Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet189/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

КАНАЛАР ТУРКУМИ (ACARINA)

Морфологик тузилиши. Каналар одатда танаси бўғимларга бўлинмаган майда ўргимчаксимонларни ўз ичига олади, фақатгина баъзи бир паразит шакллари тўқ ҳолда 3—4 см катталикда бўлиши мумкин. Каналар танасида «бошча» деб аталадиган оғиз аппаратини ҳосил қилувчи оёқ ўсимталари йиғиндиси бўлади. Оғиз аппарати олдинги икки жуфт оёқ ўсимталари — хелицера ва педипальпаларидар ташкил топган. Хелииералар санчиб сўришга мослашган, педипальпалари эса,



пайgаслагич вазифаcини бажаради. Хелицералар қисқичлар каби тузилган бўлиб, ўлжани ушлаш ҳамда кесишга мослашган. Педипальналарнинг асосидаги бўғимлари бир-бири билан қўши-либ, оғиз буҳлигининг пастки деворнни ҳосил қилади. Мана шу девориинг оғиз томонидаги қисми ўсиб чиқади ва каналарнинг махсус оғиз аъзоси - гиностомни (hypo- таги, stoma- оғиз) таги ўсимтаси) ҳосил қилали. Гипостомда бир қанча тескарига қараган тиканлари бўлиб, булар кана қон сўрганда ҳўжайини баданига ёпишиб туришига ёрдам беради. Гипостом ёрдамида озуқа сўрилади. Хазм тизи оғиздан бошланиб, клоака билан тугайи. Oғиз сўш жараёида муҳм вазифани ўйдиган, мушакли халқмга давм этади, сўг қзилўнгач келади. Кизилўнгач ошқозонга очилади. Каналарда сўлак безлари бўлиб, уларнинг секрети халқумга қуйилади. қонсўриб озиқланадиган каналарда, сўлак қон ивиш жараёнини сусайтирадиган, яъни қонни ивитмайдиган ва оғриқни сездирмайдиган ҳоссаларга эга. Оғриқни сездирмаслик қон сўриш учун ахамияти катта, чунки паразитлар керакли даражагача озиқланиши мумкин, хўжайини эса буни сезмайди ва шу туфайли каналар ўлимдаи сақланиб қолади.



Расм Кананинг овқат ҳазм қилиш системаси

Сийдик ажратиш аъзолари - Мальпиги найчалари. Улар ректал пуфакчага очилади. Айрим каналарда, қон сўриш муддати қисқа бўлган турларида (масалан, аргас каналари-


да), бундан ташқари яна бир жуфт айирув аъзолари - коксал безлари бўлади. Булар ёрдамида ҳазм бўлмайдиган ва бўлолмаган моддалар чиқариб юборилади.
Нерв тизими - ҳалқум атрофи нерв ҳалқасидан иборат. Шу ҳалқанинг юқори қисми - ҳалқум усти нерв тугунларини, пастки қисми - қорин нерв занжирини қўшилиб кетиши натижасида ҳосил бўлади. Сезги органлари ўзига хос тузилган. Кўпчилик каналарда кўзлари бўлмайди, лекин улар ёруғликни бутун танаси билан сезади, кучли ёруғлик таъсирида қоронғиликка қочади. Баъзи каналарда махсус ҳид билиш аъзолари ривожлан-ган. У биринчи жуфт юриш оёқларининг охирги бўғимида жойлашиб, Галлер аъзоси- деб аталади. Каналар ўз ўлжасини, яъни хўжайинини излаганда мана шу жуфт юриш оёқларини кўтариб, ҳидларни сезган ҳолда тарвақайлаб ҳаракат қилади. Нафас олиш аъзолари трахеялардир. Улар бир жуфт стигмалар орқали ташқарига очилади. Айрим каналарда нафас олиш аъзолари мутлақо бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолда нафасни бутун танаси, териси орақали олади. қон айланиш системаси барча ўргимчаксимонларга хос. Каналар айрим жинсли бўлади. Урғочилари эркакларига кўра йирикроқ бўлади. Тухум қўйиб кўпаяди. Ривожланиш метаморфоз йўли билан боради. Тухумдан олти оёқли личинкалар чиқади. Бу личинкалар туллаб, саккиз оёқли нимфага айланади. Нимфа вояга етган давридаги имагодан жинсий аппаратини етилмаганлиги билан фарқ қилади. Уларда одатда ташқи жинсий тешик бўлмайди, Нимфа даврлари бир нечта бўлиши мумкин. Нимфа охирги марта туллаб, вояга етганда имагога айланади. Каналар ер юзида деярли ҳамма жойларида, шимолда ҳам, жанубда ҳам яшайди. Лекин, улар кўпроқ иссиқ иқлимни севадиган ҳайвонлар бўлиб, кўпчилиги илик иқлимли мамлакатларда яшайди.
Каналар орасида эркин ҳолда яшайдиган турлари, шунингдек ўсимлик, ҳайвон ва одам паразитлари маълум. Паразит каналар ўз хўжайини билан турли даражада боғланиши мумкин: айримлари фақат овқатланиш пайтидагина хўжайини танасида яшайди (қонхўр каналар), бошқалар эсабутун ҳаётини одам ва ҳайвон организмида ўтказади. Масалан, қичима канаси тери остида яшаб, тўқималар билан озиқланади. Бошқа қон сўрадиган каналарнинг баъзи турлари эса одамда паразитлик қилиб, трансмиссив касалликларни тарқатади. Каналарнинг энг муҳимларидан қуйидагиларни кўриб чиқамиз.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish