Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet34/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

2.7. ҲУЖАЙРАНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Химиявий анализ орқали ҳужайра таркибида атмосфера ва ер қобиғида кенг тарқалган моддалар борлиги аниқланган.Ҳужайрада Д.И. Менделеев даврий системасидаги кимёвий элементларнинг 85 дан кўпроғи учрайди.Ҳужайра таркибига кирувчи кимёвий элементлар фоиз кўрсатгичига қараб уч гуруҳга: макро, микро ва ультрамикроэлементларга бўлинади.
Макроэлементлар ҳужайра таркибига кирувчи элементларнинг 98 фоизини ташкил қилиб, барча ҳаётий муҳим биологик моддалар таркибига киради. Уларга водород, кислород, углерод ва азот киради. Микроэлементларга 8 та элемент кириб, улар ҳужайра таркибига кирувчи элементларнинг 2 фоизидан камроғини ташкил қилади. Уларга магний, натрий, кальций, темир, калий, олтингугурт, фосфор, хлор киради. Ультрамикроэлементларга рух, мис, йод, фтор, марганец, кобалт, кремний ва бошқа элементлар кириб, ҳужайрада жуда кам миқдорда 0,1 % атрофида бўлади.
1. Макроэлементлар – 98%, кислород – (О2) 75% гача, углерод (C)12% гача, водород (H2) 8 % гача, азот (N2) 3% гача.
2. Микроэлементлар – 1,9 % – калий (К), фосфор (P), олтингугурт (S), магний (Мg), хлор (Cl), кальций (Ca), натрий (Nа), темир (Fе).
3. Ультрамикроэлементлар 0,01 % – иод (J), мис (Cu), кобалт (Co), рух (Zn), молибден (Мо), бром (Br), марганец (Мn), бор(B) ва бошқалар (6-жадвал).
Ҳужайрада водород, кислород, углерод биргаликда углеводлар ва ёғларни ҳосил қилади. Оқсиллар ва нуклеин кислоталар таркибида юқоридаги 3 та элементлардан ташқари азот, олтингугурт ва фосфор ҳам мавжуд. Калий, натрий ва хлор ҳужайра мембраналари орқали турли моддаларни ўтказиш ва уларнинг тургор ҳолатини таъминлайди. Шу билан бирга нерв ҳужайраларининг қўзғалиши шу элементлар иштирокида рўй беради ҳамда калий ва натрий ҳужайра мембранасида биотокни ҳосил қилади. Кальций ва фосфор суяк тўқималарини ҳосил қилишда иштирок этиб, уларнинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Бундан ташқари кальций қоннинг нормал ивишини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади, унинг етишмовчилиги ҳисобига организмда спазмофилия касаллиги келиб чиқади.
Ультрамикроэлементлар ҳужайра таркибида жуда кам бўлишига қарамасдан улар айрим ферментлар, гормонлар ва витаминлар таркибига киради. Уларнинг етишмаслиги ва ортиб кетиши натижасида организмда моддалар алмашиниши бузилади ва ҳар хил касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish