Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet178/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Профилактикаси.Шахсий профилактикаси: ветеринария назоратидан ўтмаган чўчқа гўштини овқатга ишлатмаслик керак. Жамоат профилактикаси: сотишга чиқарилган чўчқа гўштини санитария-ветеринария жиҳатидан текшириш, чўчқа фермаларини озода сақлаш,каламушларни йўқотиш ва трихинелёздан ўлган ҳайвонларни албаттакуйдириш лозим.
Ришта(Dracunculusmedinensis). Морфологик тузилиши ипсимон узун нематода бўлиб, урғочисининг узунлиги 32-120 см бўлади, эркаги эса 3 см дан ошмайди (-расм). Африка ва Осиёда тарқалган бу паразит кўпинча оёқ териси остида яшаб, драгункулёз кааллигига сабабчи бўлади. Танасининг олдинги қисмида жойлашган оғзи қизилўнгачга давом этади. Ичаги рудиментал, анал тешиги йўқ. Танасининг анчагина қисмини бачадон эгаллаб, унда кўп личинкалар- микрофилляриялар тараққий этади. Жинсий тешиги йўқ, шунинг учун личинкалар урғочи риштанинг олдинги томонидаги кутикула қаватини тешиб ёки оғзи орқали ташқарига чиқади. Личинкалар ривожланиш учун чучук сувга тушиши керак. Бемор ҳовузда ювинган вақтда личинкалар сувга тушади. Ришта личинкаси био оз вақтдан сўнг сувда куплаб учрайдиган оралиқ хўжайини – тубан қисқичбақалар (циклоп)танасига ўтиб, ривожланади.Одам бу сувни ичган ёки оғзини чайқаган вақтда циклопларни ютиб юборади.Циклоп танасидаги личинкалар хўжайинини ичак деворини тешиб, қон томир-лар тизимига ўтади. Қон, тўқима суюқлиги орқали тери ости клеткасига бориб, воягa етади. Марказий Осиёда риштанинг манбаи эски Бухоро бўлган, шу жой аҳолисининг кўп қисми драгункулёз билан оғриган. Паразитнинг ривожланишини текшириш ва касаллик-нинг олдини олишда рус олимлари А. П. Федченко, Л. И. Исаев ва бошқалар катта ҳисса қўшганлар. Ҳозирга келиб мамлакатимизда ришта манбалари йўқотилган.



1 2
Расм. Ришта- Dracunculismedinensis. 1- оёқни териси остидан маълум бир қисми чиқиб турган ришта; 2- оёқни териси остидан чиқазиб олинган ришта;
Филяриялар оиласи (Filariidae). Бу оилага мансуб бўлган нематодалар қон паразитлари бўлиб, филяриатозлар деган касалликларга сабаб бўлади. Филяриатозлар тропик ва субтропик иқлимли мамлакатларда кенг тарқалган гельминотозлардан бўлиб, трансмиссив касалликлар гуруҳига киради. Одамда асосан қуйидаги филяриатозлар учрайди: вухерериоз, лоаоз, онхоцеркоз, бругиоз ва бошқалар.
Филярияларнинг танаси одатда ипсимон шаклда бўлиб, иккала томони учланиб кетган. Оғзи бош қисмида жойлашган бўлиб, ҳалқум, сўнг қизилўнгачга давом этади. Ҳазм канали анал тешиги билан тугайди. Урғочилари тирик личинкалар туғади, жинсий тешиги бош қисмига яқин жойлашган. Филяриялар хўжайннларини алмаштриб ривожланади: одам—асосий, дефинитив хўжайин, оралиқ хўжайинлар эса бўғимоёқлилар асосан, икки қанотлилардир. Вояга етган даврлари одамнинг тана бўшлиғида, ички аъзоларида, лимфа тизимида паразитлик қилади, личинкалари эса қон-томир тизимида айланиб юради. қон сўрувчи ҳашаротлар беморларни чаққанда қон билан бирга филярияларнинг личинкаларини ҳам сўриб олади. Оралиқ хўжайин ошқозон-ичак тизимига тушгач личинкалар ичак деворини тешади ва тана бўшлиғига ўтади, сўнг кўпроқ мушаклар ёки мальпиги найчаларига бориб икки марта туллайди. 2-3 ҳафтадан кейин личинкалар ҳашаротнинг яна тана бўшлиғига қайтиб келади. Бу жойдан личинкалар астақсекин унинг ҳартумига йиғилади ва ҳашарот одамни чаққанда одамга филярияларни ифлосланган оғиз аппарати орқали ички аъзоларига ўтказади. +он айланиш тизимига тушган паразитлар қон орқали ички аъзоларига ўтади, улар шу жойда ўсади, ривожланади ва 3-18 ойдан кейин вояга етади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish