- Халкали чувалчанглар
- (Annelides)типи
- Зулуклар
- синфининг таркалиши,
- биологияси ва ахамияти
-
-
- Р е ж а
- 1. Ҳалқали чувалчанглар типига умумий тавсиф.
- 2. Зулуклар синфи вакиллари ва тарқалиши.
- 3. Ҳалқалилар филогенияси ва эволюцияси.
1. Ҳалқали чувалчанглар типига умумий тавсиф - Ҳалқали чувалангчанглар типига 8000 мингдан ошиқроқ тур кириб денгизларда, чучук сувларда ва тупроқда яшайди. Улар танаси бирин – кетин жойлашган аниқ ҳалқалар – бўғимларга бўлинган. Шунинг учун ҳам уларни ҳалқали чувалчанглар деб айтилади.
-
- Ҳалқали
- чувалчанглар типи
- (Annelides)
- Кўп тукли
- чувалчанглар
- синфи.
- (Oligachaeta)
- Кам тукли
- чувалчанглар
- синфи.
- (Polychaeta)
- Зулуклар
- синфи.
- (Hirudinea)
- Эхиуридалар
- синфи
- (Echiuroidea)
-
- Вакиллари: ёмғир чувалчанги, қумёрар, зулуклар, нереида.
5.Зулуклар (Hirudinea) синфи вакиллари ва тарқалиши. -
-
- Ҳозирги вақтда зулукларнинг 400 га яқин тури мавжуд; уларнинг кўпчилиги кўллар кичик сув ҳавзалари, дарёлар қисман денгизларда яшайди. Ҳозирги зоология системасига кўра зулуклар синфи қадимги зулуклар (Archihirudinea) ва ҳақиқий зулуклар (Euhirudinea) кичик (кенжа) синфлардан таркиб топган.
-
- Зулуклар ҳалқали чувалчанглар типининг ўзига хос белгиларига эга бўлган авлодларидан. Қон сўриб ёки майда ҳайвонлар билан овқатланади. Уларда ҳалқалиларнинг бир қанча асосий харакатли белгилари – ички сегментлар, метанефридиялар, бош нерв тугуни ва қорин нерв занжири, яхши ривожланган қон айланиш системаси ва бошқалар сақланган. Шу билан бирга қадимги (қисман ҳозирги) авлодларининг қон ёки тана сдюқлигини сўриб – эктопаразитлик билан ҳаёт кечиришга лаёқатланиши натижасида, маълум даражада ўзгариб бошқача хусусиятлар ҳосил этган. Йиртқич формалари ҳам бор.
- Кўпайиши ва ривожланиши. Зулуклар, жумладан медицина зулуги ҳам жинсий йўл билан кўпаяди. Ичдан оталанади, алмашиниб урчийди. Кўпайиш вақтида катталашган “камар” қисмидаги безлар ажратган суюқлик қотиб, қалин-хитин қобиқли каттагина (2 см ли) “пилла” ҳосил қилади. Оталанган тухумларини озиқни суюқлиги билан шу хилдаги “пилла” нинг ичига қўяди. Зулуклар ўз пилласини сув ҳавзалари атрофидаги зах тупроқ оралиғига, баъзан ер пилладан 5-10 тагача ёш зулук етишиб, сувга тарқалади ва 2-3 йилда вояга етади. Умуман зулуклар 15-20 йилгача умр кўради.
7. Ҳалқалилар филогенияси ва эволюцияси - Ҳалқали чувалчанглар ўртасида энг қадимгилари бирламчи ҳалқалилар (Archiannelidae) эканлиги уларнинг морфологик тузилиши ва бошқа хусусияларидан равшандир. Кўп қилли ҳалқали чувалчанглар (Polychaeta) мазкур синфнинг авлодларидан ривожланган (ёки шулар билан бир вақтда, бир хилдаги даслабки авлоддан пайдо бўлган) ва ҳозирги даврда ниҳоятда хилма-хил равишда денгизга яшашга лаёқатлашган ва шу муносабат билан жуда кўп турлар ҳосил қила олган синфдир. Айни вақтда кўп қиллилар-ҳалқалиларга хос бўлган энг характерли ва қадимги тузилиш хусусиятларини сақлаб қолган гуруҳдир. Яқинда фанга маълум бўлган полеозой эрасида яшаган кўп қиллиларнинг қазилма қолдиқларининг тузилиши ҳам мазкур фикрни тўла тасдиқлайди.
- Оз қилли ҳалқалилар (oligjchaeta) нинг кўп қиллиларнинг авлодларидан келиб чиққанлиги ҳам равшандир. Мазкур икки синф турлари тузилишини қиёсий ўрганиш, ҳамда озқиллиларнинг даслабки ривожланишида трохофорасимон даврнинг мавжудлиги, бу фикрига далил бўла олади.
- Ўтган асрнинг ўрталарида машҳур рус табиётшуноси А. Ф. Мид дендорф томонидан топилган ва кейинчалик Грубе ва Н. А. Ливанов томонидан текширилган қадимги ёки қилли зулуклар-умуман зулукларни оз қилли ҳалқалиларнинг авлодларидан келиб чиққанлиги тўғрисидаги назарияни исбот этишга ёрдам берди.
-
- Эътиборингиз учун раҳмат!
-
Do'stlaringiz bilan baham: |