Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Ташхиси.Паразитологик ташхис:ахлатни текширишгава тухумларни аниқлашга асос- ланган. Шахсий профилактикаси



Download 56,4 Mb.
bet174/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Ташхиси.Паразитологик ташхис:ахлатни текширишгава тухумларни аниқлашга асос-
ланган. Шахсий профилактикаси умумий гигиена қоидаларига риоя қилишдан иборат.
Жамоат профилактикаси беморларни даволаш, одам ахлатини қишлоқ хўжалигида ишла-
тишданолдин уни зарарсизлантириш (компостлаш) ёки ҳожатхона ўраларига сўндирил-маган оҳак сепишдан иборат.
Эпидемиологик аҳамияти - аскаридоз билан касалланган одам бир ўзи инвазия манбаи бўлиб ҳисобланади, чунки одамаскаридасигаяқинбўлгантурларичўчқа, от,товуқвабошқаҳайвонларнингичагидапаразитликқилибяшайди. Буларнингличинкалариодамдамиграцияқилишимумкин, аммоҳечқачонвоягаетгандавридаяшамайди, шусабабданэпидемиологикжиҳатданаҳамиятгаэгаэмас.
Острица (Enterobiusvermicularis).Острицаҳаммаердатарқалганодампаризитибўлиб, энтеробиозкасаллигиниқўзғатувчисидир. Кўпроқ болаларда учрайди.
Морфологик тузилиши. Острица кичкина чувалчанг бўлиб, урғочисининг узунлиги 10-12 мм. эркагиники эса 2 мм дан 5 мм гача бўлади. Танаси дуксимон бўлиб, бош томони қавариб чиққан ва кенгайган кутикула - везикула билан ўралган (-расм. )
Танасининг орқа томони эркагида спиралга ўхшаб эгилган бўлиб, битта спикуласи бор, урғочисида эса туғри бигизсимон кўринишда учланиб кетган. Оғзи учта лаб билан ўралган. қизилўнгач шарсимон кенгаймада - бульбусда тугайди. Бульбусда кутикулали чайнаш пластинкалари бўлади. Озуқа моддалар ўрта ичакка ўтиб, кейин сўрилади. Ҳазм бўлмаган моддалар орқа ичакдан анал тешиги орқали ташқарига чиқиб кетади.
Острицада қон айланиш ва нафас олиш тизимлари бўлмайди. Нерв ва сийдик ажратиш тизимлари тузилиши жиҳатидан аскариданикига ўхшайди. Острицалар ҳам айрим жинсли нематодлардир, уларнинг жинсий тизими найсимон бўлиб, аскариданикига ўхшайди, лекин аскариданикидан фарқ қилиб, эркагида фақат битта спикула бўлади.
Ривожланиш цикли. Острицалар одамнинг ингичка ичагининг иккинчи ярмида, йўғон ичагининг бош қисмларида паразитлик қилади. Улар ичак деворига везикула ёрдамида бирикади ва унинг шу ҳолатда сақланишида бульбус ҳам иштирок этади. Уруғланиб, бачадони тухумга тўлган урғочилари ичак деворига яхши ёпишиб ололмайди, шу сабабдан ичак перисталтикаси туфайли тўғри ичакка тушади. Бир қисми бемор ахлати билан ташқарига чиқади, бошқалари, айниқса тунда, анал тешикдан фаол ҳаракатланиб ташқарига чиқади ва анус атрофидаги тери бурмаларига 12000 га яқин тухум қўяди. Тухум қўйишдан олдин острицалар суюқлик ажратади, бу суюқлик ёрдамида тухумлар терига ёпишиб қолади. Урғочиси тухумларини қўйиб бўлганидан, кейин буришиб ўлади, эркаги эса урғочиларини уруғлантиргандан сўнг ҳалок бўлади. Личинкалари ташқи муҳитда жуда тез ривожланади. Личинкаларнинг тухум ичида ривожланиши учун 4 - 6 соат кислородли муҳит ва ҳарорат 35 – 36оС бўлиши зарур. Шундагина тухум инвазия қобилиятига эга бўлади. Демак, тунда қўйган тухумлар тонг отгунга қадар етилади.



Расм Осрицанинг урғочиси ва эркаги


Одатда энтеробиозда анал тешиги атрофи жуда қичийди, чунки урғочи остриналарнинг тухум қўйишдан олдин ажратган суюқлиги яна бир муҳим биологик хусусиятга эга, яъни терини қичиштиради. Терини қашлаганда острица тухуми тирноқ остига кириши мумкин. Гигиена қоидаларига риоя қилмаган беморлар ўзларига яна қайтадан касалликни юқтириб олади. Касалликнииг мана шундай яна кайтадан юқиши аутореинвазия дейилади. Шунинг учун беморлар кўпинча болалар, бир неча йилларгача энтеробиоз билан касалланиб юради. Гижжа беморларнинг ички кийимлари, чойшаб ҳамда ўйинчоқлари орқали ҳам юқади. Ютиб юборилган инвазион тухумлар пардаси ошқозон-ичак шираси таъсирида эриб, ичидан личинка чиқади. Бу личинкалар ичакда ўсиб, ривожланади ва вояга етади. Тухумлар ичакка тушгандан кейин, 2 - 4 ҳафта ўтгач улардан острицанинг вояга етган шакли пайдо бўлади.


Острицалар ичакда яшар экан, ичак шиллиқ пардасини жароҳатлаб, яллиғланишига сабаб бўлади. Энтеробиозда иштаҳа йўқолади, одамнинг қорни оғриб туради, кўнгли айнайди, қайт қилиши кузатилади. Анал тешигининг атрофи қичийди, шу сабабдан асабийлик, ҳолдан кетиш кузатилади, Болалар кўпинча инжиқ, ва уйқусида кўп безовта бўлади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish