Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Эгри бошли гижжа (Ancylostomaduodenale)



Download 56,4 Mb.
bet176/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Эгри бошли гижжа (Ancylostomaduodenale). Эгри бошли (қийшиқ) гижжа одамнинг ўн икки бармоқ ичагида паразитлик қилади, унинг чақирадиган касаллигини анкилостомидоз дейилади. Анкилостомидоз шахтёрлар, ер қазийдиган ишчилар ва қишлоқ, хўжалиги ходимлари орасида кўпроқ учрайди, баъзи жойларда эса касбга алоқадор касаллик ҳисобланади.
Морфологик тузилиши. Урғочисининг узунлиги 10 - 18 мм, эркагиники эса 8 - 11 мм бўлади. Танасининг ранги оқимтир-кул ранг бўлиб, бош томони орқага қараб эгилган, шу сабабдан эгри бошли ёки қийшиқ бошли гижжа дейилади. Оғиз томони оғиз капсуласи билан ўралган бўлиб, унинг ичида кутикулали тишлари жойлашган. Анкилостомалар ўн икки бармоқ ичакда яшаб, унинг шиллиқ қаватига ёпишиб олади ва оғиз капсуласидаги тишлари билан ичак деворини шикастлайди. Ҳосил бўлган яралардан қон оқади, паразитлар шу қон билан озиқланади. Демак, анкилостома қил бошли гижжа сингари, гематофагдир. Ичак деворидаги яралар яллиғланади, йиринглайди. Урғочисида танаси-
сининг орқа томони учли бўлиб, эркагида эса учи кенгайган ва жинсий халтачага айланган бўлади. Спикулалари - жинсий копулятив аппарат иккита бўлади.



Ривожланиш цикли. Анкилостомалар ўн икки бармоқ ичакда копуляция қилади. Уруғланган урғочиси ҳар куни 10000 дан ортиқ тухум қўяди. Тухумлари бемор ахлати билан ташқарига чиқади. Қулай ташқи муҳитда (ҳарорат 25 - 27С) 24 соат ўтгач тухумлардан личинкалар чиқади. Рабдитли личинкалар (личинкаларнинг ривожланишини I -чи) даври туп-роққа тушиб, чириган органик моддалар билан озиқланади ва икки марта
туллайди.



Расм Эгри бошли гижжа (Ancylostomaduodenale) ни ривожланиш цикли


Иккинчи марта туллаганда устидаги пардаси ажралади, лекин тушиб кетмайди, ҳу сабабдан личинка гўё жилд ичида ётгандек бўлади. Бу даврдаги личинкалар филяриясимон личинкалар бўлиб, одам учун инвазион ҳисобланади. Инвазия одатда, личинкаларнинг одамни оёқ ёки қўл териси орқали кириши билан юз беради. Хўжайини терисига кириб олган личинкалар қон томирлар системасига ўтиб, биринчи юракка, сўнг ўпка
капиллярларига боради ва альвеолаларга тушади. Альвеоллаларга тушган личинкалар аста-секин нафас йўллари орқали ( бронхлар, трахея, ҳиқилдоқ) ҳалқумга оғиз бўшлиғига тушади ва ютилади, ўн икки бармоқ ичакда личинкалар ичак шиллиқ пардасига ёпишиб ривожланади ва вояга етади. Бундай юқиш йўли фаол инвазия дейилади. Лекин анкилостомидоз нофаол йўл, яъни суст (пассив) йўл билан ҳам юқиши мумкин. Масалан, одам филяриясимон личинкалар билан ифлосланган овқатни еганда ёки сув ичганда личинкалар ичакка тушади ва ривожланиб, вояга етади. Суст инвазия личинкалар миграцияни ўташи шарт эмас. Вояга анкилостомалар 2 йилдан 5-8 йилгача яшаши мумкин. Эгри бошли гижжанинг патоген таъсири жуда катта бўлиб, тишчали оғиз капсуласи билан ичак деворини шикастлайди, ёпишган жойини тез-тез ўзгартиргани учун озгина вақт ичида ичак деворида яхлит яралар ҳосил бўлади ва ичакдан қон оқишига сабаб бўлади. Анкилостомидозга хос белгилардаи бири камқонликдир, айрим ҳолатларда беморнинг гемоглобини 15 - 20 фоизга тушиб кетади. Болалар жисмоний жиҳатдан яхши ривожланмайди, озиб кетади. Катта ёшли одамларда дармонсизлик, камқувватлилик, бош оғриб, айланиши, қорин оғриғи ва шунга ўхшаш белгилар кузатилади.



Расм Анкилостомодозлар билан зараланиш



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish