Касалликнинг олдини олиш педикуллёзни йўқотишдан иборат. Битлар, уларнинг сиркалари ва личинкалари 55° хароратда 10 - 15 мин мобайнида, 98° хароратда эса 30 секундда ўлади. Ички кийимлар ва ўрин-кўрпаларга иссиқлик ёки буғ билан ишлайдиган камераларда (100°да) ишлов берилса битлар тамомила қирилиб кетади. Шу билан бирга шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш зарур. Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, риккетсиялар ўлиб, куриб кетган битлар танасида анча вақтгача сақланиши мумкин, хатто қуриб кетган битларнинг ахлатида ҳам узоқ вақтгача ўзини юқумлилигини йўқотмайди. Демак, касаллик тарқалиши учун битлар тирик бўлиши шарт бўлмай, бемор кийимларида сақланиб қолган зарарланган битларнинг ахлати ёки ўлиги касалликни юкишига сабабчи бўлиши мумкин.
БУРГАЛАР ТУРКУМИ –APHANIPTERA
Тўла метаморфоз билан ривожланадиган ҳашаротлар ичида қанотсиз туркум — бургалар туркумидир. Уларнинг тури кўп бўлмай, 1500 гача боради. Ҳаммаси облигат гематофаглар бўлиб, иссиққонли ҳайвонларда (асосан сутэмизувчиларда) паразитлик қилади. Бургалар тиббиёт нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга: улар одамда учрайдиган оғир трансмиссив касалликларни тарқатади.
Морфологик тузилиши. Бургалар майда эктопаразит бўлиб, танасининг узунлиги 1 мм дан то 5 мм гача булади. Танаси икки ёнидан сиқилган бўлиб, тўк сариқдан то жигаррангача бўлиши мумкин. Устидан қаттиқ ялтироқ хитинли кутикула билан қопланган. Кутикуласида учи орқага қайрилган хитинлашган тукчалар бўлади.
Тукчаларнинг бир қисми ўзгариб, кенг қаттиқ тишчалар ҳосил қилади. Мана шундай тишчалар бошининг олдинги ва пастки қисмларини қоплаган бўлади. Тукчалар, тишчалар бургага хўжайиннинг жун ва патлари орасида эркин ҳаракат қилиш учун имконият яратади.
Бургаларнинг кўзлари ва санчиб сўришга мослашган оғизаппарати бошида жойлашади. Oғиз аппарати қуйидаги оғизаъзоларидан ташкил топган: бир жуфт пастки жағлар (maxillae) узун ингичка пластинкалар сифатида тузилган бўлиб, терини тешиш учун хизмат қилади. Улар асосида сўлак безлари найи (йўли) ва бир жуфт калта пастки жағ пайпаслагичлари жойлашган. Юқори лаби ўзгариб, яна битта тоқ санчувчи игнани ҳосил қилади. Пастки лаб редуцирланган, шундай бўлсада пастки лаб пайпаслагичлари яхши тараққий этган. Улар тарновсимон бўлиб, бир-бирига зич тақалиб туради, натижада санчувчи аппарат қанотлари ғилофини ҳосил қилади. Кўкрак қисмида уч жуфт оёқлари бўлиб, паразитлик йўли билан ҳаёт кечиришга мослашиши муносабати билан бутунлай йўколган. Узун ва мушакли орқа оёқлари ёрдамида сакраб тез ҳаракатланади. Масалан, одам бургаси 9 см баландликка, 32 см масофага сакраши мумкин. +орин қисми 10 буғимдан ташкил топган бўлиб, орқа қисмида жинсий аппарати жойлашган. Корин сегментларининг икки ёнида стигмалари кўринади.
Бургалар жинсий диморфизмга эга: эркаклари бир оз кичикроқ,бўлади, қорин бўлимининг охирги қисми юқорига қайрилган бўлиб, шу жойда мураккаб копулятив аппарат жойлашган. Урғочиларининг жинсий аппарати колбасасимон, хитинли резервуар уруғ қабул қилувчи пуфакча кўринишида тузилгандир.
Расм Бурганинг кўпайиш босқичлари
Урғочи бурга умри бўйи 400 - 500 гача тухум қўйиб, бир қўйишда тухумлар сони 6 - 10 тадан ортмайди. Одатда бургалар тухумлари-ни органик чириндиларга бой бўлган жойларга — пол ёриқларига, ҳайвонлар инига ва шунга ўхшаш жойларга қўяди. Тухум кўйиш албатта қон сўриши билан боғланган. Тухумдан чувалчангсимон личинкалар чиқади. Эмбриогенез даври 3 кундан то 15 кунгача давом этади, бу эса бургаларнинг турига ва ташқи муҳит шароитига, айниқса ҳарорат билан намликка бсғлиқ. Личинкалари рангсиз, пигментлашмаган, оёқсиз бўлиб, қуш канотлилар личинкасига ўхшаб кетади. Личинкалар чириётган органик моддалар, вояга етган бургалар ахлати билан озуқланади. Личинка даври ўрта ҳисобда икки ҳафтагача давом этади, лекин ноқулай шароитда (совуқлик, очлик) уч ойгача чўзилиши мумкин. Личинкалар икки марта туллайди, учинчи туллашдан кейин ғумбакка айланади. /умбакдан чиққан вояга етган даври — имаго фақат қон билан озуқланади. Бутун ривожланиш даври, ташқи муҳит шароитига қараб йигирма кундан бир йилгача давом этади. Вояга етгани 2 - 5 йил умр кўради.
Улар бир кунда камида бир марта қон сўради. Паразитлар ичагига сиққанидан ортиқ қон сўргани учун, яхши хазм бўлмаган ОЗУқа (қон) ҳашаротнинг аналь тешигидан чиқиб туради. Бургалар асосан (95%) сутэмизувчиларда, айниқса кемирувчиларда паразитлик қилади, булар муайян турдаги хўжайин билан жуда маҳкам боғланмай, бир турдаги ҳайвондан иккинчи турдаги ҳайвонга ва одамга ўтиши мумкин. Бундай гематофаг ҳайвонларга полифаглар дейилади. Табиатда шундай бургалар борки, хатто вақтинча бўлса қам илонларда, баъзи бургалар эса ҳаша-ротларнинг личинкаларида паразитлик қилади. Мушукларда мушук бургаси, итларда ит бургаси бўлади, лекин улар одамларга
ҳам хужум қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |