Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet182/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Острица тухумлари. Тухумнинг шакли узунчоқ, бир томони бироз ясси. Узунлиги 50-60 мкм, эни 20-30 мкм. Устидаги пардаси текис ва рангсиз, кўпинча ичида личинкаси кўриниб туради.
Қил бошли гижжа тухумлари. Улар бочкасимон шаклда, тилла сариқ рангли бўлиб, узунлиги 50-54 мкм, эни 22-33 мкм. Тухуми қалин пардага ўралган, қутбларида анча пуфаксимон моддалар кўринади.



Расм Паразит чувалчанглар тухумлари


1-Schistosomahaematobium; 2-Schistosomamansoni; 3-Fasciolahepatica; 4- Schistosomajaponicum; 5-Paragonimmusringeri; 6-Dicrocoeliumlanceolatum; 7-Clonorchissinensis; 8-Opisthorchisfelineus; 9-Taeniarhynchussaginatus; 10-Diphyllobotriumlatum; 11-Hymenolepisnana; 12- Hymenolepisdiminuta; 13-Trichocephalustrichiurus; 14-Ascarislumbricoides(уруғланмаган,оқсил қобиғисиз); 15- Ascarislumbricoides(уруғланган тухум); 16- Ascarislumbricoides(уруғланмаган тухум,оқсилли қобиғи билан);17-Enterobiusvermicularis;


БЎҒМОЁҚЛИЛАР (ARTHROPODA)

Бўғимоёқлилар ҳайвонот дунёси орасида турларга энг бой бўлган типдир. Бу тип 1,5 миллионга яқин турни ўз ичига олади. Улар денгизларда, чучук сув ҳавзаларида, қуруқликда ва ҳавода яшайди. Бўғимоёқлилар табиатда жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, асосан бошқа ҳайвонларга овқат бўлиб хизмат қилади, ўз навбатида ўсимликлар, ҳайвонлар билан овқаланади. Айримлари паразитлик, бошқалари эса эркин ҳаёт кечириб, чириб бораётган органик моддалар билан озиланади. Одам ҳаётида ҳам аҳамияти хилма-хилдир: 1) кўпчилик ҳашаротлар қишлоқ хўжалиги учун турли-туман экинларнинг зараркунандалари ҳисобланади; 2) ҳашаротларнинг гулли ўсимликларни чанглатувчи организмлар сифатидаги роли катта; 3) айрим ҳашаротларни одамлар ўзлари кўпайтиради, чунки улардан олинган маҳсулот озуқа модда (асалари) ва енгил саноат корхоналарида хом ашё сифатида (ипак қурти) ишлатилади; 4) кўпчилик вакиллари одам паразитлари, касаллик тарқатувчилар, касалликнинг табиий манбалари ва 5) заҳарли бўғимоёқлилардир.





Расм. Бўғимоёқлиларнинг турли вакиллари


Бўғимоёқлилар икки ёнлама симметрик, уч қаватли, иккиламчи оғизли ҳайвонлар сифатида табиатда кенг тарқалган. Танаси ҳалкали чувалчангларникига ўхшаб метамерлардан тузилган. Лекин буларнннг метамерияси гетерономли бўлиб, танаси бир хил бўлмаган сегментларга бўлинади. Бир-бирига ўхшаш сегментлар ўзаро бирикиб, бош, кўкрак ва қорин қисмини ташкил қилади. Шу типга кирган вакилларнинг оёқлари филогенетик жиҳатдан полихеталарнинг параподияларидан келиб чиққан бўлиб, танага бўғимлар ҳосил қилиб бирикади. Ҳар бир оёқ ўсимтаси бўғимлардан ташкил топганлиги туфайли бўғимоёқлилар деган ном олган. Оёқ, ўсимталари танасининг ҳар хил сегментларида жойлашган бўлиб, ўлжани ушлаш, озуқа моддаларни майдалаш, ҳаракат ва ҳоказо функцияларни бажариш учун хизмат қилади.


Бўғимоёқлилар қадимги ҳалқали чувалчанглардан келиб чиққан бўлиб, шу чувалчангларга хос бир қанча белгиларни сақаб қолган. Лекин прогрессив эволюция жараёнида улар анчагина мураккаб тузилишга учраган ва умурткасиз ҳайвонларнинг юқори даражада турадиган типи бўлиб қолган.
Бўғимоёқлиларнииг танаси хитинли кутикула билан қопланган. Хитин мушаклар бирикадиган жой бўлиб ҳисобланади, шу туфайли ташқи скелет вазифасини ҳам бажаради. Хитин бир қанча моддалардан, бирикмалардан ташкил топгаи бўлиб, мураккаб бирикмани ҳосил қилади. Унинг таркибига липоидлар, протеинлар ва жуда ҳам мустақил бўлган органик эластик моддалар киради. Хитинли қалқон ҳайвонларнинг танасини механик шикастланишдан сақлайди. Ўсиш даврларида хитинли қоплагич тана ҳажмининг катталашувига тўсқинлик қилади, шунинг учун хи­тинли қоплагичи вақт-вақти билан ташлаб турилади ва янги-сига алмаштирилади. Янги кутикула юмшоқ бўлиб, танани катта­лашувига ҳалақит бермайди.
Бўғимоёқлиларда кўндаланг тарғил мускуллар жуда яхши ривожланган бўлиб, чаққон ҳаракат қилишга имкон берадиган мушак толаларидан ташкил топган. Мушак толалари сидирға қатлам бўлиб жойлашмайди, улар тананииг бирор қисмини Ҳаракатга келтирадиган айрим мушакларни хосил қилади ва хитинли скелетга бирикади. Шунинг натижасида тана жуда тез ва хилма-хил ҳаракатлар қила оладиган бўлиб қолади. Масалан, acaлари секундига 400 мартадан кўпроқ қанот қоқади. Бўғимоёқлиларнинг тана бўшлиғи аралаш-миксоцель. Бу бўшлиқ иккиламчи тана бўшлиғини бирламчи тана бўшлиғига қўшилиб кетиш йўли билан келиб чиққан. Ҳазм аъзолари олдинги, ўрта ва орқа ичакдан иборат. Олдинги ичак оғиздан бошланиб ютқун, қизилўнгач, жиғилдон ва ошқозон қисмларига бўлинади. Ўрта ичакда овқат ҳазм бўлади ва сурилади. Ичакнинг шу қисмидан ҳазм ширалари ажратадиган найсимон ўсимталар чиқади. Орқа ичак анал тешиги билан тугайди. Олдинги ва орқа ичак эктодермадан ҳосил бўлади, ўрта ичак эса энтодермадан ривожланади. Сийдик ажратиш аъзолари ҳар хил тусда тузилган. Айримларида тананинг битта сегментида такомил этган мураккаб метанефридийларданиборат бўлади. Буларнинг ташқирига очиладигаи йўллари бош-кўкрак қисмининг оёқ ўсимталари асосида яъни тагида очилади (антеннал, максилляр ёки коксал безлар).
Бошқа бўғимоёқлилар ажратиш аъзолари тана бўшлиғидан бошланадиган ва ўрта ҳамда орқа ичак чегарасида ичакка очиладиган экскретор найчалар тизимидан иборат бўлади (Мальпиги найчалари).
Mapказий нерв тизими ҳалқали чувалчангникига ўхшаб тузилган. Бош мия (ҳалқали чувалчангларда ҳалқум усти нерв тугунлари, ҳалқум атрофи нерв ҳалқаси, ҳалқум ости нерв тугунлари) ва қорин нерв занжиридан иборат. +орин нерв занжири метамер бўлади. Ҳар бир сегментда бир жуфт нерв тугуни бўлиб, улардан бир жуфтдан периферик нерв толалар бошланади, улар теригача ва аъзоларгача етиб боради ва ҳар бир сегментдаги аъзоларни идора қилиб туради. Баъзи бир бўғимоёқлиларда бир-бирига яқин ётадиган сегментлардаги тугунларнинг қўшилиб кетиши натижасида метамерия бузилиши мумкин. Айниқса ҳашаротларда бош мия мураккаб тузилган бўлиб, уч бўлимдан: олдинги бўлим - протоцеребрум (кўрув) мияси, ўрта бўлим - дейтоцеребрум (ҳидлов мияси), орқа мия - тритоцеребрумдан (сезгининг бошқа турлари билан боғланган бўлим) ташкил топган. Олдинги бўлимда ҳашаротлар бош миясининг олий бўлими ва шартли рефлекс фаолиятининг маркази бўлиб ҳисобланадиган қўзиқоринсимон ёки поясимон таначалар бўлади. Ҳашаротларнинг бош мияси тузилишининг мураккаблиги жиҳатидан тубан даражадаги умуртқали ҳайвонлар миясидан қолишмайди Функционал жиҳатдан ҳам бўғимоёқлиларнинг нерв тизими юксак даражада ривожланган. Масалан, ҳашаротларнинг ҳаётини кузатсак, уларда мураккаб инстинктлар борлигини кўрамиз. Айниқса тўп-тўп бўлиб яшайдиган ҳашаротлардан асаларилар, чумолиларнинг инстинктлари мураккаброқ. Улар хулқ-атворининг мураккаблиги жиҳатидан ҳам тубан даражали умуртқали ҳайвонлардан қолишмайди. Сўнгги вақтларда ҳашаротларнинг нерв фаолиятида шартли рефлекслар катта роль ўйнаши аниқланган. Шартли рефлекслар гулларнинг рангига, ҳидига, ари уясининг атрофидаги буюмларга осонгина ҳосил бўлади. Шартли рефлекслар овқат топиш ва турган жойида мўлжал олишда ҳашаротларга катта ёрдам беради.
Қон айланиш тизими очиқ: қон ёки унинг ўрнини босадиган гемолимфа фақат қон томирлар бўйлаб ҳаракатланмасдан, тана бўшлиғининг чегараланган қисмларида (лакуналар, синуслар бўйлаб) ҳам ҳаракатланади. Қонининг ранги зангори ёки рангсиз бўлади. Рангсиз қон гемолимфа деб аталади. Дарё қисқичбақасининг қонида гемоцианин деган мураккаб оқсил бўлиб, унинг таркибида мис атомлари бўлади. Оксидланган мис қонга зангори ранг беради. Гемоцианин кислород ва карбонат ангидридни ташиб юради, яъни гемоглобин вазифасини бажаради. Ҳалқали чувалчанглардан фарқли равишда бўғимоёқлиларда марказий қон айланиш аъзоси - юрак бўлиб, уларнинг бу аъзоси кўпинча клапанлар билан таъминланган ва бир қанча бўлимлардан иборат бўлади. Юрак тананинг орқа томонида жойлашади, қон айланиш доираси битта.
Бўғимоёқлиларда махсус нафас олиш аъзолари яхши ривожланган. Нафас олиш аъзолари ҳар хил типда тузилган, баъзиларида жабралар, бошқаларида эса трахеялар ёки япроқсимон ўпкалар, айримларида эса ҳам ўпка, ҳам трахеялар бўлади.
Бўғимоёқлилар айрим жинсли ҳайвонлардир. Эркаклари ва урғочилари бир жуфт жинсий безларга эга. Бундан ташқари эркакларида ypyғ пуфакчаси, уруғ йўллари ва ташқи жуфтлашувчи аъзо бўлади, Урғочиларида эса уруғни қабул қиладиган аъзо ва уруғланган тухумлар қўйишига хизмат қиладиган алоҳида қуйгичи бўлади. Кўпчилик бўғимоёқлиларда жинсий диморфизм кузатилади.
Бўғимоёқлилар типи тўртта кенжа типга бўлинади:
1. Трилобитсимонлар — Trilobitomorpha
2. Жабра билан нафас олувчилар — Branchiata
3. Хелицералилар — Cheiicerata
4. Трахея билан нафас олувчилар — Tracheata

1.Трилобитсимонлар кенжа типи (Trilobitomorpha)- Трилобитсимонлар қадимги (палеозой эрасида яшаган, ҳозирги даврда қирилиб кетган денгиз ҳайвонлари бўлиб, бир қанча содда белгиларга эга бўлган типчадир. Трилобитсимонларга бир қатор синф вакиллари киради. Лекин фақат биттагина трилобитаTrilobita синфи бирмунча яхши тасвирланган. Уларнинг соддалиги тана сегментациясннинг ва оёқ ўсимталари дифференциялашмаганлигида намоён бўлади. Тузилиши билан ўз аждодлари бўлмиш полихетларни эслатади.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish