Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Жабра билан нафас олувчилар кенжа типи



Download 56,4 Mb.
bet183/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

2.Жабра билан нафас олувчилар кенжа типи (Branchiata). Жабра билан нафас олувчиларга фақатгина битта синф вакиллари-қисқичбақасимонлар (Crustacea) киради.

Расм. Қисқичбақасимонларнинг турли хил вакиллари.


Қисқичбақасимонларга асосан денгиз, дарё ва бошқа сув ҳавзаларида ҳаёт кечирадиган бўғимоёқлилар киради. Буларнинг орасида улар­нинг йирик шакллари ҳам учрайди. Улардан баъзилари одамлар томонидан овланади. Денгиз ва чучук сувдарда яшайдиган майда қисқичбақалар планктоннинг асосий қисмини ташкил қилади. Булар жуда тез кўпаяди ва асосан балиқларга ем бўлади. Тиббиёт нуқтаи назаридан паразит чувалчангларнинг оралиқ хўжайинлари бўлмиш қисқичбақасимонларнинг баъзи турлари -циклоплар муҳим аҳамиятга эга.
Қисқичбақасимонларнинг танаси бош-кўкрак ва қорин қисмига бўлинади. Ҳар қайси қисм сегментлардан ташкил топган бўлиб, тузилиши жиҳатидан ўзаро фарқ қилади. Бош-кўкрак сегментлари бир-бирига кушилиб кетган, Корин сегментлари эса аниқ ажралиб туради. Барча қисқичбақасимонлар бошида беш жуфт оёқ ўсимталари бўлади. Булар тузилиши жиҳатидан фарқ қилиб, турли вазифаларни бажаради. Биринчи ва иккиичи жуфти бўғимли мўйловлардир, улар антеннулалар ва антенналар деб аталади. Улар сезиш, ҳидлов ва мувозанат сақлаш аъзолари вазифасини бажаради. Кейинги уч жуфти оғиз оёқлари бўлиб, жағлар вазифасини бажаради, улар юқори жағлар ёки мандибулалар ва пастки икки жуфт жағлар максиллаларидир. Кўкракнинг ҳар бир сегментида бир жуфтдан оёқ ўсимталари бўлиб, улар жағ-оёқ ҳамда юриш вазифаларини бажаради. Масалан, дарё қисқичбақаси танасининг кўкрак қисмида саккиз жуфт оёқ ўсимтаси бўлади. Шуларни олдинги уч жуфти – жағ оёқлар, қолган беш жуфти – юриш оёқлари ҳисобланади. Юқори даражали қисқичбақаларнинг қорнида ҳам оёқлар – сузгич оёқлари бўлади. Тубан даражали қисқичбақасимонларида бундай оёқлар бўлмайди. қисқичбақасимонларнинг наўас олиш аъзолари жабралардир, қон айланиш тизими эса очиқ. Тубан даражали қисқичбақаларқони рангсиз (гемолимфа), юқори даражали қисқичбақаларда эса зангори рангда бўлади. Сийдик ажратиҳ аъзолари шакли ўзгарган бир ёки икки жуфт метонефридицлардир. Буларнинг биринчи жуфти бош кўкракнинг олдинги қисмида жойлашган: унинг йўли антенналар асосига (антеннал безлар) , иккинчи жуфтнинг йўли максиллалар асосига (максиллар безлар) очилади. қисқичбақаларнинг кўпчилиги айрим жинсли бўлиб, лекин гермофрадитлари ҳам учраб туради, уларда оталаниш ташқи муҳитда кузатилади. Ривожланиши метаморфоз билан боради. Тухумдан танаси сегмент-ларига бўлинмаган, уч жуфт оёғи ва битта кўзи бор бўлган личинка ( наплиус) чиқади.
Қисқичбасимонлар синфи иккита кенжа синфга бўлинади:
1. Юқори даражали қисқичбақалар( Malacostraca);
2.Тубан даражали қисқичбақалар (Еntomostraca).Malacostraca синфининг типик вакили дарё қисқичбақасидир. Юқори қисқичбақаларнинг танаси 20-21 сегментдан ташкил топган. Танасининг барча қисмларида оёқлар бўлади. Улар денгизларда ва чучук сувларда кенг тарқалган бўлиб, уларнинг бир неча тури овланади (краб, омар, лангуст).

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish