Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Ҳужайра ядросининг тузилиши ва функцияси



Download 56,4 Mb.
bet31/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

2.6. Ҳужайра ядросининг тузилиши ва функцияси
Ядро цитоплазма билан доимий ўзаро муносабатда бўлиб, у билан бирга ҳаётий жараёнларда иштирок этади.Ядронинг биологик аҳамияти иккита муҳим жараёнларни бажаришга қаратилган.
1.Репликация – ирсий ахборотларни икки ҳисса ортириш ва ҳужайранинг бир неча авлодига узатиш.
2.Транскрипция – ДНК маълум қисмидан нуклеотидлар кетма-кетлигини РНК молекуласига кўчириб олиш ва цитоплазмага ташиш.
Ядро аппаратининг тузилишига қараб барча ҳужайралар уч гуруҳга:1. прокариотлар; 2 . мезокариотлар; 3. эукариотлар ; га бўлинади.
Прокариотларда ядро қобиғи бўлмайди, ДНКни йиғишда гистон оқсилари иштирок этмайди, транскрипция моноцистрон типида, ДНК репликацияси унирепликон типида,репликация ва транскрипция муҳитда ажратилмаган.
Эукариотлар ядро қобиғининг борлиги, мультирепликон типдаги репликацияси ва ДНК сининг оқсиллар мажмуи ёрдамида таҳланганлиги билан фарқланади.Шундай қилиб ядро қобиғининг борлиги ҳужайрага транскрипция ва трансляцияни вақт билан ажратиш имконини беради.
Мезокариотлар – прокариотлар ва эукариотлар орасида оралиқ ҳолатни эгаллайди, ядро юзаси тузилмаларига эга. Хромосомаларининг жойлашиши эукариот ҳужайралар ДНК тузилмаларидан фарқ қилади.
Ядро ва унинг таркибий қисмлари ҳужайранинг интерфаза ҳолатида ўрганилади. Ҳар бир ҳужайра ядроси Умумий тузилишга эга бўлсада, улар катталиги, шакли ҳамда ички тузилмаларининг ривожи, кўринишига қараб фарқланади. Кўпгина ҳужайраларнинг ядроси юмалоқ, тухумсимон шаклда бўлиб, ҳар бир ядро қобиқ (нуклеонемма ), бир ёки бир неча ядроча ва ядро шираси (нуклеоплазма )ҳамда хроматинга эга(38-расм).

38-расм.
Ядро қобиғи (нуклеонемма)–ядро шираси (нуклеоплазма )ни цитоплазмадан ажратиб туради. Ядро мембранасининг нозик тузилиши кузатилса,у цитоплазма мембранасидан фарқланиб, қўш элементар биологик мембранадан иборотлиги кўринади. Ташқи ва ички мембрана қалинли 6-8нм бўлиб, перинуклеар бўшлиқ билан ажралиб туради, эндоплазматик тўр давом этади, рибосомаларга эга.Ядро қобиғининг ташқи ва ички мембраналари бир –бирига қўшилади,натижада қобиқда майда тешикчалар –ядро ёки цитоплазмадан моддалар чиқишини ва киришини таъминлов чи тузилма ҳосил бўлади. Шундай қилиб ядро қобиғи ташқи ва ички мембрана,улар орасида кенглиги 10-40 нм бўлган перинуклеар бўшлиқ ва йирик ядро тешикларидан (диаметри 120нм ) иборат бўлиб,улар орқали юқори молекуляр моддалар(РНК,нуклеотид,рибосома,ферментлпр)ўта олади,ядро тешиклари ядро юзасининг 25%ни эгаллайди.
Ядро қобиғининг,бу икки мембранаси ўзининг биологик ҳусисиятлари ва функцияси билан бир-биридан фарқланади.Ташқи мембрана ҳужайранинг ички тўрига қўшилиб кетади, бу перинуклеар бўшлиқ билан, ЭПТ ички бўшлиғининг ўзаро алоқасини таъминлайди.ЭПТ билан боғлиқлик ҳисобига митоз жараёнида ядро қобиғининг дезинтеграцияси ва реорганизацияси таъминланади. Ташқи мембрана юзасида рибосомалар жойлашган. Ядронинг фаол фаолияти ҳисобига (ДНК ва РНК синтези) ядро мембранаси юзасининг майдони кенгайади.
Ядро қобиғининг ички мембранасига нуклеоплазма тамонидан электрон зич қатлам- фибриляр ламина деб номланувчи тузилма бирикади.Ядро ламиналари толали тўрсимон тузилма бўлиб, ҳужайрадан яхлит ажратилиши мумкин. Ламина,биқатлам липидларнинг интеграл оқсилларига бириккан учта полипептиддан шаклланган,ламина полипептидлари митоз жараёнида ядро қобиғининг дезинтеграцияси ва реорганизациясига маъсул ҳисобланади.
Ядро қобиғининг ички мембранасига хроматин жипс ўрнашган,ядро қобиғида бурмали ва қавариқли жойлар бўлади(бу метоболитик жиҳатдан фаол ҳужайралардагина ривожланган).

39-расм.
Ядро тешикчалари (порасомалар) мураккаб тузилишга эга бўлиб, барча ҳужайраларнинг (замбурғлардан одамгача ) ядросида учрайди. Бу тешикча таркибига қобиқнинг ички ва ташқи мембраналари қўшилган жой, ипсимон ва донадор моддалар киради. Тешикчалар диаметри 80 нмга яқин бўлган жуда кўп ҳалқасимон тузилмалар билан ўралган бўлиб, улар тешикчалар мажмуи деб номланади.Ҳар бир тешикча мажмуи ядро қобиғининг икки тамонидан саккизта оқсил доначалари билан тенг тақсимланган ҳолда қоплайди.Ядро тешикчалари моддаларнинг Гиалоплазмага ва кариоплазмага ўтишларида муҳим аҳамиятга эга тузилмадир.ЭПТ мембраналарида синтезланган липидлар ва оқсиллар ядро тешикчалари орқали ичкарига ўтади(39,40-расмлар). Ҳайвон ҳужайралари ядро қобиғида 3000+4000гача тешикча мажмуи бўлади.(1мкм2га 11та тешикча).Ядротешикчаларининг сони функцияси фаол ҳужайраларда кўп бўлади;фаоллашиб бораётган ҳужайраларда уларнинг миқдори ортиб боради (ядро тешикчалари сонининг камайишини эритроцит ҳосил қилувчи ҳужайраларнинг дифференцияланиш жараёнида кузатиш мумкин).

40-расм.
Ядро қобиғи ядродан рибосомалар, РНК хиллари чиқишини ва цитоплазмада синтезланувчи айрим оқсиллар (гистон ва ногистонлар)киришини таъминлайди.
Кариоплазма – ядро шираси бу таркибида оқсилнинг коллоид эритмаси бўлган суюқлик бўлиб, ядрода бажариладиган мураккаб жараёнларни таъминловчи барча фермент ва бошқа моддаларни ўзида мужассамлаштирган. Кариоплазма ядро мембранаси ва тешикчалар мажмуи тизими орқали Гиалоплазма билан ўзаро таъсирлашиб туради.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish