Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet198/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Қов бити (Phthiruspubis) одам баданининг тукли жойларида яшайди: қовда, қўлтиқ таги тукида, соқолида, хатто қош-киприклари орасида яшайди.
Морфологик тузилиши. қовбити бошқа битлардан фарқ қилади: бошчаси аниқ кўриниб туради. Кўкрак ва қорин қисми бир-биридан аниқ ажралмаган бўлиб, битлар ичида энг кичкинаси бў-либ, еркаги - 1 мм, урғочисининг катталиги 1,5 ммлар бўлади.
қов бити фтириоз деган касалликни қўзғатади. У ўзининг ясси танаси билан одам терисига маҳкам ёпишиб олади. Улар хартумини терига санчиб битта жойдан қимирламасдан, узоқ вақт давомида қон сўради. Чаққан жойи тинимсиз кечаю кундуз қичийди ва кўкариб қолади.

Расм Қов бити


Унинг сўлаги гемоглобинни парчалайди, шунинг учун чаққан жойи кўкариб қолади. У жинсий алоқа вактида, умумий ўрин-кўрпадан фойдаланилганда, ички кийим ва бошқалар орқали бир одамдан бошқа одамга ўтади. қовбити касаллик тарқатиш-тарқатмаслиги исботланмаган. Аксинча, одамда яшайдиган битларнинг бошқа турлари - бош бити ва кийим бити турли касалликларни тарқатувчилар сифатида хавфлидир.


Кийимбити(Pediculusvestimenti)вабошбити(Pediculuscapitis)
бир-бирибиланчатишибсерпуштнаслберади, шунингучун, уларбиттатурнинг (Pediculushumanus) тур-хилларидебҳисобланади.



Расм Бош бити а- эркаги; б-урғочиси

Морфологик тузилиши. Бош бити бош сочларида бўлиб,ўз тухумини (сиркаларни) сочга ёпиштириб кўяди. Танасининг катталиги эркагиники 2—3 мм, урғочисиники эса 4 мм лар бўлади. Ранги тўк, кулранг бўлиб, қорин сегментларининг икки ёнида ундан ҳам тўқроқ пигмент доғлари бўлади. Кийим бити кийим-кечакларнинг чокларида яшайди ва шу жойларга сирка қўяди. Унииг танаси оч кулранг бўлиб, урғочисининг катталиги 4,7 мм лар бўлади. +орин сегментларини икки ёнидаги пигмент доғлар оч рангда, танасини қоплаб турган хитинли қопламаси жуда юпқа бўлиб, хатто сурилган қон кўриниб туради.


Битлар ҳаёт циклининг ҳамма даврида одам қони билан овқатланадиган, доимий эктопаразитдир. Бир кунда икки-уч марта 3 - 10 минут давомида қон сўради, овқатсиз ўн кунгача яшаши мумкин.
Оталанган Урғочилари бир кунда 6 - 14 тадан тухум қўяди. Кийим бити умр давомида 300 тага якин, бош бити эса 150 тагачатухум қўяди. Тухум қўйишдан бошлаб, имогогача бўлган ривожланиш даври 16 - 20кун давом этади. Вояга етган битлар 1,5 - 2 ой яшайди. Анча тез ривожланадигин бўлгани учун паразитларнинг сони қисқа вақт ичида кўпайиб кетиши мумкин.Битлар қон билан овқатланишда, одам терисига ўз сўлагини туширади. Чаққан жойлар қичишади, қашлаган териларда жароҳатлар пайдо бўлади. Битлаб кетган одам (қаровсиз қолган болалар,қариялар) педикуллёз кассаллигига учраши мумкин. Педикуллёз авж олиши натижасида организмни умуман қувватсизлантириб, колтун деган кассалликка сабаб бўлиши мумкин. Бу кассалликда жароҳатланган теридан қон чиқиб, жароҳатлар яллиғланади, йиринглайди ва сочлар бир-бирга ёпишиб қолади.
Е. Н. Павловский маъумотларига биноан бир қанча давлат арбоблари триклайн битларга «ем» бўлган экан. Шуларнинг қаторида Испания шохи Филипп II, Рим диктатора Сулла ва бошқалар. Битлар шунингдек оғир касалликлар — тошмали ва қайталама терлама (тиф) касалликларни тарқатувчисидир. Тошмали тиф билан оғриган беморнинг тaна ҳарорати кўтарилади, баданида шу касаллика хос бўлган тошмалар пайдо бўлади, боши оғриди, ҳатто ҳусидан кетиши мумкин. Бу кассалликдан биринчи ва иккинчи жаҳон урушларида қанчадан-қанча одамлар қирилиб кетган. Тошмали терлама кассаллигини чақирувчиси Провачек риккетсиялари (Ricktnnsiaprowazeki) бўлиб беморнинг қонида бўлади. Биринчи марта 1910 йилда америкалик олим Г.Т. Риккетс томонидан касалликнинг чақирувчилари тошмали тиф билан оғриган беморларнинг қонида ва уларда паразитлик қилаётган битлар ичагида аниқланган. Лекин олим ўзининг бу тажрибасини охирига етказа олмай ўзига юққан тошмали тифдан ўлади. Касаллик чақирувчисини аниқлашда ва юқиш йўлларини ўрганишда чех олими С. Провачекнинг ҳиссаси ката бўлди, аммо у ҳам ўз тажрибасини ниҳоясига етказа олмади, чунки у риккетсиялар билан зарарланган битлар устида иш олиб бориб, тажриба учун ўзига касалликни юқтиради ва бу касалликдан 1915 йилда ўлади. Бир йилдан кейин касаллик чакирувчилари тўлиқ ўрганилиб ва улар иккала олим шарафига Провачек риккетсиялар деб аталди. Тошмали тиф – қўзғатувчиларининг бемор қонида бўлишини аниқлашда рус врачи О.О.Мочутковский (1845- 1903) фидойилик кўрсатади. У тошмали тиф билан қонини ўзига инъекция қилади ва ўн саккиз кундан кегин ушбу касалликнинг оғиp кўринишига учрайди. Бит бемор қонини сўрар екан, ўзи билан касаллик чақирувчиларини олиб кетади. Риккетсиялар битлар ошқозонида кўпаяди ва ахлати билан бирга ташқарига чиқади. Риккетсиялар бит орқали икки йўл билан соғлом одамга ўтиши мумкин: 1) қонни сўрганда, яъни риккетсиялар билан ифлосланган битнинг оғизаппарати орқали (айрим маьлумотлар асосида ҳулоса қилинган, лекин зарарланган битларнинг сўлак безларида касаллик чақирувчилари топилмаган); 2) баданнинг бит ахлати қолиб кетган жойни қашланганда.
Маълумки бит қон сўраётган пайтда ахлатини чиқариб туради. Битлар ахлатида риккетсиялар бўлиб, чаққан жойлар қашланган-да, жарохатланган тери орқали чақирувчи юқади. Демак, тошмали тиф контаминация йўли билан юқади.
Қайталама терлама касаллигини тарқатувчиси ҳам битлардир. Касаллик қўзғатувчиси Обермейр спирохетаси (Spirochaetaobermeieri) бўлиб, бемор қонида аниқланган. Буни Киев универси-тети профессори Г. Н. Минх қайталама тиф билан касалланган бемор қонини ўзига инъекция қилиб, жуда оғир касалланиши билан аниқлайди. Спирохеталар бемор қони билан бирга бит ошқозонига ва бу ердан бит, танаси бўшлиғига тушади. Спирохетали битлар одамни чаққанда унга касаллик юқтирмайди, Бит эзилганда унинг танасидаги суюқлик (гемолимфа) қашланган жойга тушган тақдирдагина одамга касаллик ўтади. Битнинг битта мўйлови эзилса кифоя, бир томчи гемолимфа тушган жойдаги тери орқали спирохеталар юқади. +айталама терлама касаллиги фақат контаминация йули билан одамга юқади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish