Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet179/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Вухерерия (Wuсhereriabancrofti) вухерериоз касаллигининг чақирувчисидир. Бу узун ипсимон нематод бўлиб, урғочисинииг узунлиги 10 см, эркагининг эса 4 см. Вояга етган чувалчанглар лимфа безларида, ички аъзоларининг қон томирларида паразитлик қилади. Личинкалар –микрофиляриялар эса қон томирлар тизимида айланиб юради. Кундузги (одам фаоллиги ошган пайтда ) микрофиляриялар ички аъзо қон томирларида яшаса, кечалари-периферик қон томирларига ўтиб, одамга ҳужум қилган қон сўрувчи ҳашаротларга юқади.
Вухерериянинг асосий хўжайини одам, оралиқ хўжайини Anopheles, Culеx ва Aedes авлодларига кирадиган чивинлар. Вояга етган чувалчанглар одамда 17 йилгача, личинкалари эса 70 кун атрофида ҳаёткечиради.
Инкубацион, яъни яширин даври 3-18ой давом этиши мумкин. Касалликнинг белгилари: аввало алергик ҳолатлар юзага чиқади, кейин тана ҳарорати кўтарилади, сўнг тўқималарда шиш ва инфильтратлар ҳосил бўлади. Вояга етган чувалчанглар лимфа томирларига тиқилиб қолиши натижасида аъзолар, тана кисмлари, оёқлари йўғонлашиб кетади, бу касаллик фил oёғи деб аталади (-расм). Бу жойларда яралар ва мускуллар атрофияси куза-тилади. Касалликнинг манбаи фақат касалланган одамдир.



Паразитолигик ташхиси қонда микрофилярияларнинг топилишидир,
Лоа — лоа (Loa—лоа). /арбий Африка мамлакатларида –Loa - loa деган нематода учрайди. Уларни чақирадиган касаллик лоаоз деб аталади.
Вояга етган паразитлар тери ости клетчаткаларида ва сероз бўшлиқларида яшайди. Баъзан кўзга кириб, копьюктива остида жойлашади. Улардан туғиладиган личинкалар ўпка капиллярларида йиғилади, бир неча кундан сўнг периферик қонга чиқади. Личинкалар кундузи периферик қонда яшаса ксчалари ички орган қон томирларига ўтиб олади. Паразитларнинг асосий хўжаси одам, оралиқ хўжаси Chrysops авлодига кирувчи сўналардир.

Паразитологик ташхиси микрофилярияларни қонда аниқлашдан иборат.


ОВОГЕЛЬМИНТОСКОПИЯ
Овогельминтоскопия — паразит гижжаларнинг (гельминтларнинг) тухумлариии аниқлаш. Г е л ь м и н т о с к о п и я дейилганда гельминтларнинг тана қисмларини ёки ўзларини аниқ­лаш тушунилади. Гельминтоскопия ва овогельминтоскопия гельминтозларга ташхис қўйиш учун зарур. Бундан биринчи мақсад - даволаш, иккинчиси- гельминтозларни олдини олишдир (профилактикаси).
Дунёда биринчи бўлиб К. И. Скрябин гельминтозларнннг даволаш ва касалликни олдини олиш чораларини ишлаб чиққан. Буни К. И. Скрябин девастация деб атади. «Девастация—бу гельминтлардан сақланиш эмас, балки уларга қарши фаол ҳолда кураш, шунингдек гельминтлар билан курашибгина қолмай, балки уларнинг ҳамма тараққиёт даврларида бу касалликни қузғатувчиларига қарши кураш олиб боришдир.
Овогельминтоскопия ва гельминтоскопия усулларини қўллаш учун гельминтозлар билан касалланган бемор ахлати, сийдиги, балғами, қони, ўн икки бармоқ ичак суюқлиги, мускуллари ва бошқалар текширилади.
Одатда бемор ахлатини текшириш кўп қўлланилади, чунки чувалчангларнинг кўпчилиги одамнинг ичагида, ёки ичак билан боғланган органларида паразитлик қилади ва уларнинг тухумлари ахлат орқали ташқарига чиқади. Ахлат одатда макроскопик, сўнгра микроскопик усул ёрдамида текширилади. Макроскопик усул ёрдамида ахлатда чувалчанглар ўзи (острица, трихинелла) ёки бошчалари, етилган бўғимлари аниқланади. Микроскопик усул асосий усул бўлиб, ахлатда гельминтларнинг тухумлари ва личинкаларини аниқлашга ёрдам беради.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish