳ, дин асослари, мантиқ ва қиёсий диншунослик соҳаларида ҳам илмий изланишлар олиб борган етук олим сифатида эʼтироф этилади. “Таʼвилот ал-Қурʼонъ�� асари тафсир илмига оид бўлса-да, уни ўқиган киши шарʼий, ақлий ва нақлий ҳамда араб тилига оид илмлар жамланганига ҳам гувоҳ бўлади.
Мисрлик олимнинг айтишича, Мотуридия мактаби шундай собит ва мустаҳкам таʼлимотни яратдики, у башарият сивилизациясининг турли даврларида, айниқса, ислом тамаддунининг шаклланиши ва ривожланишида ғоят муҳим ўрин тутди. Хусусан, бугун ислом ақидаларини Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таʼвилот ал-Қурʼонъ�� ва “Тавҳидъ�� каби асарларсиз мукаммал тасаввур этиб бўлмайди. Алломанинг қиёс, мисол, мантиқ ва мунозара бобидаги юксак тафаккури, турли зид оқимларга раддиялари, ҳатто даҳрийлар билан мубоҳасада мухолифларни уларнинг ўз сўзлари билан ботилга чиқариш санʼати ҳали -ҳануз кўплаб олимлар учун нафақат илм, балки улкан ҳайрат манбаи ҳам бўлиб келмоқда.
Семинарда таниқли исломшунос эксперт - Туркия ислом илмлари академияси раҳбари шайх Аҳмад Даманҳурий Имом Мотуридий каби уламоларнинг илмий мероси ва таʼлимотини ўрганмаслик Пайғамбар (солаллоҳу алайҳи васаллам) дан узоқлашиш билан баробар эканини қайд этди. Зеро, бу улуғ уламолар каломшунослик, тафсир, ҳадис ва фиқҳ каби илмларни Расули Акрамдан (солалоҳу алайҳи васаллам) бизга қадар етказиб келган ришта ҳисобланади. Аҳмад Даманҳурий Мовароуннаҳр уламоларининг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишда юртимизда яна-да сермаҳсул тадқиқотлар олиб борилишига ишонч билдирди.
Мовароуннаҳрда калом илмининг ривожланишида, шубҳасиз буюк мутакаллим Абу Мансур Мотуридийнинг (ваф. 333/944 й.) ўрни ниҳоятда катта бўлган. У яшаган даврга келиб (ИХ асрнинг охири - Х асрнинг биринчи ярми) ислом динида пайдо бўла бошлаган турли гуруҳ ва фирқаларнинг сони кўпайиб кетган эди. Бу ҳол имон-еʼтиқод масалаларида кўплаб ихтилофларни келтириб чиқарди. Шундай гуруҳлардан бири мўтазилийлар бўлиб, улар ақидавий масалаларни шарҳлашда нақлий далиллардан (Қурʼон ва ҳадис) ақлий далилларни устун қўяр эдилар. Натижада салаф ҳамда аҳли ҳадис уламолари орасида калом илмига нисбатан танқидий фикрлар пайдо бўла бошлади. Мана шундай мураккаб шароитда улуғ мутакаллим Абу Мансур Мотуридий етишиб чиқди ва вужудга келган муаммоли вазиятни илмий асосда бартараф этишда ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Шу тариқа Мотуридий ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу Ҳанафанинг (699-767 й.) таʼлимотига суянган ҳолда ўзига хос калом мактабини яратди. Лекин Мотуридий вафотидан кейин Мовароуннаҳрда мазкур мактабнинг мавқеи маʼлум даражада сусая бошлади. Шунинг учун Мотуридийдан кейин Мовароуннаҳрда унинг таʼлимотини тўғри талқин қилиб кенг тарғиб қиладиган ҳамда асоссиз фикр ва танқидлардан уни ҳимоя қила оладиган бир гуруҳ олимларга зарурат сезила бошлаган эди.
Манбаларда ёзилишича, Абу Мансур Мотуридий асли Самарқанднинг Мотурид (Мотурит) қишлоғида туғилган, тўлиқ исми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандийдир. У Абу Бакр Жузжонийдан ҳанафий фиқҳини, анʼанавий ислом мезонлари ва уни атрофлича қамраб олиш, изчил таҳлил қилиш, ақлан фикр юритиб, илоҳиёт борасида мунозаралар олиб боришни эса Абу Наср Иёдийдан ўрганади.
Европа ва Туркия олимлари [1; 5; 6; 14; 18; 20; 25] томонидан калом илми тарихига оид кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган бўлсада, Марказий Осиё ҳудудида ушбу соҳа бўйича ҳали етарли ишлар амалга оширилгани йўқ эди. Биринчидан 2000 йилда Улрих Рудолфнинг Абу Мансур Мотуридий илмий меросига оид тадқиқоти рус ва ўзбек тилига таржима қилингани [19] ушбу соҳада ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг фаолияти ривожига туртки бўлган бўлса, иккинчидан 2000 йилда Имом Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланиши унга бўлган қизиқишни янада оширди. Унга қадар Ўзбекистонда мадраса мударисслари, мадрасаларда таҳсил олган катта уламолар, ҳатто масжид имомлари Мотуридий шахси ҳақида бирон бир маʼлумотга эга эмас эканликлари билиниб қолди. Лекин шуни алоҳида таʼкидлаб ўтиш даркорки, улар Мотуридийлик эʼтиқодини “Имом Аʼзам эʼтиқодиъ�� ёки “Аҳли сунна вал жамоа эʼтиқодиъ�� сифатида билар эдилар.
Абу Мансур Мотуридийнинг ҳаёти Самарқандда илоҳиёт илми ривожининг кейинги даврига тўғри келади. Бу пайтда шаҳарда бир неча эʼтиборли мутакаллимлар гуруҳи фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар орасида донишмандлар (ҳукамо) гуруҳига мансуб Абулқосим Ҳаким Самарқандий ижодига қизиқиш катта эди. Иккинчи гуруҳда Абу Бакр Жузжоний мактаби намояндалари - Абу Абдуллоҳ ибн Абу Бакр Жузжоний, Абу Мансур Мотуридий, Абулҳасан Рустуфағний, Абу Салама Самарқандийлар бор эди. Учинчи гуруҳни эса иёдийлар сулоласи вакиллари - Абу Наср Иёдий, унинг фарзандлари Абу Аҳмад ва Абу Бакр Иёдийлар ташкил этарди. Бу гуруҳлар ўртасидаги баҳслар турли кўринишларда намоён бўлди ва бу калом илми ривожига ижобий таʼсир этди.
Маʼлумки, калом илмида мутакаллимлар мавқеини белгилашда уларнинг ижтимоий- сиёсий масалалардаги қарашлари муҳим ўрин тутган. Ҳакимлар давлат билан ҳамкорликни рад этмай, унинг вакиллари билан бирга фаолият кўрсатганлар. Масалан, Абулқосим Ҳаким Самарқандийнинг “Китоб ас-савод ал-аʼзамъ�� асари сомонийлар таклифи асосида ёзилган ва бу китобдан ўша даврда Мовароуннаҳрда асосий қўлланма сифатида фойдаланилган.
Гап шундаки, исломга янги ўтган минтақа- ларда яʼни Мовароуннаҳрда илоҳиёт борасида турли масалалар вужудга келдики, бу жуда кескин тус олди. Чунки мазкур ҳудуддаги турк ёки суғд учун ислом аҳкомлари ва талабларига жавоб беришга тайёр эмас эди. Бу эса охир оқибатда бир қатор исёнларга ҳам олиб келди. Буларнинг барчаси Мовароуннаҳрда келгусида мустақил илоҳиёт анʼаналари вужудга келиши учун етарли замин тайёрладики, натижада нисбатан кўп сонли диний муҳит юзага келди.
Мана шундай шароитда унинг таʼлимоти билан батафсил танишиб, бу таʼлимотнинг мазмун-моҳиятини теран англаган издошлари, насафийлар сулоласидан ва бошқа сулолалардан етишиб чиққан йирик мутакаллим Абу-л-Юсур Паздавий (ваф. 1099 й.), Абу-л-Муин Насафий (ваф. 1114 й.), Саффор Бухорий (ваф. 1134 й.), Абу Хафс Нажимиддин Умар Насафий (ваф. 1142 й.), Али ибн Усмон Ўший (ваф. 1173 й.), Сабуний Бухорий (ваф. 1184 й.), Умар Ҳанафий (ваф. 1200 й.)лар Имом Мотуридий таʼлимотини давом эттириб, уни янада ривожлантиришди.
Мовароуннаҳр калом мактабини шаклланишида ва тараққий эттиришда Самарқанд илмий муҳитини ҳам алоҳида ўрни бор. Ушбу калом мактабининг тараққиётини уч даврга бўлиб ўрганиш мумкин.
1) Мотуридийгача бўлган даври (ИХ).
2) Мотуридий ва унинг сафдошлари даври (Х).
3) Қайта тикланиш даври (ХИ-ХИИ).
Биринчи даврда юксак мартабали ва нуфузли ҳанафия олимларининг хизматлари катта бўлди. Дастлабкиларидан, ҳанафийлар орасида машҳур бўлган “Китоб ал-алим ва-л-мутааллимъ�� (“Устоз ва шогирд китобиъ��) асарининг муаллифи Абу Муқотил Самарқандий (ваф. 823 й.) номи тилга олинади. Унинг асари ҳанафия анʼанаси йўлидаги калом илмининг энг дастлабки қадамларини кузатиш имконини беради. Чунки у устоз қарашларини аниқ етказиш ва тушунтириб беришга интилган. Ушбу асар ўқувчи (муаллифни ўзи) ва устоз (Абу Ҳанифа) ўртасидаги савол-жавоб тариқасида тузилган.
Мовароуннаҳр калом мактабига замин тайёрлашда Абу Бакр Муҳаммад ибн Ямон Самарқандийнинг (ваф. 881-82 й.) ҳам алоҳида ўрни бор. Унинг ҳаёти Самарқанд шаҳрида кечган. Мовароуннаҳрлик мутакаллимлардан олимнинг ҳаёти тафсилотларига нисбатан, асарлари бизгача етиб келганлиги билан фарқланиб туради. Абу Бакр қаламига мансуб “Китоб ал-анворъ�� (“Зиё китобиъ��), “Китоб ал-иʼтисомъ�� (“Ўзаро боғланиш китобиъ��), “Китоб маолим ад-динъ�� (“Динни билдирувчи асаръ��) каби асарларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Олимнинг яна бир асари “Китоб ар-радд ала-л- карромия” (“Карромийларга раддия китобиъ��) деб аталган бўлиб, бу асар ҳам илоҳиёт масалаларига оиддир. Бу асарни Муҳаммад Самарқандий яшаган даврда шаҳарда маʼлум мавқега эга бўлган карромийлар таʼлимотига қарши ёзилган раддия асарлари қаторига кирица бўлади.
Ушбу мактаб ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган яна бир сермаҳсул олим Абу Мути Макҳул ибн Фазл Насафий (ваф. 930 й.) дир. Ўқимишли оила вакили бўлган олим заковатли олимлар сулоласи асосчиси эди. Мазкур сулола уч авлод вакиллари мотуридияривожига катта ҳисса қўшдилар. Улардан Абу-л Муин Насафий ўзини эслаб ўтиш кифоядир. Макҳул ан-Насафий ўз даври илоҳиётида асосий ўринлардан бирини эгаллаган бўлса-да, лекин манбаларда унинг ҳаёти ҳақидаги маʼлумотлар деярли учрамайди. У “Китоб аш-шуў” (“Нур китобиъ��), “Китоб ал-луʼлуётъ�� (“Дурдоналар ҳақидаги китобъ��), “ал-Радд ала аҳл ал-бидʼаъ�� (“Бидат аҳлига радия”) номли асарларнинг муаллифидир. Унинг учинчи асари “ар-Радд ала аҳл ал-бидʼаъ�� (“Бидʼатчи, адашган ва адаштирувчи фирқаларга раддиялар китобиъ��) бевосита илоҳиёт соҳасига алоқадор бўлиб, муаллиф замондошлари орасида кенг тарқалган [15]. Ундаги маʼлумотлар мазмундорлиги ва ниҳоятда аниқлиги билан ушбу фан соҳасидаги биринчи даражали манба сифатида диққатимизни ўзига жалб қилади.
Иккинчи давр Ҳаким Самарқандий (ваф. 953 й.) Мовароуннаҳр илоҳиёт мактаби ривожида муҳим ўрин тутади [20: 606]. У калом билан бир қаторда бошқа диний илмлар билимдони сифатида эʼтироф этилганлиги унинг мамлакат қозиси лавозимини эгаллаганлигидан кўринади. У Мотуридий билан биргаликда Самарқандда Абу Наср Иёдийдан таʼлим олган. Унинг ҳанафийлар орасида машҳур “Китоб ас-савод ал-аʼзамъ�� (“Китоб аксарият ҳалқъ��) асари Мовароуннаҳр илоҳиёт тарихида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Асар 902 йил амир Исмоил ибн Аҳмад Сомоний (892-907) буйруғига мувофиқ ёзиб тугатилган. Ушбу асар Нух ибн Мансур (976-997) даврига келиб форс тилига ҳам таржима қилинган.
Абул Муин ан-Насафий Мотуридий вафотидан сўнг унинг қабри устига қуйидаги мақтов сўзларини ёздиришга буйруқ берганини ривоят қилган: “Ушбу қабр илмларни ўз нафасларигача қамраб олган, уни тарқатишда кўп заҳматлар чеккан, у қолдирган мерос кўп мадҳ қилинган ва ўзининг умр дарахтидан кўплаб мевалар тера олган улуғ зотнинг қабридиръ��
tarix fanlari nomzodi Shovosil ZIYODOV
Manba: moturidiy.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |