Яшил олма бити (Шира)
Зелёная яблонная тля
(Aphis pomi
Deg.)
Умумий кўриниши
Тухумлари ялтироқ ва қора (гуруч шаклида), узунлиги 0,5мм.
Личинкалари тўқ яшил рангли. Улар ўсган
сари яшил ранги
очариб боради ва вояга етган қанотсизлари яшил рангда бўлиб,
уларда қора мўйловчалар, оёқлар ва антеннасимон учлари
бўлади. Эркагининг узунлиги 1,25 миллиметргача, урғочисининг
узунлиги 3 ммгача бўлади.
Ҳаёт цикли
Битлар тухум босқичида мева куртаклари ва новдалар учида қишлайди. Тухумдан очиб чиққандан
сўнг личинкалар дарҳол новдалар учига ўтиб, куртаклар билан озиқлана бошлайди.
Аксарият вояга
етган битлар одатда қанотсиз бўлиб, ҳар бир авлодда фақатгина оз сонли қанотли битлар пайдо
бўлади ва улар битларни тарқатиш билан шуғулланади. Бир мавсумда иқлим
шароитидан келиб
чиқиб битларнинг 10-17 авлоди бўлиши мумкин. Мавсум давомида тухумлар кўринмайди, чунки бу
пайтда урғочи битлар тирик личинкалар туғади. Фақатгина мавсум охирида тухумлар қўйилади
(қишлаш босқичи, ҳаёт цикли суратига қаранг).
Яшаш-озиқланиш маконлари
Битлар учун асосий озиқланиш макони бу олма дарахтлари.
Баъзан уларни яна нок, беҳи ва дўланада
учратиш мумкин.
Зарарлар
Личинкалар ва вояга етган битлар ёш барг ва новдаларнинг
шарбатини сўриб озиқланади (агар сони жуда кўпайиб кетса, улар
етилган барглар ва шаклланаётган меваларда ҳам
топилиши
мумкин). Зарарланган новдаларнинг ўсиши тўхтаб, қийшаяди;
барглар буришиб, қуриб қолади. Битлар ўзидан ҳидли ёпишқоқ
шира чиқаради. Бу ёпишқоқ моддани барглар, мевалар ва шохлар
учидан топиш мумкин. Кўпинча қора моғор ширага ёпишиб,
меванинг сифатини бузади. Одатда олма дарахтлари яшил олма
битининг катта тўдаси (колонияси) хужумига чидай олади.
Новда
учидаги
битлар
тўдаси
- www.hortipendium.de
Яшил
олма
бити
тўдаси
- www.hortipendium.de
Кузатиш
Қиш пайтида, баҳор келишидан бир оз олдин мева дарахтларга қўйилган
тухумлар сонини кузатишингиз мумкин. Европада зарар кўриш даражаси
мева берувчи шохнинг ҳар 2 метрида 300 тухум бўлиши
билан
белгиланади.
Ҳар доим гуллашдан сўнг ёш новдаларда яшил олма бити бор ёки
йўқлигини кузатиб боринг. Зарар даражаси ҳар 100 новдага 15 тўда
(колония) тўғри келади.
Чумолилар одатда битларни ҳимоя қилади, чунки улар битлар чиқарган шира билан озиқланади. Шу
сабабдан мавсум бошида агар дарахтингизда чумолилар ҳаракати кўп кузатилса демак битлар пайдо
бўлишни бошлаганидан ҳабар беради.
Қарши кураш
Баҳорнинг куртак ёриш даврида дарахтларга 4-6% ли ёғ аралашмасини сепинг. Ёғ ҳаракатга келишни
бошлаётган эндигина қишдан чиққан тухумларни бўғиб нобуд қилади.
Илдиз атрофидан чиқаётган ўсимталарни (эркак шохлар) тозалаб туринг ва дарахт марказидаги ўта
тикка ўсаётган новдаларни ҳам кесиб ташланг, чунки битлар бундай новдалар билан озиқланишни
ҳуш кўришади.
Ҳашарот ҳали кўпаймасдан аввал уни қўл билан йўқотиб кўпайиб кетиши олдини олиш мумкин.
Агар олма қурти каби мевага зарар келтирувчи заракунандаларга самарали ва тўғри
кураш олиб
борилса, битлар ўз-ўзидан назоратга олинади. Улар учун ортича чора кўриш талаб этилмайди.
Шундай бўлсада, агар мавсум пайтида агар кўпайиб кетган битларни қўлда йўқотиш жуда қийин
бўлса, Данадим Эксперт (0.8 - 2.0 л/га), Конфидор (0.3 л/га), ёки Моспилан (0.4 - 0.7 кг/га) каби
препаратларидан фақат зарар кўрган жойларгагина сепинг. Боғнинг барча қисмига препаратларни
фақат ҳашоратлар жуда қаттиқ босиб олгандагина сепиш мақсадга мувофиқ.
Дарахтларни азот (N) билан ҳаддан ташқари ортиқча ўғитламанг, чунки бу ҳаддан ташқари ўсишга
олиб келиб, ҳашарот тарқалишига қулай омил яратади.
Маълумотларни йиғувчи ва тайёрловчилар:
Патрик Брэди
Умид Сайфудинов
Яшил
олма
бити
-www.hortipendium.de