Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet185/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Entomostraca кенжа синфи -тубан даражали қисқичбақалар. Бу кенжа синфга қисқичбақаларнинг майда-майда турлари киради: тоқкўз(циклоп), сув бургаси,диптомус. Тубан қисқичбақалар дейишимизга сабаб уларнинг баъзи бир аъзолари, ҳатто тизимлари қисқичбақаларга хос бўлган ёки жуда суст ривожланган ёки мутлақо ривожланмаган. Масалан, ҳазм тизими битта ичак каналидан ташкил топган. Уни шартли равишда уч қисмга бўлиш мумкин; олдинги ичак, ўрта ва орқа ичакка. Орқа ичак анал тешиги билан тугайди. Нерв тизими фақат қорин нерв занжиридан иборат. Сезги органлари суст ривожланган: бир жуфт антеннула (йирикроқ) ва бир жуфт антенналардан ташкил топган. Кўзи оддий, тоқ. Махсус қон айланиш ва нафас олиш аъзолари йўқ.
Тоқкўз бутун танаси билан нафас олади. Сув бургасида эса жуда содда тузилган жабралар бўлиб, кўкрак ва қорин қисмининг оёқчаларини учида жойлашган. Сув бургаси танасининг орқа юзасида қисқарувчи юрак жойлашган. Юракчанинг қисқариши натижа-сида рангсиз қон - тўқима суюқлиги тана бўшлиқлари ва синусларига тарқалади.
Тубан қисқичбақалар айрим жинсли бўлиб, оталаниши сувда кечади. Лекин тухум хужайралар оталанмасдан ҳам ривожланиши мумкин - партеногенез усули билан. Тубан қисқнчбақалар бир қатор сув хайвонлари учун озуқа ҳисобланади. Тоқкўзлар кенг тасмасимон чувалчанглар ҳамда ришта учун оралиқ хўжайин бўлиб хизмат қилади. Одам ришта личинкаси бўлган тоқкўзларни сув билан ютиб юбориши натижасида бу касалликни - драгункулёзни юқтириб олади.
3. Хелицералилар кенжа типи (Chelicerata). Хелицералилар кенжа типига ўргимчаксимонлар ва асосан қирилиб кетган хайвонлар меростомалилар киради. Хелицералилар учун бош ва кўкрак қисмларининг қўшилиб, бош-кўкрак қисмини хосил килиш,мўйловларининг йўқлиги, олти жуфт оёқлари борлиги характерлидир. Уларда олдинги икки жуфт оёқлари, бош оёқлари қолган тўрт жуфт оёқлари эса юриш оёқлари хисобланади. Қорин қисмида оёқлари бўлмайди. Бошидаги оёқ ўсимталаринииг биринчи жуфти - хелицералар дейилиб, жағлар вазифасини бажаради, иккинчи жуфти оёқ пайпаслагичлари бўлиб, педипальпалар деб аталади. Колган тўрт жуфт оёқлари - юриш оёқларидир.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish