Сезги аъзолари ҳам юксак даражада ривожланган. Ҳашаротларда ҳар хил механик кимёвий таъсиротларни, товушларни қабул қила оладиган рецепторлар бўлади. Кўриш аъзолари оддий ва мураккаб кўп фасеткали кўзлар бўлиб, ранг ажратиладиган алоҳида омматидийлардан иборат. Мураккаб кўзларнинг сони ҳашаротларнинг биологик ҳусусиятига боғлик. Масалан, ниначининг кўзи 28 000 фасеткадан иборат. Ҳар бир омматидий фотооптик рецептор бўлиб ҳизмат қилади. Ишчи чумолилар кўзи 8 - 9 омматидийдан ташкил топган. Тактил рецепторлар ҳашаротларнинг тана юзасида жойлашган. Хеморецепторлар хид ва таъм билиш аъзолари сифатида тузилган. Хид билиш аъзолари муйлов ва жағпайпаслагичларидан, ундан ташқари оёқлари ва бутун танасини қоплаб турган тукчалардан ташкил топган. Таъм билиш рецепторлари эса оғиз-ўсимталарда жойлашган.
Хашаротлар айрим жинсли хайвонлар бўлиб, уларда жинсий диморфизм яққол кўринади. Жинсий безлар жуфт бўлиб, урғочиларда - бир жуфт тухумдон ва тухум йўллари, улар қўшилиб қинни ҳосил қилиди. Бундан ташқари ypyғ қабул қилувчи пуфакча бўлиб, унда уруғлар сақланади ва оталаниш жараёни кузатилади. Оталанган тухумлар махсус тухум кўйиш йўли орқали ташқарига очилади. Эркакларининг жинсий системаси - бир жуфт уруғдон, уруғ йўллари ва ток ypyғ отувчи канал, ҳазм тазими билан битта тешик - клоака, ҳосил қилиб ташқарига очилади.
Хашаротлар ўз тузилишини ўзгартириб етилади - метаморфоз йўли билан. Метаморфоз икки хил бўлади: тўла бўлмаган риножланиш ва тўла бўлган ривожланиш. Тўла бўлмаган метаморфоз билан ривожланадиган ҳашаротларда тухумдан чиққан личинкалар тузилиши жихатидан етук ҳашаротга ўхшаб кетади лекин баъзи бир аъзоларининг етилмаганлиги билан фарқ қилади. Личинка бир неча марта туллаб, вояга етади. Тўла метаморфоз билан ривожланадиган ҳашаротларда тухумдан чиққан личинкалар вояга етган ҳашаротлардан коскин фарқ қилиб, уларнинг танаси чувалчанга ўхшайди. Бундай личинкалар бир неча марта туллаб, харакат қилмайдиган даври - ғумбакка айланади. Бу даврда личинкаларга хос аъзолар емирилиб кетади, уларнинг ўрнига имаго аъзолари ривожланади. Ғумбакдан вояга етган даври - имаго чиқали. Хашаротларнинг табиатдаги роли жуда катта. Масалан, кўпчилик ҳашаротларнинг ҳаёти ўсимликлар ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар ўсимликлар барги, илдизи, пояси, меваси, урупғ ва бошқа аъзо ҳамда қисмлари билан озуқланади. Ўсимликхўр ҳашаротлар ялписига кўпайса жуда катта жойлардаги ўсимликларни зарарлайди ва еб қўяди. Лекин, ҳашаротларнинг ўсимликлар ҳаётидаги ижобий аҳамияти ҳам жуда катта. Масалан, чумолилар тупроқ ҳосил бўлишига ёрдам беради. Арилар, капалаклар ва қўнғизларнинг баъзи бир турлари гулли ўсимликларни четдан чангланишида катта роль уйнайди.
Ҳашаротлар табиатдаги моддалар алмашинувида ҳам катта аҳамиятга эга. Улар ўсимликлар билан озуқланар экан, ўзи ҳам бошқа ҳайвоиларга озуқа бўлади. Гўрков қўнғизва гўнг қўнғизлари каби ҳашаротларнинг санитарлик аҳамияти жуда катта.
Одамлар учун ҳам ҳашаротлар ижобий ва салбий аҳамиятга эга. Мисол учун асалари ва ипак қурти бевосита фойда келтиради. Зарарли ҳашаротлар, шу жумладан чигирткалар эса деҳқончиликка ва бордорчиликка катта зарар етказади. Лекиин энг муҳими шундаки, одамда паразитлик қиладиган ҳашаротлар анчагина бўлиб улар касаллик чақириши ва тарқатиши мумкин. Шу нуқтаи назардан ҳашоротлар тиббиётда ҳам катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |