Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


ОВОГЕЛЬМИНТОСКОПИЯНИНГ МИКРОСКОПИК УСУЛЛАРИ



Download 56,4 Mb.
bet180/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

ОВОГЕЛЬМИНТОСКОПИЯНИНГ МИКРОСКОПИК УСУЛЛАРИ
1. Натив суркаш усули. Бу энг оддий усул бўлиб, лекин кам натижа беради. Бир томчи глицериннинг 50 % ли сувдаги эритмасини буюм ойнасига томизилади, сўнг нўхат катталигидаги ахлатни ёғоч таёқча билан олиб глицерин эритмасига яхшилаб аралаштирилади. Ахлат суркалган буюм ойнаси қоплагич ойнача билан ёпиб, микроскоп остида текширилади.
2.Чўктириш усули (Телеман усули). Ахлатнинг беш жойидан нўхат катталигида намуна олиниб пробиркага солинади, устидан кучли хлорат кислотаси ва унга тенгмиқдорда эфир қуйилади,сўнгра шиша таёқча билан яхшилаб аралаштирилади. Ҳосил бўлган ара-лашма қил элакда сузилиб, пробиркаларга қуйилади ва 1минут центрифугада айлантири-лади. Натижада пробиркаларда учта аниқ қатлам ҳосил бўлади: устки қатламда эриган ёғ, ўртада-кислотада эриган оқсил моддали қават ва пастки қатламда эримаган моддалар-нинг заррачалари, клетчатка, тузлар ва ҳоказолар. Шу қатламда гельминтларнинг тухуми ҳам бўлади. Пипетка ёрдамида ана шу учинчи қатламдан намуна олиниб, буюм ойнасига
суркалади ва устини қоплагич ойнача билан ёпиб, микроскоп остида текширилади.
3. Флотация (қалқиб чиқиш) усули. Қалқиб чиқиш усулини биринчи марта 1911 йилда рус гельминтологи Гинзбург томонидан таклиф қилинган бўлиб, кейинчалик бир неча олимлар томонидан такомиллаштирилган.
а)Фюллеборн усули. Текшириладиган ахлатнинг 4 - 5 жойидан катталиги нўхатдек намуна олинади ва кичкина (чинни) идишга солинади, яхшилаб аралаштириб, устидан секин-аста ош тузининг тўйинган эритмаси куйилади (бир қисм ахлатга 20 қисм ош тузининг тўйинган эритмаси солинади). Ҳосил бўлган аралашма 30 - 40 мин тиндирилади (агарда 1 соат тиндирилса натижа янада яхши бўлади). Эритмага нисбатан тухумларнинг солиштирма оғирлиги кам бўлгани учун улар эритма устига қалқиб чиқади.
б)Калантарян усули. 5 - 10 г ахлат олиниб 100 - 200 мл натрий нитрат тузининг тўйинган эритмаси билан аралаштирила­ди, 15 - 20 мин тургандан сўнг аралашманинг юзасига гельминтларнинг тухумлари қалқиб чиқади. Бу усулнинг қулайлиги тухумларнинг қалқиб чиқиш муддатини камлигидир.
Гельминтлар тухумини йиғиб олиш учун учи ҳалқа қилинган сим олинади ва сим ҳалқани эритманинг юзига горизонтал ҳолда тегизилади. Сўнгра ҳалқани силкитиб, унга илингаи нардани буюм ойнасига туширил али ва қоплагич ойна билан ёпилади. Тайёрланган препарат микроскоп остида текширилади.
Бу усулда текширилганда трематодалар ва кснг тасмасимон чувалчанглар тухумини ҳамма вақт илинтириб бўлмайди. Шунинг учун юзадаги пардани текширгандан сўнг, эритма чўкҳмасини ҳам текшириш керак. Бунинг учун узун пинетка билам бир томчи чўкма олиниб, препарат тайёрланади.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish