Гольжи мажмуи-эукариот ҳужайранинг, ядро яқинида жойлашган, махсус бўёқлар ёрдамида бўялганда, ёритувчи микроскопда тўрсимон шаклга эга ҳолда кўринадиган, ички мембраналар тизимига кирувчи бир мембранали органоиддир. У 1898 йилда К.Гольджи томонидан кашф қилинган. Электрон микроскопда гольжи мажмуи барча эукариот ҳужайраларда бўлиши кўрсатилган, аммо ҳар ҳил ҳужайраларда унинг тузилиши ўзгариб туради, у айниқса ҳужайрасизларда ўта ривожланган, шунинг учун ушбу тузилмани ҳужайрадаги секреция жараёнига алоқадор.
Бу органоидга электрон микроскоп орқали қаралса, унинг паралея мембранали.
Йирик халтага(цистерналар) ҳамда пуфак (вакуола) ва пуфакча(везикула)лардан иборат эканлиги кўринади(18-расм).Цистерна, вакуола ва везикулалар органоидни комплекс(мажмуи)органоид холида тасаввур этишни тақоза қилади.Шундай қилиб гольжи мажмуи:
1.Диаметри 0,2-0,5 мкм бўлган,яссилашган бўшлиқлар-берк дисксимон шаклга эга цистерналар унинг 3-12таси бирлашиб диктиосомаларниҳосил қилади.
2.Йирик вакуолалар (кенгайган цистерналар).
3.Диаметри-20нм бўлган цистерналар четидан ажралиб чиқадиган майда вакуолалардан иборат экан.
18-расм.
Гольжи мажмуининг структура-функционал бирлиги диктиосомалар ҳисобланади.Ҳужайрада диктиосомалар сони кўпроқ 20тагача, баъзи ҳолларда юзлаб ҳатто мингтагача бўлиши мумкин.диктиосомалар 3-12тагача дисксимон цистерналар тўплами бўлиб,унинг четларидан пуфакчалар-везикулалар ажралиб туради,маълум бир қисмда цистерналарнинг кенгайиши вакуолалар ҳосил қилади. Диктиосомалар умуртқали ҳвйвонлар ва одамнинг тахассуслашган ҳужайраларида ядро олди соҳасида йиғилган бўлади. Гольжи мажмуида секретор пуфакчалар ёки вакуолалар ҳосил бўлади, уларнинг таркибига ҳужайрадан чиқиб кетиши керак бўлган оқсилар ва бошқа биркмалар киради.
Гольжи мажмуи структура ва биокимёвий қутблашган,иккита хилма-хил томонга эга:шаклланаётган –цис-томон ва етук-транс-томон.Цис-томон силлиқ эндоплазматик тўр билан,транс-тамон эса плазматик мембрана билан боғланган.
Гольжи мажмуининг фунцияси:
-заҳиралаш (аккумиляция)-ҳужайрада синтезланган модда ва метоболитларни тўплаш;
-Гликозиллаш,сулфатлаш,фосфориллаш ва полипептид занжирларни қисман парчалаш ҳисобига оқсилларни модификациялаш;
-секрециялашган моддаларни гранулаларга ўраш;
-полимеризациялаш(оқсил ва углеводлардан гликопротеид,липид оқсилардан липопротеидлар)ҳосил қилиш;
-бирламчи лизосомаларни шакллантириш(сперматозоидларда акросомалар ҳосил қилиш).
Ҳужайра мембраналарини шакллантириш ва тиклаш(регенерация).
Гольжи мажмуига оқсиллар эндоплазматик тўр пуфакчаларидан келади ва мураккаб бирикмалар ҳосил қилади.Ҳужайранинг бўлинишида гольжи мажмуи қиз ҳужайралари ўртасида тасодифий тақсимланадиган алоҳида диктиосомаларга парчаланади.
Шундай қилиб,Гольжи мажмуи секреция маҳсулотининг концентрациясини ошириб, унинг зичланишини, ҳужайрадан чиқишини таъминлаб берувчи ҳужайра ички мембрана мажмуи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |