Қариликни тушунтурувчи дунё қарашлар.
Организмнинг ёши ҳамма вақт ҳам унинг физологик ҳолати билан мос бўлмайди, шу боис организмнинг—календар ёши (хронологик) ва биологик ёши мавжуддир.биологик ёш организнинг биологик имкониятларининг вақт ўтиши билан аста-секин намоён бо`лиши.
Биологик ёш неча йил умр кўришнинг , иш фаолияти даражасининг, организм соғлиғИнинг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Одамнинг календар ёши ва биологик ёши кўрсаткичларни ўзаро таққосланиши қариш жараёнининг қай даражада рўй берганлигини кўрсатади. Биологиок ёш cалендар ёшдан кам бўлса бу шахс узоқ умр кўради.Аксинча бўлиши эса организмнинг тез қариганлигини билдиради. ХIХ асрдаёқ қариш назариюаси яратила бошланган бўлсада ҳозирги кунга қадар қаришни изоҳловчи онтогенезнинг илмий назарияси йўқ . Ҳозирги вақтда қариш механизмини изоҳловчи 300 дан ортиқ назария яратилди, уларнинг айримлари устида тўхталамиз. И.И. Мечниковнинг фикрича физиологик ва патологик қариш –одам ўз танасида(ичагида ) мавжуд микроорганизмлар бактериялар ажратиб чиқарадиган ва оқсил парчаланишидаги, азот алмашинуви натижасида ҳосил бўлувчи ҳамда йўғон ичакдаги моддаларнинг чиришидан пайдо бўлган захарли моддаларнинг тасирида захарланиб бориши оқибатида рўй берадиган жараён ҳисобланади.
Қариш жараёнини чуқур ўрганишда И.П Павлов тажрибаларининг ҳам аҳамияти катта. Маълумки, асабнинг зўриқиши ва кўп диққат бўлиш қаришни тезлаштиради.
Академик А.А Богамолс қариш механизмини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшган олим ҳисобланади. Унинг фикрича бириктирувчи тўқима таркиби хусусиятининг ўзгариши қариш жараёнида муҳим аҳамиятга эга , чунки бу тўқиманинг ҳолати организмнинг барча ҳужайра ва тўқималарини озуқа билан таминлашни белгилаб беради.шунинг учун ҳам одамнинг ёши унинг бириктирувчи тўқимасининг ёшин билан ифодаланади.
Айрим олимларнинг (А.Б Нагорнинг, Б.Н. Никитин) фикрича қариш бу оқсиллар ўзини алмаштиришининг сусайиши оқибатидир.
Қарилиикни тушунтирувчи ҳозирги замон гипотезаларидан энг муҳимлари стоҳастик ва генетик гипотезаларидир. Стоҳастик гипотезага кўра қариш –организм ҳаёт фаолияти жараёнида тўпланадиган “ хатоликлар “, ички ва ташқи муҳит омиллари таъсирида онтогенезда бўладиган биологик механизмлар бузилишининг натижасидир. Булар , генетик структураларнинг (соматик мутатсиялар), биологик молекула—РНК нинг бирламчи жароҳати, оқсиллар, липидлар, ферментлар тузилишининг бузилишидир. Бу ўзгаришлар ҳисобига моддалар алмашинуви бузила бошлайди, организмда зарарли моддалар тўпланиб ортиб боради, ҳужайралар таркибий қисмларининг тузилишида, бўлинишида, хромосомалар тузилишида ўзгаришлар тобора ортиб боради, ҳужайралар бўлиниши, гомеостаз жараёнлари ҳам сусаяди.
Молекуляр даражадаги ўзгаришлар ҳисобига юқори тузилиш даражаларида бузилишлар кузатилади.Бошқача қилиб айтганда, генетик аппаратдаги бирламчи ўргаришлар қариликда муҳим аҳамиятга эга. Ёш ўтиши билан жараҳотловчи омиллар таъсирига хромосомалар таъсирчанлиги ортади(Н.П.Бочков), унинг натижасида ДНК – полимераза фаоллиги пасайиб , ДНК синтези секинлашади. Шу билан бирга ёш ўтиши билан иммун тизими фаоллиги аста –секин сусайиб, аутоиммун жараёнлар ўсади.
Генетик гипотезага кўра қариш жараёни ирсият назоратида кечади, яъни қариликнинг бошланиши ва тугаши ҳақидаги ахборотлар ҳужайра геномида сақланади. Қариш ирсий жиҳатдан дастурланган, махсус қариш жараёнларини идора қилувчи генларга боғлиқ деб тушунтирилади. Бу гепотезанинг исботи сифатида кўплаб мисоллар келтириш мумкин:
Ҳужайралар дефференсияцияси ва қарилик ўртасидаги боғлиқлик;
Ҳужайралар бўлинишининг сон жиҳатдан дастурланганлиги, маълум бир органлар онтогенезининг маълум бир қисмидагина функсия кўрсатади(айрисимон без—тимус,жинсий безлар инвалюсияси).
Ирсий жаҳатдан дастурланиш эволютсия жараёни билан боғлиқ. Қарилик табиий танланишнинг билвосита қолдирган изи ҳисобланади.
Кейинг йилларда қаришга алоқадор генлар аниқланиб , уларнинг фаолиятини бошқариш устида генетик тажрибалар ўтказилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |