СИЗ ТЕМПЕРАМЕНТНИНГ ҚАЙСИ ТИПИГА МАНСУБСИЗ?
(А.БЕЛОВ)
Йўриқнома: Саволларга «Ҳа» ёки «+» ва «Йўқ» ёки «-» деб жавоб беринг
1. Сиз албатта ХОЛЕРИКсиз , чунки Сиз доим:
Қийин ва кутилмаган шароитда ўзингизни тута олмайсиз.
Қизиққонсиз.
Сабрсизсиз.
Одамлар билан муомалангиз қўрс ва қўпол.
Дангал ва ташаббуслисиз.
Қайсарсиз.
Тортишувда топағонсиз.
Бир хилда ишлай олмайсиз.
Таваккалига иш тутишни маъқул кўрасиз.
Гина сақламайсиз.
Нутқингиз тез ва ғайратли.
Тезда қизишиб кетасиз.
Жаҳлдор, уришқоқсиз.
Одамларнинг камчилигига чидамайсиз.
Ифодали имо-ишора соҳибисиз.
Тез ҳаракат қилиш ва тез ҳал қилишга қодирсиз.
Қўйилган мақсад сари тинмай интиласиз.
Шиддатли ва эпчил ҳаракат қиласиз.
Ўз қарорларингизни рўёбга чиқармай қўймайсиз.
Кайфиятингиз тез-тез сабабсиз ўзгариб туради.
2.Сиз албатта САНГВИНИКсиз , чунки Сиз доим:
Хушчақчақ ва хурсандсиз.
Ҳаракатчан ва корчалонсиз.
Бошлаган ишингизни охирига етказмайсиз.
Ўзингизни ҳаддан баланд баҳолайсиз.
Янгиликни тез тушуниб оласиз.
Ишқибозликда беқарорсиз.
Омадсизлик ва кўнгилсизликни енгил ўтказасиз.
Ҳаётнинг ҳар хил холатларига осон кўникиб кетасиз.
Ҳар бир янги ишни қизиқиш билан бошлайсиз.
Агар биронта иш Сизни қизиқтирмаса, ундан дилингиз тезда совийди.
Янги ишга тез киришасиз, ва бошқа ишга ҳам тез ва енгил ўтиб кетасиз
Кундан кунга доим бажариладиган зерикарли ишга кўника олмайсиз.
Хушмуомаласиз, нотанишлар билан уятчанг эмассиз.
Қизиқарли нотиқсиз, ифодали ва ғайратли хатти-ҳаракатли ҳикоячисиз.
Баланд, тез ва равшан нутқ соҳибисиз.
Қийин ва кутилмаган вазиятда ўзингизни тута биласиз.
Ҳамма вақт кўтаринки кайфиятдасиз.
Тезда уйқуга кетасиз ва тезда уйғонасиз.
Кўпинча қарор қабул қилишда шошиласиз.
Ҳар ким билан бирга кетаверасиз, чалғийсиз.
3.Сиз албатта ФЛЕГМАТИКсиз , чунки Сиз доим:
Тинч ва совуққонсиз.
Ишларни пухта ва мантиқли олиб борасиз.
Фикр юритишда эҳтиёткорсиз.
Кута оласиз.
Камгапсиз, беҳуда сўзлашни ёқтирмайсиз.
Ҳар нарсада тартиблисиз.
Вазмин ва чидамлисиз.
Бошлаган ишингизни охирига етказмай қўймайсиз.
Бекорга кучингизни сарфламайсиз.
Ўзингиз танлаган кун тартибига ҳамма вақт риоя қиласиз.
Ҳар бир шароитда ҳам ўзингизни қўлга оласиз.
Мақтовга ёки танқидга кам аҳамият берасиз.
Жаҳлдор эмассиз, ўзингизга нисбатан айтилган пичингларга бепарвосиз.
Ўзингизнинг муомала ва фаолиятингизда бир маромидасиз.
Бир ишга секин киришасиз ва бошқа ишга узоқ ўтасиз.
Одамлар билан муносабатингиз бир хилда.
Ҳамма жойда тартибни ёқтирасиз.
Янги шароитга қийин кўникасиз.
Чидамлисиз.
Тинч, хотиржам, осойишта, ҳаяжонланмай, имо-ишорасиз, шошмай гапирасиз.
4. Сиз албатта МЕЛАНХОЛИКсиз , чунки Сиз доим:
Уятчанг ва тортинчоқсиз.
Янги шароитда ўзингизни йўқотиб қўясиз.
Бегона одамлар билан танишишга қийналасиз.
Ўзингизнинг куч-қобилиятингизга ишонмайсиз.
Танҳоликни ёқтирасиз.Ёлғизликни яхши , осон ўтказасиз.
Руҳингиз кўпинча тушкун ҳолатда.
Ўз хаёлларингизга чўкиб юрасиз.
Тезда чарчайсиз.
Оҳиста, секин ҳатто шивирлаб гаплашасиз.
Суҳбатдошингиз феълига беихтиёр мослашасиз.
Таъсирчансиз.
Танқидга ва рағбатлантиришга ҳаддан ташқари сезгирсиз.
Ўзингизга ва атрофингиздагиларга юқори даражада талаб қўясиз.
Сизга шубҳаланиш ва гумонсираш хос.
Ҳаддан ташқари сезгир ва таъсирчансиз, дилингиз арзимас сабаб билан вайрон бўлади
Салга хафа бўласиз.
Сирингизни ҳеч кимга айтмайсиз.
Суст ва тортинчоқсиз, журъатсиз шахссиз.
Сўзсиз итоаткорсиз.
Атрофингиздагилар ёрдам беришларини ва Сизга ачинишларини хоҳлайсиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |