ПАРАЗИТИФОРМ КАНАЛАР (PARAZITIFORMES)
Тиббиётда аҳамиятга эга бўлган каналарнинг оилаларига Ixodidae - иксод ва Argasidaeaprac - каналари киради.
Иксод каналар облигат гематофаглар бўлиб, умурткали хайвонларда, судралиб юрувчиларда, қушлар ва сутэмизувчиларда паразитлик қилиб яшайди.
Морфологик тузилиши. Булар анча йирик каналар бўлиб, тўйганининг танаси 2 - 3 см катталикда бўлади. Танаси аниқ ажралган икки бўлимдан: кичкина бошча ёки хартумчадан ва йирик - хақиий тана қисмидан ташкил топган. Хартумча оғиз аппаратидан ташкил топган бўлиб, оғиз ўсимталарнинг йиғидисидир: хелицералар, педипальпалар ва гипастом. Хелицералар иккита сегментдан тузилган бўиб, бошқ ўргимчаксимонларнинг хелицераларидан фарқ қилади. Асосий сегменти ўзак, охиргиси эса арра кўринишида бўлиб, ғилофга жойлашган бўлади. Хелицералар ёрдамида каналар терини жароҳатлайди, гипостом эса қон сўриш учун хизмат қилади. Каналарнинг танаси овал ёки тухумсимон шаклда бўлиб, эластик ва чўзилувчан кутикула билан қопланган. Урғочиларида эркакларидан фарқли равишда, танасининг олдинги қисми, кутикуладан ташқари, хитинли дорсал қалконча билан қопланган. Юриш оёклари 4 жуфт, бўғимларини сони олтита, охирги бўғими иккита ўткир тирноғи ва нозик суриш ёстикчаси билан тугайди. қорин томонида учинчи жуфт юриш оёклари асосида жинсий тешиги, ундан пастроқда анал тешиги жойлашган, оёқларининг охирги жуфти асосида эса, трахеяларнипг ташқарига очиладиган тешикчалари — стигмалари жойлашган бўлади.
Расм Иксод каналарининг урғочилари
Каналарнинг терисида бир қанча сезги аъзолари бўлади. Улар функционал жихатидан бир-биридан фарқ қилади. Сезги аъзоларнинг асосий қисми сезги толачалар бўлиб, уларнинг орасида термо- ва хеморсцепторлар жойлашади. Хитинли қалқон четларида оддий кўзлари жой олган. Ҳид билиш аъзолари - Галлер аъзоларидир.
Нафас олиш органлари - трахея найчалари. Сийдик ажратиш тизими Мальпиги найчаларидан иборат. Иксод каналари бошқа каналарга ўхшаб тухум кўйиб кўпаяди. Ривожланиш метаморфоз йўли билан боради: тухум, личинка, нимфа, имаго, ҳарбир даврда каналар албатта қон сўриши керак, чунки озуқасиз сўнги даврига ўта олмайди. Одатда ҳар қайси даврида каналар бир марта қон сўради.
Иксод каналарнинг ҳусусиятларидан бири уларнинг қон сўриш муддатини бир неча кун давом этишидир. Озиқланишидан олдин каналар чаққан жойига сўлагини ажратади. Сўлаги ҳазм ферментларидан ташқари, қоннинг ивнтмаслик хоссасига эга бўлган антикоагулянтларга бой. Сурилган қоннинг миқдори улар оч пайтидаги оғирлигидан 10 мартадан ортиқроқ бўлиши мумкин. Сўрилган озуқа ўрта ичакнинг кўр ўсимталарида сақланади. Вояга етган урғочи кана одатда бир марта қон сўради ва бир марта тухум қуяди, шундан кейин ҳалок бўлиши мумкин. Тухумларининг сони бир неча мингдан то 17000 гача боради, Каналарнинг ҳар бир даври турли ҳайвонларда паразитлик қилиши мумкин. Бундай каналарга уч хўжайинли паразитлар дейилади. Масалан, ит канаси, тайга канаси, дермацентр уч хужайинли каналар гурухига киради.
Иксод каналари бир қанча оғир касалликларни - тайга энцефалити, туляремия, геморрагик иситма ва бошқа касалликларни тарқатувчи сифатида хавфлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |